Marta o'qildi
Сувларида осмон акс этган Айдаркўл тақдири..не кечар?. Саломат Вафо
2010 йиллардан олдин ҳали ўқитувчи онам Раҳимажон Душамова вафот этмасидан олдин Хоразм Моноқдаги уйимиздаги бир йиғинда Шуҳрат укам “опа, мен Африкада туғилсам бўлар экан, ҳеч бўлмаса денгизни кўрардим. Дунёга чиқардим, номим Моноқдан узоққа чиқарди” деганди ҳазил билан.
Мен ҳам ушбу мақолани ёзишдан олдин мавзуни ўрганиш жараёнида “воҳ, она Ўзбекистоннинг муаммоларни ёзишга умрим етармикан?. Агар ҳаётимда менга азиз инсонларга алқадор воқеалар бўлмаганида, балки АЭСлар ҳақида ёзмасмидим” дея ўйладим.
Аслида мендай жуда кичик масштабдаги ёзувчига дунё миқёсидаги глобал муаммо ҳисобланадиган Атом электр станциялари ҳақида ёзишга йўл бўлсин. Аммо ўзбекнинг “ўлмаган қул кўраверар экан” деган ибтидойироқ мақоли бор. Ва яна муаммони ўрганиш жараёнида шу масалаларга дуч келдимки, атом АЭСлари қурилишига қаршилар ва қўшиладиганлар гуруҳи бўйича ..дунёнинг ёзмаган матбуот органи ва ёзмаган мухбири қолмаган экан. Ҳатто, Россиянинг ўзида бу соҳа ҳақида жуда кўп ёзилар экан. Надежда Папованинг сайти бунга мисол бўла олади.http://m-atom.ru/article/2323.
Ушбу маолани ёзишга киришар эканман. Мендай маҳаллий ёзувчининг АЭС ҳақида бонг урган чақириқларини эшитадиган инсонлар бормикан?.
https://sputniknews-uz.com/society/20180710/8824958/Mirziyoev-atom-elektr-stansiya-kurish.html
“Sputnik”нинг 2018 йил 10 июлда хабар беришича: Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом энергетикаси барпо этишга киришилди. Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилди.
Атом электр станциясидай давлат аҳамиятига доир келишувдан битим имзолангандан сўнг хабардор бўлаяпмиз.Ваҳоланки, АЭСлар дунёвий аҳамиятга алоқадор масала бўлгани учун бундай масалалар бутун дунёда умумхалқ муҳокамасига қўйилар экан. Россияда бепаён ўрмонлардан 10 та берёза дарахтини кесолмайсиз, дунёдаги энг китобхон халқ вакиллари бўлган рус онахонлари дарров фартуғини қўлига олиб намойишга чиқади. “Sputnik”: “Бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 69 миллиард киловатт-соатни ташкил этади. Бу қувватнинг қарийб 85 фоизи газ ва кўмирни ёқиш орқали, қолган 15 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг учун йилига 16,5 миллиард куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут ва 2,3 миллион тонна кўмир сарфланади” деб ёзади. “Росатом” давлат корпорацияси билан шартнома имзолаган кунларда Ўзбекистоннинг ТВ – радиоси, матбуоти атом энегетикасининг Ўзбекистонга фойдаси ва газ ва кўмир тежалиши ҳақида жуда батафсил ва аргументлар билан ёздилар. Мамлакатнинг ёши улуғ академикларимиз, жумладан ёш олимлар ҳам атом электр станциясининг улуғвор мақсадлари, юртимизга келтирадиган фойдаси ҳақида кўп сўзладилар. Энг хафсиз ва керакли электр тури деб фактлар билан тушунтирдилар.Халқимиз баъзи вакилларининг шу одатига ҳайрон қоламан, президентимиз “маддоҳлик энг ёмон иллат” деб қанча таъкидласалар ҳам..афсуски, ”пахта қўйиш” қилиқларидан воз кечишолмайди.
Ўзбекистонда АЭС қуриб бўлмаслигини ҳар тамонлама, кенг масштабда объектив аргументлар билан исботлашга ҳаракат қиламиз.
Фукусимо сабоқлари: Зилзилалар ҳудуди Ўзбекистонда АЭС қуриш мумкинми?.
Бутун дунёда 30 та мамлакат ҳудудида: 449 атом электростанциялари мавжуд.
Россиянинг “Росатом” давлат коорпорацияси билан шартнома имзолаган вақтда ўзбек халқи матбуотнинг холис хизмати туфайли АЭСларнинг фойдаси, энергоблокларнинг ижобий иш принциплари ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлишди.
Энг аввало, Ўзбекистон ва Марказий Осиё сейсмологик зилзилалар ҳудудида жойлашгани учун мамлакатимизда қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг қуриш ..сейсмологик жиҳатдан асослими деган саволга жавоб беришни истардик.
Сўзимни бошида такрор бўлса ҳам “Ўзбекистонда зилзилалар” мавзусини ўрганиш жараёнида маълумотлар камлигига ва баъзи мухим линкларда манбъа, базалар йўқотилганига дуч келдим. Мисол учун: https://www.google.com/search?, https://www.svoboda.org/a/270859.html client=opera.. http://www.fergananews.com/articles/9908 сайтига қарашингиз мумкин.
Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги сейсмология ва “Тошкент” марказий сейсмик станцияси маълумотларига кўра мамлакатимиз ҳудудида зилзилаларнинг энг юқори кучи 9-10 балгача етиши мумкин экан. Ўзбекистон дунё сейсмологик ҳудудига киришини эътиборингизга ҳавола этиладиган хронологик тарзда баён этиладиган фактлар билан исботлашим мумкин. Тарихда 1902 йилда содир бўлган Андижон зилзиласида 9 баллдан ортиқ силкиниш бўлган ва бунинг оқибатида 4, 5 минг одамлар ҳалок бўлган. 78 минг киши уй – жойсиз қолган. Бутун шаҳар вайрон бўлган, ҳатто темир йўллар қийшайиб яроқсиз ҳолатга келган.
Умуман, Ўзбекистон зилзилалар хронологиясини таъдқиқ қилганимизда Ўзбекистонда 1866, 1868 ва 1966 йилларда зилзила қайд этилган.1966 йил юз берган Тошкент зилзиласида 8-9 балл қайд этилган..Бундан ташқари кўчкилар, метиорит тушиши, инсон омили таъсирида ер силкинишлари бўлиб туради. Маълумот учун совет даврида Ўзбекистонда мавжуд бўлган атом реакторлари парчалари Афғонистон нотинч бўлгани учун халқни террористлардан ҳимоя қилиш учун ёпиб юборилган экан
1976 йил 8 апрель – 17 май оралиғида Ўзбекистоннинг ғарбида жойлашган Бухоро вилоятида яъни Марказий Қизилқум сахросида Ўзбекистон тарихидаги энг кучли Газли зилзиласи содир бўлади. Зилзила марказида 9-12 балл куч қайд этилади.
Даҳшатли парадоксни қарангки, Қизилқум сахросининг Газли зилзиласи бўлган ҳудуд, ҳозирги Айдаркўлга яқин, яъни “Росатом” АЭС қуришни мўлжаллаётган ҳудудга кирар экан. Умуман, ушбу маълумотларни Ўзбекистон дунёнинг қолаверса Марказий Осиёнинг сейсмологик ҳудудига киришини изоҳлаш маъносида келтирдик. Ўзбекистонда атом электр станциясининг қурилиши дунёвий, қолаверса Марказий Осиё мамлакатларига тегишли бўлгани учун эътиборингизга яна бир фактни илова қилишни истар эдим. 1948 йилда Туркманистон жануби Ашхабод шаҳри ҳудудида жуда даҳшатли зилзила содир бўлади. 100 минглаб одам ҳалок бўлади. Мен ўзим Ашхабодга яқин жойда Хоразмда туғилганим учун онам ва аммаларимнинг “Ашхабодни ер ютган, фалончи анамизнинг уйи болалари билан ер қарига кетган” деб суҳбатлашишганини эслайман. Бу фикрим билан ҳатто Марказий Осиё ҳам сейсмологик ҳудудга киришини таъкидламоқчи эдим..
ХХ1 асрда дунёда АЭСларга муносабат..АЭСнинг инсониятга қандай зарари ва салбий таъсири бор?.
https://100-gute-gruende.de/pdf/g100rs_ru.pdf
Мақолани ёзиш жараёнида АЭСлар учун асосий ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ураннинг 70% асосан ривожланаётган мамлакатлар ҳудудидан қазиб олиниши фактига дуч келдим. Ва бизда.. Ўзбекистонда ҳам 2018 йилга келиб, АЭС қурилши мумкинлиги қалбимда она сифатида чуқур қайғу уйғотади. Демак, биз ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳам дунёнинг улуғ давлатлари учун Африка мамлакатлари даражасидаги халқлар мақомида эканмизми деган фикр инсонни ўйга толдиради..
Ваҳоланки, Ўзбекистон 1993 йилдан атомдан холи дунё мамлакатлари иттифоқининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ва бу борада биринчи президентимиз И.А.Каримов маълум меъёрий ҳужжатларни ҳам имзолаган.
2014 йил бошларида Ядро қуролларидан озод ҳудуд ва ядро қуролларини қўлламаслик тўғрисида Марказий Осиё мамлакатлари (ДЗСЯОЦА) келишув протоколи Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция мамлакатлари иштирокида имзоланган эди.
Бугунги кунда АЭСларнинг қурилишини ёқловчилар Атом электр станциялар ўз-ўзидан ишламаслиги, станция маромида ишлаши учун жуда катта миқдорда уран қазиб олиниши кераклигини билишармикан. Ўз навбатида уран қазиб олишнинг мураккаб технологияси учун миллиардлаб литр миқдорда сувдан фойдаланишларидан хабардормиканлар. Уран қазиб олиш, уран шахталарининг табиатга, аҳоли соғлиғига вайронакор таъсири борлигини билишармикан. Фикр ва мулохазаларимизни қуйдаги маълумотлар билан исботлаймиз. Масалан, Нигерия ҳукумати ўз еридан 122 хорижий инвесторларга уран қазиб олиш учун руҳсат берган.Бунинг оқибатида Нигерия табиати вайрон аҳволга келган, ерли аҳоли, қабилаларнинг яшаш ҳудудлари яроқсиз аҳволга келиб қолган. Уран қазиб олиш учун жуда катта миқдорда сув сарфлангани учун Намибия “Namwater” ташкилотининг хабарича, хорижий инвесторлар уран қазиб олишни бошлаганидан сўнг ҳар йили Омаруру Омадел дарёсидан 54 млн м3 миқдорда сув олинар ва бу сув мамлакат умум истеъмолидан 11 маротаба кўп экан.
Марказий Осиё ва Ўзбекистонда сув энг таҳчил неъмат ҳисобланади. Бу йил сув йўқлигидан Ўзбекистон гуруч саноатининг асосий махсулотини етказиб берадиган Хоразм ва Қорақалаоғистон ҳудудларида 70- 80% фойиз шоли поялари қуриб қолди. Ҳалокатга учраган Орол денгизи ҳудудидан ҳар йили 4 млд тонна туз шамол билан ҳавога кўтарилиб, ўсимлик ва дарахтларни куйдириб ташламоқда.
ГЎЗАЛ АЙДАРКЎЛ ДЕНГИЗИ ТАҚДИРИ ҲАВФ ОСТИДА.
Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан туризм ҳудуди сифатида алоҳида инфратузилмалар ташкил қилинаётган гўзал, баҳово, фарзандларимиз ва келажак авлодларимиз яйраб дам олиши мумкин бўлган жой эди. Янги АЭСни Айдаркўл ҳудудида қурилиши режалаштирилиши... Ўзбекистон халқига ва келажак авлодларига ҳиёнат ҳисобланади. Демак, қурилиши мумкин бўлган янги АЭС, сув заҳираларига ва табиатга битмас- туганмас зарар етказиши билан ҳам Ўзбекистон ҳудудига тўғри келмайди.
Шу сўзларни ёзаётганимда 1970 йиллардан СССРнинг миллий ўлкаларга нисбатан олиб борган нотўғри сиёсати оқибатида Марказий Осиёнинг табиий стимулятори бўлган Орол денгизи қуриб қолгани фактори ҳақида ўйладим. .
Ўзбекистонда янги АЭС қурилиши билан Ўзбекистон туризм истиқболи асоси бўлган тарихий шаҳарлар АЭС қуриладиган жойдан 100- 400 км масофада жойлашган Бухоро, Самарқанд ва Хива т шаҳарлари келажаги ҳавф остида қолади. Ушбу ҳудудда ишлайдиган ишчилар ва маҳаллий аҳоли ёппасига нурланиш касалига учрамаслигига ким кафолат бера олади?.
Досье сифатида келтираётган фикримизнинг ҳақиқатлигини исботлаш учун қуйдаги маълумотларни келтирамиз..
https://ria.ru/jpquake_analitics/20110312/348982508.html
АЭС учун ҳудудлардан уран қазиб олиниши, радиоактив ва уран шахталаридан чиқадиган заҳарли моддалар ва чиқиндилар муассаса ишчилари ва ерли аҳоли соғлиғига негатив тасир кўрсатади. Уран қазиб олиниши шу ҳудудда яшовчи аҳолида саратон касаллигини чақиради. Жуда ривожланган технология ва ҳимоя воситаси билан ҳимояланган Ғарбий Германиянинг Висмут уран шахтасининг собиқ 10.000 ишчиси ўпка раки билан касалланган.АҚШ маъсул ташкилотлари маълумотича:Германия АЭСидан 5 км узоқликда 5 ёшгача бўлган болалар қон лейкемияси ва катта ёшдагилар саратон касалликлари билан 2 ҳисса кўп оғримоқда экан.
Қирғизистоннинг уран қазиб олувчи “ Майлуу – сув” пункитида аҳолининг рак касалликлари билан 2 ҳисса кўп оғриши қайд қилинмоқда.
Нью Мексиконинг Навайос ва Грантс уран қазиб олувчилар шаҳарчасида 1985 йилдан бери қазиб олинаётган уран миқдори ҳар йили ошганидан ошиб 2006 йили АЭСга керак бўлган ураннинг 2/3 миқдори АЭСнининг умум эҳтиёжини қоплай олмайди. Бунинг оқибатида Навайос ва Грантс шаҳарларида аҳолиси ва ишчилари орасида радиоактив таъсир ва саратон касаллигига чалинганлар сони ошиб кетди. Уран қазиб олинадиган кон ва шахталар жойларшган ҳудуд узоқ йиллар давомида кимсасиз вайронага айланди.
Совет даврида.. 1986 йилда портлаган Чернобил АЭСи юз минглаб аҳолининг ҳаётини барбод қилди. Ушбу ҳудудга жўнатилган 800.000 нафар ликвидаторларнинг 90% фойизи ногирон одамлар ҳисобланади. Фожеадан 20 йил кейин ҳам 17.000 украина оиласи АЭС ликвидация ишларида қатнашиб вафот этган оталари учун компенцасия олишади. Белорусияда саратон касалликлари 1990-2000 йилларда 40%га кўпайди.Тасаввур қилингки, Ўзбекистонда АЭС қурилиши режалаштираётган Айдаркўлдан 100 км - 300 км орлиқ ҳудудга жойлашган Ўзбекистоннинг маржони ҳисобланган тарихий шаҳарлар Бухоро, Самарқанд ва Хива тақдири чин маънода ҳавф остида. Тахлил қилишда давом этамиз. 1000 км узоқликдаги Баварияда ва бошқа Европа мамлакатларида ҳам генетик мутация касалликлари, болалар ўлими кўпайиб, вафот этган гўдаклар сони 5000 нафага етди.
ЯНГИ АЭСЛАР ҚУРИЛИШИГА ЭҲТИЁЖ БОРМИ?.
Мамлакатимизда Россия АЭС қуришни мўлжаллаётгани учун “Росатом” фаолиятига алоқадор фактларни келтирамиз. Росатом” бутун дунё бўйлаб 12 та мамлакатда 34 та энергоблок қурган ва атом энергетикаси соҳасида дунёда биринчи ўринни эгаллар экан. Булар АЭС қурилиши режалаштирилётган Ўзбекистон, АЭС лойиҳаси бошланган Туркия “Аккуй”, Бангладеш АЭС,Белоруссия АЭС 2019-2020 йил,Хиндистон “Куданкулам” 2016-2017 йил,Эрон “Бушер”1995 -2011,2013 йил, Венгерия “Пакш”2014 йил,Египит “Эд Дабаа”, 2013 йилда Финландиянинг “Ханхикиви” АЭСларидир.
Ижтимоий сайтларда таъкидланишича, дунё бўйлаб АЭСларнинг қурилиши сиёсий стратегик аҳамиятга эга бўлган глобал бизнес тури ҳисобланар экан...
Атом чиқиндилари қабристонлари..у Ўзбекистонда мавжудми?.
http://tass.ru/info/4768891
“ Ўзбекистонда атом электростанцияси ва илмий-тадқиқот реакторлари қуриладиган бўлди.Ваҳоланки, 2014 йили “Ўзбекэнерго” “Бундай шов-шувларга асос йўқ” деб эълон қилган эди.
Ҳозирча оммавий-ахборот воситалари жим. Олий Мажлиснинг экология қаноти, Республика Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, табиат шайдолари, жамоатчилик фикр билдиришдан андиша қилиб туришибди.
Эҳтимол улар янги қурилманинг экологик жиҳатдан "зарарсиз" эканлигини ҳам "исботлаб" беришгандир.(Албатта, матбуотнинг АЭСнинг ижобий тамонлари ҳақидаги тавсифлари ҳақида ёзган эдик)
АЭС қаерда қурилади, параметрлари қанақа, қачон старт берилади , унинг қуввати қанча бўлади, изотоп чиқиндилари қаерга кўмилади, хавфсизлик чораларини ким кафолатлайди, экспертиза ҳужжатлари борми – бундай саволларга , ҳозирча жавоб йўқ!
Бизда иттифоқ даврида қурилган каттагина радиоактив моддалар қабристони мавжуд. Мен табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида ишлаганимда у ерда бўлганман. (Қаерда жойлашганини айтишга ҳаққим йўқ.) Бу қабристонга ҳатто Россиядан ҳам чиқиндиларни келтириб кўмишганидан хабардорман. Жуда ноўрин жойда қурилган ана шу қабристон эскирган ва балки тўлиб ҳам қолгандир. Энди у келажакда, асрлар давомида Ўзбекистон учун хавфли ҳудуд бўлиб қолаверади. Зилзила, террорлик ҳаракати, сел туфайли очилиб қолса, атрофдаги одамлар, жонзодлар, ўсимлик дунёсига қирон келаверади” деб ёзади ёзувчи Нусрат Раҳмат ўзнинг Фэйсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида мулоҳаза юритиб.( “Умид ва хавотирлар ” мақоласида.)
Ўзбекистон учун муқобил энергия манъбаи: шамол энергияси, қуёш панеллари..
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Халқаро Қуёш энергияси институтининг ташкил этилиши ва гелио, гидро ва шамол энергияси, биомасса каби турлари ҳаётга тадбиқ этилишини ишлаб чиқилиши беқиёсдир. Қолаверса, шу асосда ишловчи шамол ва қуёш станциялари технологияси экологик жиҳатдан тоза, атроф-муҳитга безарар, техноген ҳалокатларга олиб келмайди.
Фикрлармиз исботи. Биргина Қуёш ҳар куни курраи заминимизга, ҳусусан Ўзбекистон ҳудудига шу даражада кўп иссиқлик берадики, бу дунё аҳолиси йил давомида ишлатадиган электр энергиядан 20 баробар кўпдир. Ривожланган мамлакатларда, жумладан, Германия ва бошқа европа мамлакатларида ноанъанавий энергия улуши 2015 йилгача 15, 2020 йилга бориб эса 25 фоизга етказилиши режалаштирилаётгани таҳсинга сазовордир..
Мамлакатимизда Марказий Осиёда ягона илмий-экспериментал марказ – Фанлар академиясининг “Физика-Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси фаолият юритаяпти.
“Физика -қуёш” институтининг маълумотича Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари умумий салоҳияти 51 млрд. тонна нефть эквивалентига баробардир. Юртимизда қуёшли кун давомийлиги 10 соатга тенг, бир йилнинг 300 куни офтобли ўтиши кузатилади. Умуман, техник жиҳатдан Қуёш энергиясидан республикамизда 179 млн. тонна нефть эквивалентига тўғри келадиган энергия олиш имконияти бор.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Мулла Саидқул” фермер хўжалиги базасида эса фермерлар қуёш ва шамол энергияси пилот қурилмаларидан самарали фойдаланаяпти.
Бугунги кунда Европа Иттифоқи мамлакатларда одатий кўмирга нисбатан шамол энергияси кўпроқ ишлаб чиқилмоқда.Шамол энергиясини ишлаб чиқариш бўйича Германия ЕИ мамлакатлари умумий энергия ҳажмини 44% ишлаб чиқиб лидер бўлмоқда.2016 йил ЕИ таркибидаги 16 мамлакат 5 ГВт энергия ишлаб чиқишга муваффоқ бўлди.
РИА Новости https://ria.ru/jpquake_analitics/20110312/348982508.html
Франция.. ҳатто Россиянинг ўзи янги атом реакторларини қуришдан воз кечмоқда.
2011 йил 11 мартда Фукусима АЭСи 8-9 балли зилзила натижасида портлаш содир бўлди. Бу фожеада 703 одам ҳалок бўлди. 784 одам бедарак йўқолган. Фукусима фожеасидан сўнг бутун дунё огоҳ тортди.
1979 йили АҚШдаги Три Майл Айланд, 1986 йили Украинадаги Чернобил Фукусимада минглаб одамлар ҳалок бўлгандан кейин АЭС қуриш жаҳон миқёссида камайди. Италия ўз АЭСлари фаолиятини чеклади. Австралия, Греция, Норвегия, Португалия, Литва ва ҳатто Қозоғистон сингари қатор мамлакатлар ҳам ўз табиатларини ифлослантириш АЭС қуриш ғоясидан чекинишди.
https://www.business-gazeta.ru/news/361805
Дуёда АЭС қуриш бўйича катта лидер бўлган “Росатом” ҳам энергия нархининг қимматлашиши ва конкурентлар босими билан янги АЭС лойиҳалари ва уларга ажратиладиган маблағларни “музлатмоқда” деб ёзади “Коммерсант”.
«Росэнергоатом» уже сокращал инвестпрограмму: был отложен или заморожен целый ряд перспективных проектов АЭС, в том числе атомная электростанция в Камском Устье.
Ушбу иқтибосни таржима қилишга жазм қиладим, оригиналда англашлари учун. Асосий матн билан юқорида юкланган ссилкадан танишишингиз мумкин.
https://www.dw.com/ru/атомная-энергетика-опасно-и-нерентабельно/a-16658999
PS. Ушбу мақолани DWнинг мустақил эксперти Майкл Шнайдер фикрлари билан якунламоқчиман. М.Шнайдер 30 йилдан буён бутун дунёда ядро энергетикаси масалалари тўғрисида World Nuclear Industry Report журналида ўз ҳисоботларини эълон қилади. У “1933 йилда дунёда 430 реактор бор эди, 2012 йилда эса 375 реактор қолди” деб ёзади.
Бутун дунё бўйлаб АЭС энергиясига бўлган талаб, шамол, гелиопанеллар, биогазда ишлайдиган кичик станциялар, қуёш панеллари муваффоқияти учун камайди. Хитойда 29 янги реактр қурилаяпти. Аммо улуғ Хитой давлатининг “яшил йўналиш”га ажратилаётган инветицияси атом соҳаси учун ажратилаётган маблағдан икки –уч маротаба кўпдир.Хитой шамол энергиясини ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
Франция АЭС энергиясини қисқартириш бўйича катта қадам ташлаб, 2030 йилгача 58 атом реакторидан 34 таси ўчирилиши режалаштирилмоқда.
Атом энергетикаси бўйича тажрибали мутахассис Майкл Шнайдернинг тадқиқотича 2030 йилда Атом энергияси барча тур энергияларнинг бор – йўғи 5 % фойизинигина ташкил қилади.
Азиз Ўзбекистонликлар ва ушбу мақолани ўқиш имкониятига эга бўлган Марказий Осий мамлакатлари вакиллари..Кимки, она Ўзбекистон, она Туркистон.. сувларида осмон асланадиган, мовий бағрида оққушлар сузадиган гўзал Айдаркўл табиати ва ўзбекистонликлар, ёш авлодларимизнинг тақдирига бефарқ бўлмаса, мақола ҳақида мулохазаларингизни ёзинг. Ва ушбу матнни кўпироқ одам ўқиши учун лайк қўйишларингизни илтимос қиламан.
ноябрь 2022 йил
- - -