Хабар

TIKA: Ўзбекистонда 700дан ошиқ лойиҳани амалга оширди.


Marta o'qildi

TIKA: Ўзбекистонда 700дан ошиқ лойиҳани амалга оширди.

Туркия ҳукумати қошидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Ўзбекистонда 1993 йилдан ҳозирги кунгача соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа соҳаларда 700дан кўпроқ лойиҳани амалга оширган.  

Жумладан, Туркия Ўзбекистонга  TİKA орқали 50та тўлиқ жиҳозланган тез тиббий ёрдами машинасини топшириб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига ўз ҳиссасини қўшади.

Бундан ташқари, TIKA Ўзбекистондаги бир қатор шифохоналарни кувез ва бошқа тиббий ускуналар билан таъминлайди.  

Турк агентлиги Ўзбекистонда болалар спорт мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Мажмуа қурилиши 2017 йил апрелда бошланган. 

Агентлик, шунингдек, Ўзбекистон Болалар саломатлиги жамғармасидаги тиббий-ижтимоий марказ ҳудудида баскетбол, футбол ва теннис майдончалари бўлган спорт мажмуаси барпо этди.

- - -


< Orqaga qaytish