Ҳикоя, шеър


Marta o'qildi

"Дийдорга гул ташлаб,висол келдингму?"... шеърлар. Гулнор Алижон қизи.

Нечук йиғлаюрсан, кўзларингда ёш,
Руҳим бўлакларга, бўлиб келдингму?
Хушлиқ бир тамонно, суртгил юзима,
Тавфиқ кўнглима, хуштори келдингму?
Рутубат айлама, тонг бирла борим,
Минг жазо ўлдириб, ризвон келдинму?
Даҳр аро чиқмиш, онлар пардози йўқ,
Бир чет суриб жазо, хушҳол келдингму?
Жон бирла чирмашиб, жилвир табассум,
Дийдорга гул ташлаб висол келдингму?
Хижрон ўт ёқур, олов туташ жоним,
Минг бора ўлдириб, жаббор келдингму?
Хуршид алвон юзима, қўнур ҳол,
Якаш дил найсон, хумора келдингму?
Ҳилқати ишқ атрин, сезиб юрагим,
Фараҳбаҳш дил, шод этгали келдингму?
Хажр хоким дил, рашк бирла қоврилур,
Соғинч бағрим чертиб, ағёр келдингму?
Форих ўкинч суртурға жон қолмади,
Во дариғ дил вайрон этгали келдингму?
Эй Гулнор ҳурлиқо ишқ, баҳридин кеч
Минг баҳона ўйлаб, абгор келдингму?
*             *                 *
Кўзлар қорасинда, қолган тун ичра,
Кўксима ёғулур, балолар қолдиму?
Тонглар орасинда, битилган умр ичра,
Муножат меҳрима, наволар қолдиму?
Муте нигоҳ боғлабон, саргашта кўнгил,
Дил чокин сўкибон гоҳ озор қолдиму?
Яшаб минг аҳлин кўриб, кўзни шод айлаб,
Кўнгилда ғубору, минг доғи қолдиму?
Турфа кўнгилдин чиқар, минг бир изтироб,
Айлаб ҳолим фаромуш, дийда қолдиму?
Шафиқ рухсори кўринмиш, бир тан ичра
Ҳаё бирла шаън ютуб, мулзам қолдиму?
Рислиғ кўнгилдин, туғилмишки туйғулар,
Соч юлиб хижронда, муҳаббат қолдиму?
Вале тумшуғидин, илиниб хижронда,
Хижолат гирен бирла, соғинч қолдиму?
Баски дилдош дилки, сайрабон азонда,
Булбул ишқи гоҳ яширин тонг қолдиму?
Кўзлардин оқур ёшга, соғинчни осиб,
Дил хаста кўнгилда лек, армон қолдиму?
Эй Гулнор синдир қаламинг, байтинг ичра,
Англамоқ бир фурсат, ғанимат қолдиму.?
    *                   *               *
Не ажабки кўзларима сингмиш ой,
Парда тортур киприк аро ғужғондур.
Қош устина, синч тортиқ икки камон,
Ёй ўқи ортилган, савол хайрондур
Гирён лашкар тортиб, келарми мужгон,
Ёшла ювиб юзим, огоҳ, жайрондур
Минг ишва бирла муқом, қасди қилич,
Қасд олур, олу лаб, томчи равондур.
Юз бирла тўкилмиш ризвондин унур,
Соғинч ҳалқа тортур, минглаб карвондур.
Боғлаб кўзлар аро, арқон тортмиш рашк,
Жон олурға шай турур, гоҳ сарбондур.
Меҳрим товланур бўлса, гоҳи шифо,
Айлаб жон қурбон, ишқ ила мезбондур.
Кулма ҳолимдин араз айлаб жонга ,
Кетсада дилдоринг, ширин забондур.
Алдов кўз, хийлагар ойдин ниш олиб,
Кўксим узра йўрғалар рашк вайрондур.
Эй Гулнор ҳажр ўқдин ясама камон,
Ишқ оташда ёнар ҳолинг ёмондур.
Гулнор Алижон қизи. Тошкент.
   
   Шеърлар шоиранинг Фэйсбук саҳифасидан олинди.

- - -


< Orqaga qaytish