Адабий тадқиқот


Marta o'qildi

"Кимки бир кўнгли бузуғнинг...". ҳикматлар. Алишер Навоий.

 

Айш, Навоий, неча дилкашдурур,
Лек адаб бирла ҳаё хушдурур

(Эй Навоий, ўйин кулги нақадар дилтортар бўлмасин, одоб ва ҳаё янада яхши, хушдир).

***

Бефойда сўзни кўп айтма ва фойдалиғ сўзни эшитурдин қайтма.

(Бефойда сўзни кўп гапирма ва фойдали сўзни эшитишдан тортинма).

***

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилиқ била от.

(Бу дунёда абадий қолмоқ мумкин эмас бироқ яхши ном қолдирмоқ катта саодатдир).

***

Кулар юз ила ато-сахо устиға сахо.

(Очиқ чеҳра билан, миннатсиз қилинган яхшилик саховат устига саховатдир).

***

Гулда вафо йўқин қайу бир қушки англади,
Ҳаргиз вафо гули тиламас дахр боғидин.

(Гулда вафо йўқлигини билган қуш дунё боғидин вафо гулини асло истамайди).

* * *

Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

* * *

Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

* * *

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

* * *

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Юз жафо қилса манга бир
қатла фарёд айламон,
Элга қилса бир жафо, юз
қатла фарёд айларам.

* * *

Кимки киши ўлмакидан шод эрур,
Гўркану ғосилу жаллод эрур.

* * *

Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

* * *

Хуш дурур боғу коинот гули,
Барчадин яхшироқ ҳаёт гули.

* * *

Бу гулшан ичраки, йўқдур
бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур, чиқса
яхшилик била от.

* * *

Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил,
Рост наво нағмага таҳсин дегил.

* * *

Кимники инсон десанг, инсон эмас —
Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.

* * *

Кўп демак бирла бўлмағил нодон,
Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

* * *

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки, нишона анга иймон эрур.

* * *

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут.
Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.

* * *

Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,
Аҳволида идбор нишони бил они.
Феъл ичра улус балойи жони бил они,
Олам элининг ямон-ямони бил они.

* * *

Камол эт касбким, олам уйидин
Санго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондин нотамом ўтмак биайни,
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.

* * *

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.

* * *

Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.

* * *

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

* * *

Сен агар тарки тамаъ қилсанг,
улуғ ишдур буким,
Олам аҳли барча бўлғай бир тараф,
сен бир тараф.

* * *

Кимки бир кўнгли бузуғнинг
хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса,
обод айлагай.

* * *

Бу коргаҳда хато келмади чу
бир сари мўй,
Хато менинг назаримдандур,
хато кўрсам.

* * *

Агар золимга йўқдур шоҳдин бок,
Эрур ул хушдилу, мазлум ғамнок.

* * *

Агар кимсадин зоҳир ўлса ёмон,
Кўрар ҳар неким,
зоҳир этди ҳамон.

* * *

Агар тузлук ўлса кишининг иши,
Не васф айлай олғай ишини киши.

* * *

Аблаҳ ани билки,
оламдин бақо қилғай тамаъ,
Аҳмақ улким, олам аҳлидин
вафо қилғай тамаъ.

* * *

Яхши кишилар бирла
тутар бўл суҳбат,
То бергай амон шарирдин
ул суҳбат.

* * *

…аждаҳони ишқ этар мўр.

* * *

Айлама ўз раъйингга кўп эътиқод,
Муътамад эл раъйидин иста кушод.

* * *

Асра ўзунгни биров озоридин,
Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

* * *

Агар ҳикматга бўлса илтифотинг —
Ки, бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг!

* * *

Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар.

* * *

Бийиклик келди ҳимматдин нишона,
Ки, ҳимматсизни паст этди замона.

* * *

Бўлса керак фикр ила шоҳи замон,
Яхшига яхшию, ёмонга ёмон.

* * *

Беишқ улусқа ком уйқу,
Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу.

* * *

Бефойда иш натижа бермас.

* * *

…бу гулшан аро
гул бутмас эрмиш хорсиз.

* * *

- - -


< Orqaga qaytish