Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган.  Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимини битирган.

Мамадали Маҳмудов «Олтин ўлка» номли эссесида пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган, шунингдек, «пойтахт» сўзини «бошкент»га ўзгартириш лозим деб ҳисоблаган.

Ёзувчи 2017 йил баҳорида, 17 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилган эди. Қамалишидан олдин Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. «Боғдон қашқири», «Туманли кунлар», «Ўлмас қоялар», «Қора дўлана» каби китоблари нашр қилинган. Хорижда «Бўз бўри», «Оқ гул» ва «Ой нури» романлари чоп этилган. 2018 йил ноябрида у Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланган.

Хабарда марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирилган, унинг вафоти сабабига эса аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Шароф Рашидовнинг укаси, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиёцҳунос ва таржимон Асил Рашидов 90 ёшида, адабиёцҳунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 80 ёшида, ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов 79 ёшида оламдан ўтгани тўғрисида хабар берилганди