Жаҳон адабиёти

Хосият Рустамова Америкада


Marta o'qildi

Хосият Рустамова Америкада

 

Ассалому алайкум!
Америка оиласида
Кеча ажойиб кун бўлди. Айова Ёзувчилар дастурининг программасида “Америка хонадонларига саёҳат” лойиҳаси бор. Мезбон хонадон соҳиб-соҳибалари тарафидан танланиши бежиз эмас экан. Менга бир ҳафта олдин мактуб ёзган Элизабетта хоним ва унинг оиласи, қайси куни вақтим бўлиши ва овқатларга муносабатим ҳақида сўрашди. Табиийки, мен фақат чой ичишим мумкинлигини айтдим ва миннатдорлик билдирдим. Кечадан икки кун аввал яна мактуб орқали, кечки овқатни уларнинг уйида қилишимиз, ва улар бунинг учун мусилмон ресторанларига буюртма қилишгани ҳақида маьлум қилишди. Тўғриси, ғалати бўб кетдим! Айниқса, улар мени ўзбекча гапириб қарши олишганда…бу ҳолатни тушинтиришим қийин. Уларнинг мени танлашганининг ҳам сабаби, Ўзбекистонга, Ўзбекларга ва Ўзбек тилига бўлган ҳурматлари эканини суҳбат жараёнида билиб олдим. Уйларининг ҳамма тарафидан Ўзбекистон қараб турганга ўхшади, чунки, уй Ўзбекистондан олиб келинган нарсалар билан безатилган. Бу жуда катта мавзу. Элизабетта хоним ва уларнинг оиласи билан бўладиган суҳбатни “ Китоб дунёси” газетасининг навбатдаги сонларида ўқиймиз.
Раҳмат Сенга, Айова!
Раҳмат
Сизга, Christopher Merrill!

- - -


< Orqaga qaytish