Маданият, санъат

Хиванинг илдизи..Хоразмдир.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Хиванинг илдизи..Хоразмдир. Саломат Вафо

     “Фильм учта жуда муҳим қисмдан иборат бўлиши керак.Бу сценарий, сценарий ва яна сценарий қисмларидир”. Стивен Спилберг.  

  Хоразмда туғилганим  учун бўлса керак, хоразмликларнинг психологиясининг  маълум ҳолатларини кузатганман. Хоразмликлар халқ сифатида математика, жўрофия ва тарихга қизиқишади. Давраларда бирон одамнинг фазилатини сўйлайдиган бўлишса “эй, ву дим тарихчи, эй у дим математикачи билим урган хилинан..”дейишади бир оз ҳазил аралаш..Мамлакат тарихи, миллат ҳаётига қизиққан одамлар ўз халқини, дарё ва сахроларини  яҳши кўришади.Бу  Фарғона водийси, Сурхондарё, қадимий Самарқанд,Бахоро  вилояти инсонларига ҳам тегишли, албатта.

Бу ҳолатлар ҳақида ёзаётганимнинг  асосий мотивацияси борки, кеча 25 февраль куни 2019 йилда Алишер Навоий номидаги кино саройида давлат ва ҳусусий кино студиялар тамонидан 2018 йилда яратилган фильмлар кўригининг биринчи кунида намойиш этилган “Исломхўжа” фильми тамошаси сабаблидир. Фильмни  кўриб,  маърифатпарвар хоразмлик боболаримиз айтайлик Исломҳўжа, хивалик бойлар, ҳусусан Моноқ ҳокими менинг бабом Нуржон Баҳодирхон ва қум ортига жойлашган ёвмут туркманлари, чор Россияси тамонидан бир-бирига қайраб, бир-бирининг этини ўзига едиришган. Уларнинг улуғ Хоразм салтанати қуриш  йўлидаги курашлари барбод бўлади. Октябр революциясидан  кейин ёш хиваликлар тамонидан 1924 йилда  барпо  этилган Хоразм халқ республикаси ҳам бир йил ўтмай  тарқатилади. Ва алданган  ёш хиваликларнинг   ўзлари ҳам отилади, ҳудди маърифатпарвар Исломхўжа, шоир Исфандиёрхон, хоразмнинг Туркманистон ҳудудларида ҳам таъсири жуда катта бўлган  бобом Нуржон Баҳодирхон ҳам.

  Кеча, Алишер Навоий номидаги кино саройида   намойиш этилган “Исломхўжа ” фильмида бош вазир Исломхўжа ўлдирилганда кўз ёшларимни тутиб туролмадим. Залда ҳам оғир сукут чўкди."Воҳ, менинг шаҳид бўлган, ёвнинг фитналарига қурбон бўлган боболарим" дедим. Юқорида  ёзганимдек, бу дард менинг қонимга, бобом Нуржон Баҳодирхон  аянчли тақдирига алоқадор бўлгани учун гўё бу ҳодисалар кеча бўлганидек, бўғзим куйиб кўзимдан оловли ёшлар оқди.

  Гарчанд, тарихий  публицистик “Исломхўжа” фильми ҳақида кўп ёзишган бўлса-да, хоразмлик ёзувчи бўлганим ва бевосита фильмда ёритилган Хива хонлиги даврида  менинг бобом Нуржон Баҳодирхон яшагани учун..ушбу фильм ҳақида фикрларимни  эътибрингизга ҳавола этсам.

  ФИЛЬМ РЕЖЕССУРАСИ ҲАҚИДА: “Исломхўжа” фильми юксак профессионаллик маҳорати билан ишланган.  Ёш талъантли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов фильм жанри гарчанд публицистика бўлса ҳам, ўша  пафос атрофида ўралашиб қолмай, замонавий ижодкор назари билан яқин тарихимизни жонлантира  олган..

  Масалан, ҳеч қандай режиссёрлик маъумоти бўлмаган машҳур америка режиссёри Квентин Тарантинонинг гарчанд фильмларда инсон заволига оид тақдирлар кўп бўлса ҳам, унинг  фильм мавзуси мухити, қаҳрамонлар харакери, энергетикаси акс этадиган ноёб почерки бор. Ёки, тарихий фильмлар яратишда ўзига хос стилга эга яна бир америкалик режиссёр Стивен Спилберегнинг ўзига хос тарихий воқеаларни қамраб олган  9 йўналиш бўйича “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Индиана Жонс”, ёки  “Авраам Линкольн”  фильмларида ҳам тарихий давр билан режиссёр қарашларининг уйғунлигини кўрамиз.

  Умуман олганда  “Исломхўжа” фильми  мақсади учун хизмат этган ҳар бир тарихий атрибут, тарихий давр парчаларининг тасвирга кўчиши ва ХХ аср бошидаги Хива  билан замонавий тадқиқотчи қаҳрамон  изланишларини бирга олиб бориши ..режиссёр Жаҳонгир  Аҳмедовнинг  ҳам Хива хонлиги .. Исломхўжа даврини яҳши ўрганганини кўрсатади.

  Фильм кўп мақталгани учун ортиқча эйфориядан чекиниб асосий мақсадга ўтсам.

ФИЛЬМ ҲАҚИДАГИ МУЛОҲАЗАЛАРИМ.

“Исломхўжа” тарихий публицистик фильми сценарийси тили ғализроқ, сценарий матнларида адабий мухаррир тахрири керак бўлган парчалари кўп.Мен  буюк режиссёр Стивен Спилбергнинг сценарий фильмнинг жон томири эканлигини ифодаловчи  сўзларини бежиз  келтирмадим.  “Исломхўжа” фильми бош қаҳрамони Исломхўжа  эса ҳеч тортинмай 21 асрнинг техникалашган сўзлари билан мулоқат  этади.

  Фильм хоразмлик одамлар ҳаётидан яратилган бўлса-да, бир калима хоразмча сўз қўлланилмаган. Ва фильмда  хоразмлик актиёрлар, ҳусусан Хоразм вилоят театри санъаткорлари ўйнамагани ачинарли холдир. Бунинг устига Исфандиёрхон ролига танланган Алишер Узоқов тамошабинларнинг кулги ва киноясига сабаб бўлган. У фильмнинг аксар қисмларида супага ўрнатилган   Миср пирамидаларидаги ҳайкаллардай қотиб ўтиради. Ҳар қалай тажрибали хоразмлик актиёрлар комедик, саргузаштли рол ўйнаб  тамошабинларга танилган  Алишердан кам ўйнамасди.

  Фильм либослар  бўйича рассоми жуда нозик дид билан қаҳрамонларга тарихий либосларни танлаган...бойлар, хизматчи табақалар либослари даврларга мослаб  танланган.

  Аммо, фильмнинг барча саҳналарида қаҳрамонлар хоразмча чўгирма кийиб намоён бўлади.Ва  бу чўгирмалар қора тус қўйнинг жунидан тикилган бўлиб, айни бу хил  бош кийимлар Туркманистон шимолий ғарбида яшайдиган ёвмут уруғининг чўгирмаларига ўҳшаб қолган. Хоразмда асосан  қора ранг билан шерозий папах  ва чўгирмалар  кийилган.Ва ҳатто  оммавий  кадрларда чўгирма кийганлар бир жойда йиғилиб, хитой анимацион фильмларидаги  кулгили  мультфилм қаҳрамонлари  ҳолатини эслатади.

   Хоразм қадимий цивилизация  ўчоғи саналгани  боис бу мамлакат ва халқ маданиятида ҳашаматдорлик, элегантликка катта эътибор берилган. Таъкидлаш лозимки, Хоразмда ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг бошқа бирор вилоятида бўлмаган 5 пахсали шифти жуда  баланд долонли  уйлар қурилади. От аравалар ҳам жуда баланд, ғилдираклари катта бўлган. Хашаматдор қурол-аслаҳалар, кийим –кечаклар, хотин –қизларнинг тақинчоқлари ҳам шундай..Маълумотларга қараганда Ракатбоши кўчасида жойлашган Ўзбекистон халқ амалий санъати  музейида сақланаётган хоразмлик хотин-қизларнинг соф олтиндан ясалган  манглай қош, пешбандлари шокилалари  қават-қават ва  катталиги билан ажралиб турар экан.

   Фильмда  жамиятнинг барча  табақа эркаклари тўн, чапонда намоён бўлишади. Хивага борган сайёҳлар кўрган бўлиши керак, хивалик хунармандлар  баҳоси қиммат  саналган  силтима пўстинлар  сотишади..Яъни янги туғилган қўзи терисининг жун тамони  астар этилиб тикилиб, тери юзаси эса ошланиб оқартирилиб, пўстиннинг ёқа ва енг учларига қирмизи ранг сурилиб, жуда кўркли пўстинлар кийишган..Фильмдаги хоразмлик заводчи бойларнинг  пагон ва юлдузчаларни эътиборга олмаганда, олишув  мезансеналарида   жингалаги узун қора чўгирма билан бир тўп қароқчи йўлтўсар хиндуга ўҳшаб қолишган. Қўзғолонга кўтарилган оддий хива халқининг кийимлари бундан-да  ачинарли ҳолатда кўринган.

    Яъна бир ҳолатки, фильм ранглари жуда камбағал. Тарихдан маълумки, Хоразмда маълум даврларда   ислом дини  ривожланмаган.. ўз урф –одатларига эга бўлган ёш –қариси қўшиқ куйлайдиган, рақсга тушадиган  айрича  миллат ҳисобланади..Бугунги Туркияда яшайдиган хоразмликларнинг авлоди бўлган турклар бежизга ўз қўшиқлари, самовий рақслари  билан дунёни эгалламаган-да..Айтиш лозимки,  мустақиллик даврида муборак ислом динига кенг  йўл берилди. Тарихий масканлар таъмирланиб обод бўлди. Ҳали менинг болалигим  кечган 1970 йилларда Моноқ қишлоғимизда намоз ўқийдиган, рўза тутадиган одамлар 10-15 нафардан ошмасди. Рўзаи   - рамазон вақтида ҳам тўй – хашамлар қиладиганлар ҳам шулар бўлган.

   Бу юрт тарихи шоир ва пўстиндўз Паҳлавон Маҳмудлар тарихи. Бу юртнинг тарихини кўрсатганда: қўчқор уришлар, паҳлавонлар кураши, минг аскар ўйинлари, баҳши – халфаларнинг айтишувлари тарихини ҳикоя қилмоқ лозим.

  Ушбу санъат турларини фильмга ранг сифатида киритса бўларди.

  Исломхўжа подшоҳ Феруз даврида яшаган шаҳс ҳисобланади. Бу даврда  хоразмда мусиқачилик жуда ривожланган бўлган, ҳатто Феруз хоннинг саройдан от билан чиқишига “Хон чиқар” номли мусиқа яратилган  экан.

  Фильмда хотин-қизлар образи жуда кам, аёллар образи даврни тўла қонли очишга ёрдам берарди.

  Шунинг учун ҳам фильм ранги, мотиви  камбағал деб ёаяпман.

   Фильм қаҳрамонлари, ҳусусан Исломхўжанинг сўзлари умумий гаплар йиғиндиси. Фильмда  икки маротаба ариқларда қазувлар эълон қилинсин, йўл қурилсин..деган реплика  бор. Қачон, қайси ёп қазувлари назарда тутилган?. Феруз даврида Шовот каналида, қирғизарнада қазув ишлари олиб борилган деган маълумотлар бор экан.

  Ўша вақтда.. 1900 йилларда Амударёда кемалар юрган экан. Хоразмда  сув муаммо бўлгани учун мироблик жуда катта санъат ҳисобланган. Ва бу лавозимда ишлаганлар фалончи мироб деб жуда сийланган экан.Демоқчи эдим, Исломхўжа Петербургга борганда янглишмасам Нева дарёсида эмас, Амударёда кемада юрса, кадр ортида Хоразмга  алоқадор  маълумотлар берилса  мақбул вариант бўлар эди.

   Мана шундай тарихий сахналарни айни шу кунда “ZorTV” орқали намойиш этилаётган ва  маълум камчиликлардан холи бўлмаган туркларинг “Эртурғул” сериали ижодкорлари жуда моҳирлик билан уддасидан чиқишган деб ўйлайман.

  Амударё лекматив ғояси  орқали ҳозирги Туркманистон ҳудудида жойлашган Кўна Урганч Хоразм  ҳақида фикр берса  бўларди. Хиндлар Ганга дарёсини она  Ганга деганидек, рамзий макон  маъносида  Амударёдан фойдаланса бўларди, чунки Амударё  Исломхўжа яшаган даврда Кўҳна Урганчгача оқиб борган эди. 

   Исломхўжанинг фильм сўнгида  айтган пролог сўзи, яъни..қозоқсан, қирғиз, озар..туркмансан..ёвга ем бўлма..деган эпотаж сўзлари  ўзини оқламаган.   Исломхўжага..айтайлик.."Кўна Урганчда менинг  қўл берган пийрим фалон эшон  бор" деган версия қўлланилиши мумкин эди. Ўша ҳолатда Исломхўжанинг фильм сўнгидаги мурожаат сўзи жойига тушарди. Чунки, 1500 йилларда пайдо бўлган Хиванинг илдизи Кўна Урганч  қадимий Хоразм ҳисобланади..Илдизсиз дарахт бўлмагани каби..пойдеворсиз бино.. юрт ҳам бўлмайди..   

  RS. Хоразмликлар қизиққон, мусиқасевар  шарқ  халқларининг биридир  ва бу халқнинг  характери  фильмда  яҳши очиб берилган. Ўзбекистон ва Россия федерацияси архивлари Хива хонлигига алоқадор материалларга мурожаат этиган.Журналист ва олим Умид Бекмуҳаммаднинг Хива ва Исломхўжа ҳаёти акс этган мақолалари маълумотларига таянилган .  

  Тарихий маълумотлардан аёнки,  чор Россияси Марказий Осиё мамлакатлари, ҳусусан Хоразмни босиб олиш учун подшолик даражасида турли ҳийла-найранглар қўллагандир. Чор Россиясининг Қорақум тарафдан Хоразмга қилган юришлари амалга ошмаганидан сўнг, одамлари содда, ишонувчан ва қизиққон юрни спиртли ичкилик ва аёл макри билан ишғол қилиш ҳам режага киритилади. Бу қабиҳ операциясининг дебочаси  Хива хони ёш, шоиртабиат Исфандиёрхондан бошланади. Хоннинг Санкт Петербург сафарларининг бирида унга тери – таносил касали билан оғриган гўзал рус қизларини рўбарў  қилишади.Ва хон Хивага қайтиб келганидан сўнг, чор хуфялари тамонидан харамдаги бокира қизлар билан муносабат қилинса тузалади, деган халқни калака, масҳара  қилувчи трактовка  қўлланилади.

  Улкан тарихга эга бўлган Хоразмни парроканда қилиш ва  шу билан Марказий Осий мамлакатларига эгалик қилиш учун ҳар қандай қабиҳликдан қайтилмайди.

  Мен хоразмлик ижодкор сифатида фильмда яна бир қаҳрамон шоир ва созанда  Моноқ хокими Нуржон Баҳодирхон образи киритилиши керак эди, деган фикрни айтмоқчиман. Менинг отам Матёқуб Вапаев Нуржон Баҳодирхоннинг набираси бўлган. Мен бевосита Нуржон Баҳодир авлоди бўлганим учун бу фактни ёзмаяпман. Маъумотлардан аёнки, Туркманистон ҳудуди билан чегара бўлган хонликнинг ярмидай келадиган...  Дошҳовуз, Манғит, Ғазовот каби ҳудудларни ўз ичига олган Моноқ ҳокимлигининг ҳокими халқ ичида Нуржон Ботир деб ном чиқарган. Нуржон Ботирнинг курашлари енгилмас  чечен Шомилнинг чор Россиясига қарши олиб борган курашларини эслатади. Нуржон Баҳодирхон жуда кучли шаҳс бўлгани учун Хива хонлигига ҳамиша ҳужум қилиб турган ёвмутларини ўз тасирида ушлаб турган. Айтишларича, Нуржон Баҳодирхондан қўрқиб, ёвмут саркардалари Хива қалъасига ўта олмаган. Ушбу факторлар билан Нуржон Баҳодирхоннинг мавқеи Исфандиёрхондан кучли бўлганлигини айтмоқчиман.

  Маълумотларга қараганда  Исфандиёрхон хоразм халқ қўшиқларининг уста ижрочиси  гўзал Анаш халфани харамига олдирмоқчи бўлган экан. Бобомнинг мулозимлари  хоннинг қаҳридан қўрқмай Анаш халфани Дошҳовуз тамонларга қочириб юборган экан.

  Келажакда қилиниши мумкин бўлган фильмларга мос сахна кўринишлари дейиш мумкин.

  Бобом Нуржон Баҳодирхон ҳаётини ёзишимга яна бир сабаб, бобом ўз дунёқараши ва фаолияти  билан Исломхўжанинг энг яқин одами бўлган. Нуржон Баҳодир   тўғри сўз ва дангал табиатли одам бўлгани учун Исломхўжа уни уч –тўрт маротаба ўлимдан сақлаб қолади.

  Шундай маълумот бор эканки, чор хуфялари Нуржон Баҳодирхонни ўлдирмагуча  Хива хони Исфандиёрни ўлдириша олмаган. 1913 йилда Нуржон Баҳодирхон Ғазовот урушида ўз одамлари тамонидан отилади. Исломхўжа ундови билан рус тузем мактабида ўқиган рус, немис тилларини биладиган, отасининг ўрнига ҳоким бўлган  бобомнинг ёлғиз ўғли Эшоннафас большевиклар тамонидан  Сибир тамонларга сургун қилинади. Ва тақдири номаълум қолади.

    Мен юқорида хоразм тарихини ва унинг ёрқин шаҳсларини ҳаққоний,  замонавий кино санъати юқори мезонлари  даражасида  ёритган “Исломхўжа” фильмига кириши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида ёздим. Булар менинг тилакларим, истакларим халос.

  Хоразмшоҳлар тарихи жуда улкан  уммонки, ҳали бу тарихдан юзлаб фильмлар яратиш, минглаб асарлар ёриш мумкин.

  Бир тилагим бор эди, Хоразм тарихидан фильм, ҳужжатли фильмлар яратиладиган бўлса, аввало бу юрт тарихи,  урф –одатлари ва  фильм яратиш тажрибасидан хабардор одам сифатида.. юрт тарихини дунёга тинитиш мақсадида ўз ҳиссам, яъни  консультантлик хизматимни аямасдим.

- - -


< Orqaga qaytish