Хабар

АҚШ: Оқ уйда ўзбекча калом янгради.


Marta o'qildi

АҚШ: Оқ уйда ўзбекча калом янгради.

 

Ҳозиргина Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг қароргоҳи бўлмиш Оқ уйга кириб келди. Оқ уйда Шавкат Мирзиёевни Президент Дональд Трамп кутиб олди. Протокол бўйича суҳбатлашув бўлиб ўтганидан сўнг журналистлар зални тарк этди. 

Президентимизга "Америка овози" телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова ҳам савол билан мурожаат қилди. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиеёв журналистга Оқ уйда туриб, ўзбек тилида мурожаат қилар экан, дунёда истиқомат қилувчи барча ўзбекларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди. 



Айни дамда Президентларнинг яккама якка суҳбати бўлиб ўтмоқда. Шундан сўнг делегацияларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокоралари бўлиб ўтади. 

Ташриф тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг. 

- - -


< Orqaga qaytish