Маданият, санъат

Ёзувчи Нурулло Рауфхон озодликка чиқди. www.nurzamon.uz  сайти адибнинг қутқарилиши учун биргаликда жонбозлик кўрсатган, инсоннинг дардига бефарқ бўлмаган дўстларимиз ва миллат вакилларига ўз миннатдорчилигини изхор этади.


Marta o'qildi

Ёзувчи Нурулло Рауфхон озодликка чиқди. www.nurzamon.uz сайти адибнинг қутқарилиши учун биргаликда жонбозлик кўрсатган, инсоннинг дардига бефарқ бўлмаган дўстларимиз ва миллат вакилларига ўз миннатдорчилигини изхор этади.

Facebook ижтимоий тармоғида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ўғли Файзуллохон Отахонов адибнинг қўйиб юборилганлиги хабарини тарқатди. “Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган...

..Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик”, деб ёзган адибнинг фарзанди. У, шунингдек, ёзувчини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирган.

Таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 27 сентябр куни Туркиядан учиб келганда аэропортда ҳибсга олинган эди.

  PS. Ҳар бир эзгу ниятли инсон ва ҳар бир ўзбек бизнинг яқинимиз ва жигаримиз, шу маънода жуда чучмал айб, ўғирлик айби билан хибсда ушлаб турилган  журналист Бобомурод Абдуллани ҳам озод қилинишига эришайлик. Ўшанда биз ҳақиқий маънода зиёли мартабасига эга эканлигимизни ҳам намойиш эмасиз.

Адиб ҳақида қисқача маълумот.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 1955 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Адиб «Йўл бошида» «Дунё кенг», «Шу ерлик киши»каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари орқали ўзбек китобхонларига таниш. Ёзувчининг «Оқ бино оқшомлари» ҳикояси асосида бадиий филм ҳам суратга олинган. Бундан ташқари, Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони асосида икки серияли филмнинг киносценарийcини ёзган.

Нуруллоҳ Отахонов узоқ йиллар давомида «Ёшлик» (Бўлим мудири), «Муштум» (Масул котиб), «Шарқюлдузи» (Бўлим мудири) журналларида ишлаган, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг «Ҳидоят» журнали ва «Мовароуннаҳр» нашриётига раҳбарлик қилган. 2013 йилда муҳаррирлик фаолиятини якунлаган ёзувчи икки йилдан бери Туркияда истиқомат қилаётган эди.

- - -


< Orqaga qaytish