Marta o'qildi
Безбетлик шунча бўлмас. Рўзимбой Ҳасан.
Ютубда "Ўрда" номли фильмни кўрдим. Роса икки соат давом қилади ўзиям.
Н. Карамзин тарихий асарида келтирилмиш Олтин Ўрда маликаси Тойбула ҳақида олдин ёзгандим. Ўрис князлари Ўрдага ўлпон келтирган вақтда малика касал бўлади. Ўлпон келтирганлар орасида бир поп ҳам бўлиб, ундан маликани ўз дини дуолари асосида даволашни сўрашади ва қарангки малика аста-секин тузалишга бошлайди. Хон хурсанд бўлиб, бир йиллик ўлпондан воз кечади. Князлар ёнларига қолган ўлпон ҳисобидан мўғул маликасига атаб шаҳар қуришади. Тойбула шаҳри кейинчалик атамаси ўзгариб Тулага айланади.
"Ўрда" фильми шу воқеа ҳақида. Аммо..
Маликани бехос от тепиб, икки кўзи кўрмай қолади.
Уни даволай олмаган барча табибларни Жонибек ўлдиради.
Москва патриархини илтимос билан олдиради.
У ҳам маликанинг кўзларини оча олмайди ва беҳисоб қийноқларга солинади.
Фильм 100 фоиз сохта ишланган.
Жонибекхон даврида Олтин Ўрда аҳли исломни аллақачон давлат динига айлантирганди. Фильмда эса тангричилик дини даври акс этган.
Карамзин "бизга маданият келтиришди" деб аниқ далиллар билан эътироф этган мўғуллар кийиниши, юриш-туриши, овқатланиши билан ибтидо даври одамларини эсга солади. Ўрислар эса 19-асрдаги европача кийимларда.
Фильм бошида Жонибек базм вақтида отасини бўғиб ўлдиради.
Фильм ниҳоясида Жонибек афсунгар кийиб томоша кўрсатган ниқобни кийиб, найини чалаётганида юзлаб мулозимлари кўз ўнгида бўғилиб ўлади.
Яна Жонибекхон тентак қилиб тасвирланган.
Ўз даврида дунёнинг энг обод ва бой шаҳри Олтин Ўрдада одамлар кўчадан ўтаётганлар отлар тезагини талашиб, бир-бирларини ҳалок қилишгача боришади гўё.
Тойбула кичик бир ўтовда яшайди. Аксар аҳоли, мулозимлар ҳам чўлга ўхшаган маконда ибтидо ўтовларда яшайдилар.
Ўша даврда Олтин Ўрдада бўлган сайёҳлар муҳташам саройлар, кўп қаватли иморатларни кўриб, ҳайратга тушганликларини ўз йўлномаларида ёзиб қолдиришган.
Мана ўриснинг тарихни қай даражада сохталаштириаётганига бир мисол.
Шунақа фильмлар орқали ўзларини "буюк миллат" деб оми, ароқхўр оломон миясини яхшигина ювишмоқда.
Безбетлик ҳам шунча бўлмас.
Мақола Рўзимбой Ҳасаннинг Фэйсбук саҳифасидан олинди.
- - -