Маданият, санъат

Балет санъатининг туркча тарануми.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Балет санъатининг туркча тарануми. Саломат Вафо

     

Алишер Навоий номидаги давлат катта академик театри кейинги вақтда номдор халқаро анжуманларга ўз саҳнасини  тақдим қилмоқда. Ва театр жамоаси ҳам  халқаро  дастурлар, сафарларда.. ҳусусан, шу кунларда Тожикистон мамлакатида  гастрол сафарида қатнашмоқда.

  Яқинда, 1 майдан.. Алишер Навоий катта театрида   “Palette of balet”  биринчи халқаро балет  санъати фестивали ўз ишини бошлади. 10 майгача давом этадиган анжуманда Швейцариянинг Божар Лозанни, Изроил  замонавий анамбли, Туркиядан Измир давлат опера ва балет театрининг балет труппаси, дунёга машҳур Маринск  театри солисти Евгений Иванченко ва Анастатасия Колегова қатнашдилар. Анжуман Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси ва қатор хомий ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Навоий катта академик театрининг яқинда таъмидан чиққан муҳташам театри биноси..  санъат мутахассисларининг  “Балет рақсига уч асосий  ҳолат: мусиқа, декорация, сюжет жараёнлари бўйсунади” деган фикрни хотирлатади.  
  
     8 май куни анжуман кундалик режасига кўра белгиланган  Измир давлат  опера ва балет труппасининг  намойишини тамоша қилдим.Афсуски, бошқа мамлакатлар театрари чиқишларини кўриш имкони бўлмади.  Тамошаларга кириш билетининг энг арзон  баҳоси 20 0000 сўмдан юқори бўлсада, зал тамошабинлар билан тўла эди. Ва уларнинг  бир қисмини  сершовқин хореография билим юртининг  ўқувчилари ташкил қиларди.

  Бугунги кун балет санъатига  аслида 1489 йиларда Италиянинг Тартоне шаҳрида асос солинади. Италянча “Baletti  ёки balli”  сўзидан бугунги  кунда расмий қўлланадиган  балет сўзи келиб чиққан экан. Балет санъати эса ривожланиб дунё балети соҳасида ўз мактабини яратган  Ульяна Лапаткина,Диана Вишнева, Светлана Захарова, гўзал  балет санъатининг беллиденс  тури ижрочиларидан Илзе Лиепа, машхур бурят балет раққосаси Мирия Могзолова ва хориж балет юлдузлари Тамара Рохо, фрацуз Орели Дюпон,египеддан Ханан Турк каби раққосалар  дунё балети юлдузлари  саналади.

  Бугунги  ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз  Измир театри эса ... Туркияда 1982 йилда ташкил этилган экан. Айтиш лозимки,шарқ мамлакатларида  ушбу халқлар минталитети ва маданияти мезонларидан келиб чиқиб, балет театрлари анча кечроқ пайдо бўлган. Измир театри эса  ўз сафига  70 нафар балет раққосаларини бирлаштирган.  Измир театри ўз репертуари ва намойиши  билан Туркия ва дунёда .. бугунги кунда муваффоқиятли чиқишлар қилмоқда.  Мамлакатимизда махмон бўлиб турган  театр жамоаси  фестиваль доирасида театрнинг  машҳур бош хореогоафи  Меҳмет Балканнинг “Рақс ранглари” ва “Бах туркча оҳангларда” номли  иккита қисқа актли балет рақсларини намойиш этди.

  Таъкидлашимиз лозимки,  рақсларнинг  иккита акти  мусиқалари нозик дид билан танланган, басталанган. Ва йигирма  нафар раққосалар гуруҳи  инсталл чироқлари билан безалган сахнада шарқона турк оҳанглари билан уйғунликда  янграган  композитор Бах  мусиқаси  композицияга моҳирлик билан рақс тушишди. Тамошанинг “Бах туркча оҳангларда” ва “Рақс ранглари” бўлимларида дунёнинг яралиши, Одам Ато ва Мамо Ҳаво ўйинлари,Қора денгиз узра сузаётган  сув қушлари, турк шаҳонларининг тантанавор зафарлари,бир -  бирига интилаётган севишганлар нидосини образларда тасвирлаб ..тантанавор турк оҳанглари.. дунё мусиқаларига уйғунлашган мусиқага  шиддат билан рақс тушишди.  Турк балетчиларининг бу чиқишларини зал гулдирос қарсаклар билан олқишлаб туришди.

  Мамлакатнинг энг нифузли театрида ўн кун давомида халқаро балет театрлари  муффоқият билан ўз чиқишларини   намойиш этди.

   Биз,  ҳусусан, Измир  балет театри тамошаларини кўрганимиз учун, фестиваль ташкилотчилари эътиборига маълум мулоҳазаларимиз  бор эди.  Дастур мезонларига асосан фестивалга қўйилаётган асарлар кўрикдан  ўтказилиб, сўнг тамошабанлар ҳукмига ҳавола этилади. Демак, Измир  балет театри ҳам  ташкилотчилар билан ўз  репертуари  келишиб олган, балки, маъмурият  дастур ранг- баранглиги учун  турк балетчиларнинг 2 акт чиқишига ҳам рақс турини  танлашгандир.Буни салбий ҳолат деб кўрсатишдан йироқмиз. Биз, аминмизки, Измир театри репертуарида.. бугунги кунда   “Кўсем”, “Мухташам юз йиллик” каби сериаллар билан ўзбек мухлислари қалбини ларзага солаётган ва абсолют ҳолатда ТВ каналларда устунлик қилаётган  турк ижодкорларининг... турк тарихи,турк султонлари ҳаёти ва гўзал турк маликалари армонли тақдири  акс этган.. минг бир кеча эртакларига менгзаган  маҳобатли ва муҳташам асарлари  бўлиши лозим эди.Яъни янги оранжировка этилган турк халқ қўшиқлари, қадим сўфи оҳанглари уйғунлашган мусиқаларга..шонли турк ҳаёти ва ҳашаматли турк ҳақонлари, бекалари ҳаяжонли қисмати, дунёни ишғол этган Жалолиддин Румий, Юнус Эмро сўзлари, ифорларидан фойдаланилган балет рақс тўпламлари ижро этиларди,балки. Ўзбек мухлислари 25 йил давомида турк адабиёти ва санъатини  соғингани учун  улар фестивалга шу каби  асарлари билан келиши муқаррар эди. Демоқчимизки, балки, театрга бундай иҳтиёрий имконият берилганда улар юқорида таъкидлаганимиз каби.. асарларни намойиш қилган бўлишарди.  Назаримизда фестиваль талабларини унча яҳши англамаган турк санъатчилари рақс саҳналарига либосларни ҳам яҳши танламаган ва улар иккита актда ҳaм деярли бир хил спорт русмидаги либосларда чиқишди.  Айни мана шу сабаблар туфайли  балетчилар  ижро қилган рақсларнинг маълум чиқишлари ...оммавий замонавий рақс композициясига ўҳшаб кетган, назаримизда.

  Фикримизни ҳулосалаб шуни  айтишимиз лозим,  “Platte of balet”  фестивали кенг миқёсда  профессионал даражада ташкил этилган. Театрнинг ҳашаматли 2чи қаватида Изроил  тарихи, балет  санъати  ва фестивалда муваффоқиятли иштирок этган Изроил  замонавий анамбли маданий ҳаётига оид  ранг – баранг мавзуда кўргазма ташкил этилган эди . Кўргазмани кенг жамоатчилик  кўриши учун  кўргазмани театрнинг биринчи қаватидаги  холда уюштириш лозим эди. Яна бир марта такрор  таъкидлашни ҳоҳлар эдим, театрнинг таъмирдан чиққанлиги, бинонинг ўзи улкан  бир санъат асари эканлиги..тамошабинларнинг фақат театрнинг кўриши  ва дам олиш учун ҳам келиши имкониятини таъминлайди.

  Ана шундай ҳолатда фестиваль дастуридаги тамошалар намойишига кириш билети ..қайси мезонлар асосида 200 000 сўм ...300 000 сўм этиб белгиланди. Бундай  космик қиммат нарҳдаги билет чипталарини Форумлар саройида уюштириладиган концертлар тамошасида ҳам кўриш мумкин. Ва ҳашаматли Форумлар саройи намойишлар репертуари  фақат хорижий санъаткорлар концерти ва фильмлар тақдимотлари билан чекланмасдан...ҳар ойда бир марта миллий санътчилар, мақомчиларнинг жонли чиқишлари уюштирилса яҳши бўларди.  

   Мамлакатимизда тамошалар, концертлар билет нарҳи билан шуғуланадиган ташкилот мавжудми?. Умуман, Ўзбекистон шароитига тўғри келмайдиган баҳоларни таҳлил қилиб, бу  концертлар, театр фестивали қайси аудитория учун ташкил қилинган деган савол туғилади. 

  Ушбу  мулоҳазаларимиздан қатъий назар “Palette of balet”  биринчи халқаро балет  санъати фестивали мамлакатимиз маданий ва ижтимоий ҳаётида катта воқеа бўлди. Ранг – баранг мавзу ва репертуарли халқаро анжуман  ташкилотчилари  ва қатнашчиларига мухлислар номидан ўз ташаккурларимизни айтамиз.

 

   

 

- - -


< Orqaga qaytish