Маданият, санъат

Ўзбек хотин-қизларининг қанча туғишини белгилайдиган ташкилот керакми?.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Ўзбек хотин-қизларининг қанча туғишини белгилайдиган ташкилот керакми?. Саломат Вафо

   Бугун  эрталаб 26 июль куни  “Oz24”радио каналидан ҳурматли устозимиз Муқимжон Қирғизбоев қатнашган  радио эшитувчиларнинг саволлари асосида тайёрланган дастурини эшитдим. Янглишмасам, эшитиришнинг номи “Долзарб мавзу” эди.

  Жаноб Муқимжон Қирғизбоевнинг Ўзбекистон аҳолиси ўсишини  режалаштириш ҳақидаги мухлисларнинг саволига берган жавоби ҳайратда қолдирди. Муқимжон  ака, “Ўзбекистонда аҳоли ҳар йили 450 минг одамга кўпаяяпти. Бу  уч тўрт йилда  бир Эстония мамлакатининг аҳолиси бўлади..”  деган фикрни икки маротаба қайтарди. Ер, сув,қазилма бойликлар ресурсларини асраш учун оилани режалаштириш керак деган маънодаги фикрни айтдилар. Ушбу фикрлар юзасидан устозимизга мурожаатим бор:

Жаноб Қирғизбоев.  Япония мамлакати бизнинг еримизга нисбатан яшаш имконияти кам, ороллар ва  тоғу-тошлардан иборат бўлган мамлакат ҳисобланади. Аммо яқин орада аҳолиси 50 миллионга қисқариши эҳтимоли бўлган Японияда  шу кунда 126  миллионга яқин аҳоли яшайди. Япония ҳукумати аҳолини кўпайтириш, ишчи кучи, аҳоли таркибида  ёшларни кўпайтириш учун катта ишлар олиб бормоқда, турли  дастурлар яратмоқда. Балки,шу дастурнинг  бир қисми сифатида Ўзбекистондан, Марказий Осиёдан студентлар грант асосида Япония университетларига ўқишга олинмоқда.

  Радио эшитиришда мамлакатларда аҳоли кўпайиб кетмаслиги учун вақтида ғайри инсоний ғоя  ҳисобланган Мальтус назариясидан ҳам фойдаланиш кераклигини ҳам айтилди. Шу ўринда бир саволга жавоб беришни лозим топдик.

Малтуьс назарияси  нима, у қайси тамонлари билан олимлар эътиборини тортди?.

Мальтус назарияси 18 асрда Англияда Томас Мальтус тамонидан яратилган. Бу демографик назария асосини  аҳолининг кўпайиши билан яшаш ресурслари камайиб очлик ва жамиятлар  бўҳронига олиб келиши ғояси ташкил этади.Бу ғоянинг замонавий мисоли сифатида қишлоқ хўжалигига асосланган қашшоқ Африка аҳолисининг ҳаёти    келтирилади.

  1.  Совет Иттифоқи  рахбарларининг аҳолини режалаштириш ҳақида  Ўзбекистон ва Марказий Осиё халқлари кўпайишини олдини олиш учун яширин қарори  бўлган. Бу буйруққа асосан репродуктив ёшдаги ўзбек хотин – қизлари инсон ҳуқуқларига қарши ҳолатда   стрилизация этилиб бошқа фарзанд кўрмайдиган қилинган. Бу аҳоли демографиясига қарши  яширин сиёсат Ислом Каримов президентлиги даврида ҳам давом этди...Туғиш ёшидаги хотин – қизлар “тикилди”, бачадонлари олиб ташланди. Оқибатда бугунги кунда серфарзанд ўзбек оилалари икки ёки ундан ортиқ фарзанд кўрмайдиган бўлди.
  2. Мени ҳаяяжонлантирган  ҳолатдан яна бири.. аҳолининг кўпайишига қарши сиёсат совет даврида ҳам яширин бўлгани ҳолатда...бугун ўзбекистон радиосидан  оилаларни режалаштириш йўллари чоралари очиқ ойдин айтилгани ҳам бўлди.Ва профессор Қирғизбоевнинг "...бола туғилганда жуда ширин бўлади.У улғайиб ёши 18га етиб овози дўриллаб қолганидан сўнг унга уй,яшаш,ўқиш шароитлари керак..бўлади.."  қаблида фикрлар айтдиларки, устознинг фикрлаш оҳангида, таассуфки, пародокс ҳолатда,   ўзбекларнинг кўпайиб кетаётганидан ҳавотир бордай эди.
  3.   Бу фикрлар жамият аудиторияси эътиборига олиб чиқилишидан   олдин  Муқимжон Қиризбоев  гуруҳи  ушбу объектив саволларга жавоб бериши лозим деб ўйлайман. А)бугун Ўзбекистонда  аҳолининг аниқ  сони қанча?. Б) Мамлакат миқёсида кучайган расмий ва норасмий иммиграция оқимининг  сони қанча?.Уларнинг қанчаси хорижий мамлакатларда қолиб кетади?.В) Ўзбекистонда аҳолининг ўртача яшаш умри неча йилни ташкил этади?.

Бу каби саволларга аниқ жавоб бермасдан  Ўзбекистонда оилани режалаштириш деган ўринсиз таклиф ҳақида гапириш мумкин эмас.

  Мен ҳам шу мавзуларда мақола ёзиб баҳсларда қатнашиб юрган ёзувчи сифатида..Муқимжон Қирғизбоев ва аҳолини шу йўл билан режалаштириш лозим деб ҳисоблаётган дўстларимизга мулоҳаларимни баён қилмоқчиман.

Дунё мамлакатлари  Россия, Европа, Болтиқ бўйи давлатлари  ва ҳатто Япония мамлакатида аҳолининг ўсишида турғунлик кузатилмоқда. Социологлар 5-10 йил ичида ушбу мамлакатларда  туғилиш  фактидан, ўлим факти ошиб аҳоли сони кескин қисқариб кетади деб ташвишли башорат қилишмоқда.

  Хоразмда туғилган инсон сифатида эътиборингизга бир  фактни ҳавола этмоқчиман. Ўтган 27 йил мабойнида Орол бўйи вилоятлари Хоразм, Қорақалпоғистон аҳолиси тенг ярмига қисқариб кетди.Қишлоқлар  ва овуллар бўшаб қолди. Ишонинг, Хоразмда 4-5 йил олдин  бир онахон вафот  этганда  жаноза вақтида майидни кўтарадиган эркак топилмаган.. Ишга яроқли эркак ва аёллар 20 йиллардан ортиқ Россия, Қозоғистон, Корея, Америка каби мамлакатларда  тирикчилик учун ишламоқда. Менга Шовот тумани мактабларидан бирининг 8 – синф ўқувчиси... синфларида 34 нафар ўқувчининг отаси хорижда ишлаши, баъзиларининг онасининг ҳам хорижда эканлигини айтганди. Ота..онасиз ўсаётган бутун- бутун авлодлар.. 20-30 йиллар давомида хорижда ишлаётган ўзбекларнинг қанча фойизи ватанга қайтди...буни ким билади?.

  Ана шундай жараёнда ..бозор иқтисодиётининг оғир шароити, оилаларнинг ажралиши юқори даражага етган  вақтда ўзбек хотин-қизларининг  туғиши, фарзанд кўриши жасорат эмасми?.

  Жаноб Қирғизбоев ..дунё ривожланиши, харитаси шу  туришда қолмайди...фақат бугунни эмас,авлодларимизнинг 10 йиллар, 100 йиллардан кейинги  келажак ҳаёти ҳақида  ўйлаш лозим. Эрта –индин Марказий Осиё, туркий мамлакатлар чегаралари очилиб, мамлакатларнинг фақат номлари қолар..Сизнинга ўшанда  бу улкан ҳудудда кимлар  яшайди..

Мен жафокаш, мехмондўст, оилапарвар феноменал ўзбекларни дунёнинг тоза қони учун донор деб атаган бўлардим. Ҳозир ҳам расмий тарзда 3 миллионга  яқин ўзбеклар яшаётган, бутун..бутун  қишлоқлари бўшаб қолган  Россияга “тоза қон..тоза миллат..”керак эмасми?..

  Ва энг муҳими..халқни, миллатни сонини камайтириб мамлакатни ривожлантириб фарован этиш ғояси абсурд ҳисобланади. Бунинг ёрқин мисоли қўшнимиз улуғ Хитой давлати, ушбу мамлакатнинг 1,5 милллиард аҳолиси бор. Хитой ҳозир энг  дунёда  ривожланган мамлакатлар қаторига киради.

Бу мавзуда аналитик мақолалар ёзганим боис .. муаммо  ҳақида тўла тасаввурга эга бўлишларингиз учун www.nurzamon.uz сайтидаги ушбу мақолани ўқишингизни илтимос қиламан. Мақолада юқорида қайд этилган саволлар дунё миқиёсидаги жараёнлар мисолида  муҳокама этилган.

"Ўзбек эркаклари "Қизил китоб"га кирадими?" мақоласига қаранг.

http://nurzamon.uz/article_view.php?id=719

(Афсуски,  сайтга бузиб кириб, матнларда ҳато пайдо қилиш кимларгадир керак бўлаяпти..Матнларни 3 марта тўғирлаяпман..)

 

  

 

- - -


< Orqaga qaytish