Marta o'qildi
Millet Kütüphanesi: “Cihannüma” залининг 16 устуни. Саломат Вафо
Дунёнинг машҳур файласуфларидан бири Лейбниц “Кутубхона – инсон ички олами руҳиятининг энг катта хазинасидир” деган фикрни айтган экан. Мен ҳам ижодкор бўлганим боис китобни инсониятни дўсти ҳисоблайман.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 февраль санъаларида Туркияга бўлган ташрифи жуда самарали бўлди.Айниқса президентнинг 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия республикаси президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси очилишида қатнашганини ҳаяжон билан кузатдим. 21 аср дунёсини ҳайратга солган Халқ кутубхонасининг Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг президентлик саройи ёнида жойлашгани бу халқнинг илм - урфон, китобга бўлган муносабати минг йилликларга бориб тақалишини кўрсатади. Негаки, 1017 йилларда турклар ота юрт дея эъзозлайдиган қадим Хоразм тупроғида дунёнинг энг қадимий кутубхонаси “Маъмун академияси” ташкил топган эди. Бу академиянинг ҳозирги кунда ҳам.. 2020 йилда туркий халқларнинг маданият маскани дея эълон қилинган Хива шаҳрида фаолият кўрсатаётганлиги..Туркия ва Ўзбекистон кутубхоналарининг тарихи узоқ асрларга бориб тақалишини кўрсатади. Халқ кутубхонасининг очилиш тантанаси Туркия телевидениеси каналлари ва интернет online жонли эфирида кўрсатилди. Тантанада фахрий мехмон сифатида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев чиқиши..анжуманга ўзгача руҳ бағишлади. Президентимиз ўз сўзларида “Мен турк шоири Юнус Эмро ижодини яҳши кўраман.Сизларга шу тўртликни ўқиб бераман..”дея залга юзланди.
Менинг тилим қуш тилидур,
Менинг қўлим Дўст қўлидур,
Мен булбулман, Дўст гулимдур,
Билинг, гулим сўлмас менинг...” деб Юнус Эмродан тўртлик ўқиганлари залнинг қизғин олқишларига сабаб бўлди.
Ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир, маънавияти муштарак. Имом Бухорий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Алишер Навоий мероси халқларимизнинг миллий юксалишига катта ҳисса қўшган. Қозизода Румий Самарқандда мударрислик қилган. Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Истанбулда ўтказган. Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Саид Аҳрорий каби кўплаб жадид боболаримиз Туркияда таҳсил олган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган «Усмон Мусҳафи»нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур «Маснавий» асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг «Касалликлар тарихи» асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, «Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги тасвирий нусхалари» номли китоб-альбом, Юнус Эмро шеърларининг ўзбек тилига таржимаси жамланган «Ўлмас кўнгул» деб номланган китобларни Халқ кутубхонасига туҳфа қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз сўзларида “халқимизда тўйга тўёна билан келинади” деган ибратли урфга риоя қилдилар. Ва Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига 350дан зиёд турли мавзудаги китоблар тақдим этдилар.
Дунё кутубхоналар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жаҳон миқиёсида катта кутубхоналар жуда кўп.1800 йилда қурилган қадим тарихга эга бўлган Американинг Конгресс кутубхонаси,Британиянинг жуда катта 87 бўлимли, 77 филиал, 4 иншоатдан иборат кутубхоналар тизими, 2017 йил ноябрь ойида Хитойда қурилган Биньхай кутубхоналари улканлиги, ўзига хос меъморчилиги билан жаҳон жамоатчилигини эътиборини тортган эди.
Файласуф Сэмюэл Жонсон таъкидлаганидек “Инсон орзу – истакларини кутубхона ўқув залидан бошқа бирон жойда бу қадар яқинроқдан ҳис қилолмайсиз”..
20 февралда Анқарада очилган махобатли Халқ кутубхонасини инсон орзулари ва ҳаёлларининг тажассуми дейиш мумкин. Бу ҳақида Туркия президенти ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдўғон жаноблари ҳам жуда таъсирли сўзлади.Президент жаноблари лутф қилди.
“Benim dilim kus dilidir
Benim ilim dost ilidir
Ben bulbulum, dost gulumdur
Bilin, gulum solmaz benim..”.
Буни қаранг-ки, анжуманда сўзга чиққан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жаноблари ўз нутқида Юнус Эмронинг айнан “менинг тилим қуш тили..” дея бошланувчи юқоридаги тўртликни ёддан ўқиди. Бу парча оригиналда яъни туркчада янада гўзал, янада оҳангдор, янада улуғвор жаранглади. Икки улуғ мамлакат бошлиқларининг бир вақтда буюк турк Юнус Эмронинг шу тўртлигига мурожаат қилиши гўзал ҳолат эди. Бунинг ўзи..инсон руҳи, қалби, дили яқинлигига масофалар, вақт ва замон, дарё денгизлар, тоғлар тўсиқ бўла олмаслигини кўрсатади.
Мен ҳеч ким эмасман, ўз ватани тарихи ва халқини сувгувчи бир ёзувчиман. Кеча, 21 февраль куни Ўзбекистон телевидениеси “Uz24” канали орқали намойиш этилган кўрсатувда, юқорида ёзганимдек улуғ Туркиянинг Анқара шаҳрида Президент қароргоҳининг ёнгинасида бунёд этилган янги Халқ кутубхонасини очилишини кўриб ҳайратда қолдим. Мухташам кутубхонани Жумхурбашқани саройи ёнида қурилиши улуғ турк миллатининг илм-маърифат,китобга, миллат келажагига эътибори нақадар юксаклигини кўрсатади.
Мен 2018 йил ноябрь ойида Истанбул янги аэропортини кўриб ҳам ана шундай ҳаяжонланган эдим. Мен улкан иншоат яъни аэропорт таърифини Фейсбукда ойлар давомида битира олмасдан ҳикоя қилган эдим.
Бугун бу ҳайратимга яна бир ҳайрат қўшилди. Анқарада махобатли кутубхона очилар экан, Туркияда яна қандай кутубхоналар борлиги билан қизиқдим. Интернет Google қидирув тизими қуйидаги маълумотларни берди. Туркияда тарихи юз йилларга борадиган Тўпқопи, Сулаймония кутубхонаси, Кўпурлу кутубхонаси, Цельса, Аҳмед Ҳамдий Танлинар адабий музей кутубхонаси,Мехмет Акиф Эрсўй адабий музей кутубхоналари фаолият кўрсатаётган эди.Демак, кутубхоналар соҳасида Туркиянинг катта тажрибаси бор экан.
Ушбу 2016 йилда қурила бошлаган муаззам иншоат Туркия президенти жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташаббуси билан бунёд этилган экан. Халқ кутубхонаси улкан тизими 125 минг метр кв ҳудудга жойлашган экан. Самовий гўзалликка эга бўлган бино меъморчилигида миллий Усмонийлар,Салжуқшоҳлари давлати асрий саройлари орнаментлари ва замонавий европа архитектураси намуналари уйғунлиги мужассам бўлган эди. Кутубхона қурилишида ҳам ўзига хослик мавжуд. Комплексдаги Cihannüma залида тарихда бўлган 16 та туркий давлат шарафига 16 та устун билан қўйилгандир. Залнинг майдони 3,5 минг метр кв бўлиб, 224 кишилик ўрин ва 200 мингга яқин китоб билан тўлдирилган.
Иншоат қурилишида шарқ архитектураси девор ёзув санъати ҳам кенг ўрин олгандир. Дунёнинг муқаддас китоблари Библия, Инжил, “Қуръони Карим” ва хадислардан олинган ибратли фикрлар, оятлар суралар Хиндистонда “Тож Махал”, Самарқандда “Регистон”, Рим императори саройлар пештоқларига битилиб мангулик хабарлари сифатида абадий муҳрлангандир.
Халқ кутубхонаси қурилишида шарқ меъморчилигининг бу йўналишидан юксак маҳорат билан фойдаланилган экан. Кутубхона гумбазининг ички тарафига Қуръони Каримдаги “Ал-Алақ” сурасининг 4 ва 5-оятлари ёзилган: “У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.”
Сарой меъморлигига оид яна бир қизиқарли аргумент: кутубхона китоб жавонларининг умумий узунлиги 201 километрни ташкил этар экан.
Мухташам кутубхона китоблар фондида 4 миллион босма нашр ва 120 миллион электрон файллар йиғилган экан.Кутубхонага 134 тилда битилган 100 мамлакатдан келтирилган китоблар жойлаштирилган.
Янги очилган Халқ кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 5 минг китобхонга хизмат кўрсата олар экан.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жаноблари тантанадаги чиқишида кутубхонада китобхонларга текин, мут чой, қаҳва ва ширинликлар берилади, деган фикрни айтди. Тўғри, бугунги кунда Туркиянинг исталган дўкони, кафеси ва қаҳвахонасига кирсангиз ҳам бир финжон чашка қаҳва таклиф қилишади.
Аммо, масала бу ҳақида эмас..Туркия президенти тамонидан кутубхонага келувчи ёшлар, талабалар, мехмонлар, нафақахўрларга туркча марҳамат эди..Бу бутун оламда китоб ўқувчилар камайган замонларда..бутун инсонларга туркча иззат – икром...яъни, саховатнинг кичик кўриниши эди. Балки, бу бугунги кунда интернет ва компютер оламига шўнғиган ёшларни китоб ўқишга рағбатлантириш маъносида.. меҳр-муҳаббат кўрсатиш эди..
Кеча, 21 февраль куни "Оz24"каналидан эфирга узатилган Анқарадаги Халқ кутубхонаси очилиш маросими ҳақидаги кўрсатувда профессор Акмал Саидов ўринли маълумот айтди.Профессор А.Саидов Мусулмон оламида биринчи парламент 1921 йил январида Туркияда ташкил топганлигини баён қилди.
Ўша 1921 йиллардан бошлаб сақланган, асраплган озод туркий руҳ..бугунги кунда Анқарада барпо этилган муаззам Халқ кутубхонасида ҳам ўз аксини топган десак янглишмаймиз.Чунки, бутун дунё туркий халқлари Туркияни ўзларига нажот қалъаси деб билишади. Кутубхона комплексдаги “Cihannüma” залида юқорида таъкидлаганимиздек дунё тарихидаги 16 та туркий мамлакатлар шарафига 16 та устун қўйилгандир.
Демак, янги қурилган Халқ кутубхонасини дунё туркий республикаларининг илм-маърифат устига қурилган мустаҳкам обидаси рамзи десак бўлади.
Шу муносабат билан бу гўзал мажмуа туркий оламга хизмат қилиши маъносида маълум конструктив таъклифларим бор эди.
Биринчидан: Халқ кутубхонаси, ҳусусан, президентимиз таъкидлаганидек Ўзбекистондаги Навоий номли кутубхонада ҳам туркий давлатлар тарихи,маданияти акс этган, шавкатли ота –боболаримиз яратган араб, форс, эски лотин ёзувидаги 100мингдан ошиқ қўлёзмалар бор. Бу ноёб қўлёзмаларни таржима қилиш: туркчалаштириш ва ўзбекчалаштириш учун коллеж, университетларда мутахассис тайёрлайдиган, айтайлик, икки йиллик ўқув курслари, библиограф бўлимлари ташкил этиш лозим.
Иккинчидан: Шарқ адабиётида кўфий, сурёний ва ҳакоза.. усулларида арабчани кўчирувчи хаттотлик санъати ривожлангандир.Минглаган нодир қўлёзмаларга хаттотлар янгидан ҳаёт бахш этиши лозим. Санъат ва адабиёт университетлари, коллежларда бу фаолиятни йўлга қўйиш лозим.
Учинчидан: 11 қаватдан ташкил топган кутубхона шу қадар улканки, энди ундан оптимал ҳолатда фойдаланиш лозим. Кутубхонада ёзувчи,шоир,рассом, актиёр, санъатчи, журналистларни бирлаштирадиган фондга ўҳшаган тузилма ташкил этилиши лозим. Булар кўргазма, учрашув,шоу каби тадбирлар, давлатлар аро телекўприк дастурларини ташкил этади. Адабий, тасвирий санъат соҳасида мастер класслар уюштиради. “Avrasiya Yazarlar Birligi” каби уюшмалар, санъат, адабиёт йўналишидаги баъзи (Kardes kalamlar)журналарни шу бинога кўчириб ўтказиш лозим. Бу фонд ва тузилмалар туркий республика адабиёт, санъат, тасвирий санъат манфаатларини акс эттирадиган лойиҳалар(балки, ўз-таъминлайдиган) яратиши лозим. Халқ кутубхонаси – туркий халқлар манфаатига хизмат этувчи маънавий обида, балки, маънавий Макка бўлмоғи лозим.
Тўртинчидан: Туркия Ёшлар ташкилоти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан амалий ҳамкорлик юзасидан шартнома тузмоғи лозим. Бу шартнома асосида Халқ кутубхонасининг супер қулайликларидан фойдаланиб ижтимоий-сиёсий, маданий, адабий, экология ва спорт соҳаларида турли кўриклар, беллашув,учрашув, конференция,спорт марафонлари уюштириши мумкин. Айтайлик, биринчи марта Россиянинг машҳур КВН беллашуви бир сонини Марказий Осиё мамлакатлари университетлари, ҳусусан Қозоғистон Маҳмуд Қашғарий университети .. туркология факультетлари студентлари орасида ўтказиш мумкин. Яна бир мисол: Наврўз байрами арафасида Марказий Осиё ёшлари Анқарада бирор кўприк, ёки буюк Мустафо Камол Отатурк музейи тамонидан югуриш марафони қилиб, финал яъни финиш Халқ кутубхонаси олдига тантанали ҳолатда белгиланса..Буни табиийки, радио,ТВ, online TVда узатиш кўзда тутилади.
Бешинчидан: Агар кутубхона биносида хотел хизмати эътиборга олинган бўлса..Туркияда ҳам Американинг Айова университетидаги каби дунё ёзувчи,шоир, таржимон, ҳаттотлари қатнашадиган “Бадиий ижод” резиденциясини ташкил этиш мумкин. Дастур лойиҳа учун супер қулайликда бино бор, чой ва қаҳва текин..
Бу борада истак ва ғояларимни таклиф қилишни шу ўринда тўҳтатишни маъқул топдим.
Туркияни севган ижодкор инсон сифатида Анқарада очилган янги Халқ кутубхонаси фаолияти ҳайрли бўлсин дейман.Биз бугунги кунда бундан минг йиллар олдин Хоразмда барпо бўлган “Маъмун академияси” ҳақида фахр билан ёмоқдамиз. Илоҳим, келгуси туркий халқларнинг ёш авлодлари бу мухташам, виқорли, махобатли, гўзал Millet Kütüphanesi ҳақида ҳам ифтихор билан ёзсинлар.
Сўзим сўнггида дунё халқлари туркий миллатлар ойдинлари, ёшлари учун яратилган.. мислсиз гўзал Халқ кутубхонаси учун..маърифат маскани лойиҳачилари, қурувчилари ва шаҳсан ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдўғон жаноби олийларига ўзбек зиёлилари номидан ташаккурларимни айтаман. .
21 февраль. Тошкент.
(Сайтимиз дахлсизлиги бузилмоқда. Яна 4 та имло ҳатони тўғирладим. Илтимос, ҳато учраса..бизга хабар беринг)
- - -