Мақола

Урушлар тарихи.   мақола.     Дилдора Ҳасанова.


Marta o'qildi

Урушлар тарихи. мақола. Дилдора Ҳасанова.

Россия давлатини тарихига қарайдиган бўлсак ҳеч бир уруши қисқа муддатда тугамаган.
Масалан Хоразм хонлигини 150 йил босиб ололмаган.
Урушда кучни тўплаб яна уруш очаверган, халқининг фаровон яшаши бирор подшосини қизиқтирмаган.
Подшолари мисли кўрилмаган бойликларга эришиб, Европа давлатларида болаларини ўқитиб, ўша ўлкаларда болалари банк очиб, бизнес қилиб қолиб кетаверишган.
Сулоласини тарихини кузатсангиз Европада авлоди кўп Россия тахтига ўтирган кўпгина подшоларининг.
Шу учун Россия ва Украина урушининг тез кунда якун топишига ишонмайман.
Украина вайрон бўлиб бўлди, аммо бизга ўхшаб охиригача курашадиган халқ экан.
Европа ёрдам беришни деярли тўхтатди, Украина ОАВ лари кичик ютуқларини қайта ва қайта намойиш қилишга ўтди, аҳволи танглигини сездирмасликка ҳаракат қилмоқда.
Хусусан Россияда ҳам иқтисодий кризис бошланди, яна қанча бу урушга дош беради билмайман.
Халқида норозилик кучаймоқда.
Сиёсий аҳвол Путин ва унинг шайкаси хокимиятдан кетгачгина ўзгаришини кутиш мумкин.
Тарихда ҳеч қачон Россия тинч ўтирмаган, кучсиз давлатларга айғоқчиларини жўнатиб, территориясини катталаштиришга эришган.
Ўзлари меҳнат қилишни хўш кўрмай, бировни бойлиги ҳисобига кун кўриш буларда азалдан бор!
Мабодо Украина мағлуб бўлса Россияни обрўси ошиб кетишини ҳамма яхши билади.
Шу сабаб мени наздимда Россия чекинмайди, Зеленский ҳам таслим бўлмайди ва бу уруш анча чўзилади.
Худо ёрлақаб, бир муъжиза сабаб уруш тугаса ҳам биз учун урушдан ҳам, уруш тугаганидан ҳам заррача фойда йўқ!
Фақат уруш тугаса, агар урушда Украина ғалаба қозонса биз Украинани қайта қуришда иштирок этамиз, аммо катта маошни орзу қилманг унда ҳам, урушдан талофат кўрган Украина давлати миллиардлаб қарзга кириб кетганини унутманг!
Ҳозирча хулосаларим шу...
Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.

- - -


< Orqaga qaytish