Маданият, санъат

Улкан қалбли қорақалпоқ актиёрлари..     Саломат Вафо.


Marta o'qildi

Улкан қалбли қорақалпоқ актиёрлари.. Саломат Вафо.

  Тошкентдаги Рус драма театри саҳнасида  “Жамила” спектакли давом этарди.Ушбу асарни Қорақалпоғистон академик драма театри актиёрлари ижро этишарди. Саҳна ним қаронғи, залда эса зимакон қаронғилик, унинг устига  зал совуқлиги ва  катта залнинг бешдан бирига ҳам жой бўлмаган  тамошабинлар озлигидан катта сахнда  совуқ шамол айланиб юрарди. Қаронғи бўлса- да театрнинг таъмир талаб аҳволга келиб қолганини англадим.

  “Жамила ” асаридаги воқеалар уруш даврида бўлиб ўтган бўлса ҳам, саҳнани бу қадар қаронғи қилиш лозиммикан. Назаримда ёши катта актиёрлар маълум ҳаракатлари давомида саҳнани кўра олмай ҳам қолишарди.

  Аммо..спектаклнинг  3 апрель куни 18.30да бошланмай, роппа роса  30 дақиқадан сўнг  соат 19 да бошлангани, залнинг совуқлиги ва қаронғилиги қорақалпоқ актиёрларининг  маҳоратли ижросига ҳалақит қила олмасди.

  Спектакл режиссёри Марҳабой Усенов Чингиз Айтматовдек улуғ  ёзувчининг мураккаб асарини маҳорат билан саҳналаштирган эди. Биласизми, менга шу саҳнада ижро этилган асар қирғиз халқига алоқадорлиги билинмади, назаримда ёзувчи ушбу асарни қорақалпоқ тилида ёзганга ўҳшарди. Асарни ижро этаётган қорақалпоқ актиёрларининг талъантли...фожеавий уммонлар орасидаги бир қатим нур..мавридсиз  муҳаббат фони  ижросидан кўзларимга ёш келди. Ўзимча шунда улуғ маданият ва санъат  эгалари Орол фожеаси ҳудудларида қолган  дея раҳмдиллик билан ўйладим.

   Афсуски,режиссёр Марҳабой ҳақида  менда  бошқа маълумот йўқ. Олис қарақалпоқда  тарихни, миллийлик ва энг муҳими инсон рухини англайдиган  режиссёр фаолият кўрсатаётганига хурсанд бўлдим.Бу урушлар, қаҳатчилик, инсон қайғулари, ҳиёнатлар ортида Марҳабой Ч.Айтматов асари орқали  қорақалпоқ халқининг сахий, олижаноб, матонатли  қалбини кўрсата билган. Асар маълум бир даражада  тарихий бўлса-да, орадан кечган вақт, кўпчилик ўқиган асар  ёки  уруш даврининг  юпун кийим – кечаклари тамошабинни зериктирмайди. Тараққиёт, ўзгариш ва жасорат мезони бўлган инсоний туйғулар вақт ва замонлар чегарасини бузиб ўтган эди. Асарни бошдан оёқ юксак даражадаги халқона  темп ушлаб туради. Қаҳрамонлар Усмон, Саид, Азиз ва бошқаларнинг эркакча муносабати, муштлашув, жанжаллари  яҳши  саҳналаштирилган ва мезанценалар  жуда самимий ҳаққоний чиққан..

  Ўша даврга алоқадор атрибутлар саҳнага тўшалган самон, арава, дон янчадиган сўпи, сопи, дон тўла ҳалталарни елкалаб  вагонларга чиқарадиган саҳнанинг 4 тамонига йўналган пиллапоялар, саҳна марказидаги ҳарир парда ва унинг ортидаги чироқлар,шамлар ..олам, инсонлар ҳаёти маъносида рамзий маънога эга бўлиб,режессёрнинг барча мақсадларига хизмат қилган ва актиёрлар ҳаракати, воқеаликларнинг моҳиятини очиб беришда  муҳим  восита бўлган..

    “Театр акс эттирувчи кўзгу эмас, театр катталаштириб кўрсатувчи ойнадир” деганда В.Маяковский ҳақ эди.

  Асар бош қаҳрамонлари Мийригул Маметмуродова,  Азиз Назаримбетовлар бош қаҳрамонлар Жамила ва Дониёр ролларини ижро этишган эди.

  Мийригул Жамила ролини маҳорат билан ижро қилди. Актиёрлик маҳоратида жилоланган овози чиройли, шижоатли қорақалпоқ қизи эканлиги кўриниб турибди. Аммо биз Айтматов асарида тасвирланган ва бошқа фильмларда Жамилани сарвиқомат гўзал  қиз деб қабул қилганимиз боис...актрисанинг ўрта бўйлиги  тасаввуримиздаги хотираларга тўғри келмагандай туюлади.

  Дониёр ролини Азиз Назаримбетов сокинлик ва виқор  билан ижро этди. Унинг ҳаракатлари ва овозида ишонч бор эди.Балки унинг  образ ҳолатига тўла қонли  киришишига сахнанинг қаронғилиги  ва Дониёр образи оёғининг майиблиги сабаб бўлдими, билмайман. Актиёрнинг ҳаракатларида ҳолатларга киришишида бир оз зўриқиш сезилгандай бўлди. Азиз  актиёрлик маҳорати бўйича жилоланган ёқимли  овоз ва келишган бўй- бастга эга экан. Булардан қатъий назар ушбу роллар ижроси  Мийригул Мамбетмуродова ва Азиз Назаримбетовларнинг келажаги порлоқ эканлигини кўрсатади.

  Асарнинг юксак темпда ушлаб  турган Усмон ва Саид образлари ҳақида  тўҳталишни жойиз деб ўйлаймиз. Афсуски, бу актиёрларнинг номларини билмайман. Усмон  роли ўз  шижоати ва  чапанилиги билан  драмага жон бағишлаган. У кулса, кулди, йиғласа ҳафа бўлди тамошабинлар. Бу образ асарда катта аҳамиятга эга бўлгани учун уни янада чуқурлаштириш имкони  мавжуд эди.

  Саид роли  жуда жонли ижро этилган, ушбу образ асарнинг энг муваффоқиятли персонажларидан бири деб ҳисоблайман. Драманинг Дониёр ва Жамила ҳарир парда ортида бир-бирининг қўлини ушлаб туришганда, арава остидаги  боланинг ҳолати  жуда яҳши очиб берилган. Аммо, Саиднинг баъзан циркчиларга ўҳшаб кўп сакраб, сальто отавергани бир оз меъёридан ошган жойлари бор.

  Оқсоқол образи ҳам маҳорат билан ўйналган. Оқсоқол драмада  қаҳамонлар мувозанатини сақлай билган.Ва унинг ибратли сўзларини бугун ҳам аҳамиятини йўқотмаган деб айтиш мумкин.

  Менга оммавий саҳналар ҳам жуда ёқди. Боласидан қора хат олган онанинг фарёдига.. гарчанд у қорақалпоқча гапирса-да, одамнинг вужуди титраб кетади.

   Драманинг мусиқа режиссёри жуда юксак дид билан мусиқаларни танлаган.. Чанқовус,сибизға, дўмбира каби мусиқа асбоби  оҳанглари асарнинг ҳаётга яқинлиги ва миллийлигини таъминлаган. Спектаклда  дунё мусиқасидан ҳам фойдаланилди. Айтиш лозимки,  деярли барча саҳналарда мусиқа қўлланилганлиги..тамошабин асарнинг  асосий ғоясини қабул  қилишига ҳалақит берган.

    2013 йилда Таиланда театр тамошаси  кўрганимни эслайман. Тай актиёрлари ўз ролларини чапдаст осиё халқларидек чаққонлик ва маҳорат билан ижро этишганди. Аммо, йигирма нафарча паст бўйли одамларнинг ҳаракатлари сайёҳлар тамонидан ажабланиш билан қабул қилинган эди.Уларнинг бўйи пастлиги драманинг асл ғоясига парда солгандай бўлган эди.

  Шу маънода  ҳозир баён қилмоқчи бўлган муаммо туфайли, актиёрларнинг ташқи кўриниши, бўйи масаласига қайтмоқчи эдим. Яқинда, яъни 28 мартда  Алишер Навоий опера ва балет театрида “Тумарис” балетини кўрган эдим. Мен опера ва балет театрини –  театр санъатининг гултожи деб биламан. “Тумарис”  шу қадар маҳобат билан саҳналаштирилган эдики, саҳна пардасида Тумариснинг акс этган улкан портрет силуэти, саҳнадаги  арслон ҳайкаллари, улкан маёқлар, олтинсимон тахт ва  актиёрлар ижроси ҳам аъло даражада бўлди.  Мусиқанинг  ҳам тарихий даврга хос бўлиши учун зарбли асбоблардан кўп фойдаланилган.Тумарис ва унинг атрофидаги жангчи қизлар роли гўзал либосларда  юксак иқтидор билан ижро этилди.  Аммо, Тумариснинг ўғли Сапарангиз ва   қабиладошларининг умумий саҳналарида чиққан эркак актиёрларнинг бўйлари паст ва ҳаракатларида паррокандалик мавжуд эди. Узр, деб ёзай бўйи паст актиёрлар..менга Таилант актиёрларини эслатган эди.

  Инсоният ва театр тарихида жуда кўплаб ўрта бўй буюк актиёрлар бор. Аммо, театрнинг асосий тарбиявий аҳамияти гўзаллик ва эстетикага қаратилгани  учун дунё театр санъати мезонларига риоя этилса яхши бўларди деган фикримиз бор эди халос.

  Мен 1990 қайта қуриш йилларида бир тадқиқотчининг Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва физиологик тузилиши ҳақидаги тадқиқотини ўқигандим. Тадқиқотчи СССР даврида тўйиб овқат емаслик ва сифатли медицина хизматига эга бўлмаганлиги оқибатида Марказий Осиё халқлари ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожикларнинг бўйлари 3-5 смга  қалтайганини ёзган эди.  Бугун СССР йўқ, халқ ва миллат ўзимизники..Қорақалпоғистон, Хоразм ва  Бухоро, Навоий вилоятларининг  маълум қисмини Орол фожеасидан азият чекаётгани факт ҳисобланади. Мен Ўзбекистоннинг давлат мактабларида,  ҳусусан Қорақалпоғистон, Хоразм ва  Бухоро, Навоий вилоятларида...таъкидлайман давлат мактабларида    ҳар бир болага бир стакан текин  сут берилишини таклиф қилардим. Тўғри, бу муаммо театр мавзусидан бир оз узоқроқдир. Аммо, актиёрнинг ўзи ва оиласи соғ-саломат бўлса, у шунда яҳши рол ижро эта олади деб ўйлайман.

  Миллат соғлиғи ва сут масаласи инсоният тажрибасида кўп кўтарилган. Янглишмасам 2013 йилда Англия собиқ вазири Маргарет Тетчер  болаларга бериладиган текин сутни  бекор қилгани билан ҳам тарихда қолган эди. Ҳозир ҳам  сиёсатчи туғилган кунида Англия аҳли М.Тетчер яшаган уй олдига пакетли  сут қўйишар экан.

  Ўзим Хоразмда туғилганим учун Қорақалпоғистонни Амударёси, қуриган Ороли ва янгроқ сахро овозига эга бўлган қўшиқчи, бахшилари билан ўз она юртим ҳисоблайман. Юқоридагиларни она юртим ва халқим  тақдирига куйинганимдан ёздим.

  Хуллас, 3 апрель куни Рус драма театрида  Бердах номидаги Қорақалпоғистон академик драма театри  тамонидан намойиш этган “Жамила” спектаклини  кўриб хурсанд бўлдим. Театрнинг Тошкентга уюштирилган  гастроли  реклама қилинмагани учун зал тамошабинлар билан тўлмади. Энг ачинарлиси спектакл  ҳақида бирор ТВ канал ахборот бермади.

 Тақдири азалга қорақалпоқ театри ёки Менинг не ёзиғим бор эдики, шундай улуғ саҳна асарини жуда кам одам тамоша қилди. Бу  негатив ҳолатлардан қатъий назар..  Қорақалпоғистон академик драма театрининг Чингиз Айтматовнинг  90 йиллигига бағишлаб саҳналаштирган  “Жамила” драмаси билан театр санъати тарихида қолди.

  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги эътиборига шуни ҳавола этардимки, “Жамила”нинг бош режиссёри Марҳабой Усенов ва актёрлари юксак мукофотлар билан тақдирланса ва моддий рағбатлантирилса адолатли бўлар эди. Бу менинг мутахассис сифатида хулосам.

   Гастролга шароит яратган Рус драма театри ва Қорақалпоғистон академик драма театри ижодкорларининг келгуси ишларида зафарлар тилайман.

- - -


< Orqaga qaytish