Маданият, санъат


Marta o'qildi

"Авесто"дан "Шоҳнома"гача. Саломат Вафо

 Эрон инсоният цвилизациясида  ўз ўрни, тили, маданиятини асраб қола олган қадимий ўлкадир. Форс диёри “Авесто” ва “Шохнома” каби асарлар дунёга келган заминдир.Эроннинг маърифий, маданий, ижтимоий ривожланишида қадим “Авесто” ва “Шохнома” каби  асарлари ҳам муҳим ўрин тутади.

      ”Авесто” асари  яратилган форс ўлкасининг илк давлат тузилиши, мифологияси, афсоналар, жуғрофий жойлашуви,қадриятлар каби масалалар акс этгандир.Шу боис Эрон “Авесто” яратилган муқаддас юртлардан бири сифатида жаҳон маданиятида ўз ўрнига эга.

Ҳозирги диншуносликка хос бўлган “Авесто”нинг 6 асрларда Эронда ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи шоҳи Хисрав V ҳукмронлиги даврида ёзиб тугатилган, кейинчалик паҳлавий тилига таржима қилиниб асосий текстига кўплаб шарҳлар берилган. Булар «Зенд» номи билан маълум.

Авесто олдин 12 минг мол терисига ёзилиб, хажми ғоят катта бўлгани учун ундан фойдаланиш осонлаштириш ниятида «кичик Авесто» яратилди. (Беруний).

VII асрда Сосонийлар давлати парчаланиб, араб босқинчилари, Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгач, Зардуштийлик ҳам зарбаларга учраб, унга ишонувчилар қувғин ва таъқиб остига олингач “Авесто”нинг аксарият бешдан уч қисми йўқолган ва унитилган  асарнинг ана шу тўлдирилган нусхасининг икки тўлиқ қўлёзмаси Ҳиндисонда сақланади – бири Мумбайда, зардуштийларнинг маданий маркази бўлмиш Кома номидаги инситутда, иккинчиси – Калкуттадаги давлат кутубхонасида. Авестонинг энг қадимий қисмларида Зардушт туғилган ва ўз фаолиятини бошлаган юрт ҳақида маълумот берилган.

 “Авесто”нинг муштарак тамонлари Фирдавсийнинг “Шохнома”сида ҳам акс этган.Бу асарда ҳам “Авесто”да баён қилинган эзгулик ва ёвузлик кураши каби қирралари тасвирланади.

 

  Фирдавсий “Шоҳнома”ни яратиб қадимий Эрон цивилизациясининг этник шарафини ва тавсифини қайта тиклади ҳамда  кўплаб одамлар қалбида мамлакатни ҳимоя қилиш туйғусини қайта жонлантира олди.

  Халқ тили масаласи ҳамма замонларда бирламчи ҳисобланган. Масалан, ўлик тиллар рўйхатига кирган қадим Хоразм тилининг тақдири янада аянчлидир.Абдуравуф Фитратнинг ҳозиргача долзарблигини йўқотмаган “Тилимиз” мақоласида Турк тилининг муаммолари ва бахтсизлиги ҳақида фикр юритиб шундай ёзади.

“Туркчанинг бахтсизлиги араб босқини билан боғланмишдир. Араблар босдиқлари (босиб олган маъносида) ўлкага ёлғиз ҳукуматларини эмас, динларини, йўсинларинида танитғон, олинғон эдилар.Бундан кейин форсча ва туркча арабча бўғувига кириб қолдилар. Форс тилининг ҳоли бутунлай ёмонлашди. Форслар ўз тилларини ташладилар. Ёлғуз китобларини эмас, ўзаро ёзувларини ҳам арабча ёза бошладилар. Лекин бу иш кўп чўзилмади. Форс тили бир силкиниш билан ўзини араб бўғувидан қутқара олди. Фирдавсий ўттиз йил тиришди, донгли «Шоҳнома» китобини ёзиб чиқарди. «Шоҳнома» ёзиб чиқарувдан Фирдавсийнинг иккита тилаги бор эди: Эрон улусининг арабдан совутиб, эронли туйғусини бермак ва араб тилини Эрондан суриб чиқармоқ эди”.

 Энди асосий мавзуга қайтсак."Шоҳнома" Эрон маданияти ва санъатининг минг йиллик йилномасидир. Агар Фирдавсий тарихга юзланиб, "Шоҳнома" ни ёзмаганида эди, эҳтимол, бугун эронликлар дилкаш ва ширин форс тилида сӯзлашмас эдилар.

Айтишларича, бир куни Мисрнинг таниқли ёзувчиси Муҳаммад Ҳасанин Ҳайкалдан: "Жуда қадимий маданиятга эга бӯлган сиз мисрликларга нима бӯлди, араб тилида гаплашадиган бӯлиб қолдингизлар?” деб сӯрашганида, жавоб беради: “Чунки бизнинг Фирдавсийимиз йӯқ эди”.

  Буюк шоир Фирдавсий жасорати ҳақида улуғ жадидчи Абдуравуф Фитратнинг ҳам ибратли сўзлари бор.

“Эронда арабча ҳоким бўлғон бир замонда ёзилғон «Шоҳнома»да арабча сўзлар йўқ даражада оздир. Фирдавсий бу икки тилакни билиб, онглаб, ишга киришганини билдирмакчи ўлиб, ёзадирким:

Бас, ранж бурдам соли си, Амам зинда кардам ба дини форсий —

демишдир. Туркчаси: «Бу ўттиз йил ичида кўп эмкардим (азоб чекмоқ), Эронни форсича ёзганим шу китоб ила тургиздим, демакдир». Форси ишда шундай қилиб ёқасини қутқормиш. Лекин, бизнинг бахтсиз туркчамиз бир Фирдавсий етиштира олмади”.

   Номи тилларда достон бўлган Фирдавсийнинг тарих олд

идаги хизматлари қандай эди?. У араб тили ҳукмрон пайтида ўз “Шоҳнома”сини ёзишга қандай журъат этди?. Тарихда “Шоҳнома” каби 30 йил давомида ёзилган асарлар  бормикан?.

 

 https://parstoday.com/uz/news/uncategorised-i6142

  Қадим маълумотлардан аёнки, форс ўлкасида араб тили халқнинг расмий тилига айланмади. Тарих гувоҳлик берадиким, эронликлар форс  тилини ӯз мутафаккирлари саъй-ҳаракатлари билан сақлаб қолишган ва ривожлантиришган.

  "Шоҳнома" ни ёзиш билан Фирдавсий форс тилини бегона сўзлар таъсиридан ҳимоя қила олди, форс тилининг синтактик тузилиши ва меъёрларини емирилишлардан ҳимоя қилди. Форс тили ўзининг ўсиши ва ривожланиши учун Фирдавсий “Шоҳнома”сидан миннатдор бӯлиши керак. Шунинг учун ҳам Фирдавсийнинг номи форс тилининг давомийлиги ва доимийлиги билан боғлиқдир.

       “Шоҳнома” қадимги Эрон қиссалари, аждодларнинг қадимий урф-одатлари ва маросимлари китобидир. Фирдавсий "Шоҳнома" ни якунлаш учун ўттиз йил тинимсиз меҳнат қилди.

Доктор Холиқий Мутлақ форс адабиёти ва ҳатто  жаҳон адабиётида ҳам, Фирдавсийнинг "Шоҳномаси "сингари, бир миллат тақдири ва маданиятида бу қадар  улкан рол ўйнаши ва шу даражада самарали бўлиши мумкин бўлган китоб йўқ деб ҳисоблайди.

  “Шоҳнома» эронликлар ӯзлигининг кўзгусидир ва ҳар бир эронлик ўзини ва маданий ўзига хослигини кўриш учун «Шоҳнома» кӯзгусига муҳтож. Фирдавсийнинг сўзлари билан эронликлар қайта кӯкарди, ривожланди ва қайта туғилди.

Эрон ўз тарихида шеър юрти бўлган ва дунёдаги энг буюк адабий дурдоналарни яратган.  Аммо Ҳофиз, Саъдий, Хайём, Низомий, Ҳоқоний ва Мавлавий каби улуғ форс шоирларининг шеърий китоблари орасида нега Фирдавсий ижодиётининг тадқиқотчилари “Шоҳнома”ни ҳақиқий эронийлик ва эронлик бӯлиб қолишнинг мезони деб билишади? Чунки бу буюк инсонларнинг шеърларида Эрон ва эронликларнинг фақат бир қирраси кўрсатилган. Фақатгина Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида Эрон ва эронликнинг ички ва ташқи дунёси бутунлигича нодир бир тарзда жилваланади ҳозирда  биз бошқа мамлакат эдик. “

Тус шаҳридаги Фирдавсий мақбараси.

  “Авесто”асари пойдевори устига Фирдавсийнинг “Шоҳномаси” яратилди.”Шоҳнома”эронликлар қалбида миллий ғурур ва ўзликка қайтиш туйғуларини шакллантирди.Бу асарларнинг яратилган (934 – 1024йиллар) давридан асрлар ўтиб кетган бўлса ҳам ҳалигача ўз долзарблигини йўқотмади.”Шоҳнома” барча замон форс тили тадқиқотчилари учун узоқ ёзилган асл манба  воситаси саналмоқда.  Ушбу асар жуда кўп олимлар таъкилаганидек, шу кунгача инсоният  учун қадимий дурдона сифатида йўлчи маёқ вазифасини ўтамоқда.”Шоҳнома” шу кунгача долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаган бебаҳо хазинадир.

Манба:“Фирдавсий форс тили ва Эрон халқининг ўзлигини қайта тиклади”.

http://www.nurzamon.uz/article_view.php?id=949

- - -


< Orqaga qaytish