Хабар

Тошкентнинг


Marta o'qildi

Тошкентнинг "Сайлгоҳ" кўчасида "Китоб байрами" очилди.

 

 

 
    Кеча, 24 май куни Тошкент шаҳри, «Сайлгоҳ» кўчасидаги «Китоб байрами» тадбирида  мамлакатимизнинг минглаган нашриёти вакиллари,шоирлар, журналистлар, зиёлилар  ва турли касб эгалари қатнашишди. Байрам профессионал тарзда ташкил этилибди. Минг- минглаган китоб мухлислари номидан ташаккурларим. Юртимизнинг нифузли нашриётлари... рангдор китоблари, болалар китоблари, мусиқа, мушоира, тақдимот маросими, ранг - баранг либосли китоб кўтарган талаба йигит-қизларнинг ҳаяжонига қўшилмай иложингиз йўқ.Айни шу кўчанинг ўзида "Ғофур Ғулом" нашриёти китоб тақдимоти маросимини ўтказди. Шеър оҳангидан уйғонган «Сайлгоҳ», соғинилган китоб байрами ва соғинилган дўстлар дийдори..бугун 25 май куни..сиз ҳам албатта боринг. Ва камида 3 та китоб сотиб олинг. Яқинларингиз ва фарзандларингизга  совға қилинг.   Энди сайлгоҳда: миллий ширинликлар ва халқ ўйинлари билан хайт айёми, мустақиллик, тил байрамлари, янги йил ва Наврўз байрамларини нишонлаш лозим. «Сайлгоҳ»га ўҳшаган кўчаларда..ҳаёт 24 соат қайнаса..халқимиз ва сайёҳлар учун кўнгилли манзил бўлади.
 
 

- - -


< Orqaga qaytish