Ҳикоя, шеър


Marta o'qildi

"Онамга хат" шеърлар. Журналист ва шоир Абусаид Нурбоев 60 ёшга тўлди.

 

Аввало  йўллайман  дуойи  салом,

Яхши юрибсизми, мунисим, онам.

Укаларим соғми, ҳамон  ўшандайми,

Осмонга туташган Оқтовим, далам.

 

Оқ  булоқнинг  суви  тортилмадими,

Балиқлар-чи, уни тарк қилмадими.

Асфальт  қилиш учун йиғилган пулни,

Кимдир кайф-сафога сарф  қилмадими?

 

Ҳамон  юрибдими, соқов Қаландар,

Тошлар  термоқдами уста Самандар.

Подани далага ким ҳайдамоқда,

Ўшами, ким эди, ҳа, чўпон  Қамбар...

 

Хуллас, энди мендан сўрар  бўлсангиз,

Соғ, ўйнаб  юришар  тўрт  неварангиз.

Келинингиз  тонгда  сут шопиради,

Худди  ўзингизга ўхшар  кенжамиз.

 

Хамон ўша-ўша ишлаб юрибмиз,

Худо берган ризқни тишлаб  юрибмиз.

Баҳорда  жовдираб, ёзда  жодираб,

Қиш келса тўн кийиб, қишлаб  юрибмиз.

 

Сиз   ҳақсиз, шаҳарда яшаш сал  қийин,

Пул  топиш кўп  азоб, айёрга  ўйин.

Шундай, яшаяпмиз, номимиз улуғ...

Бировдан  илгари, бировдан  кейин.

 

Феълидан топади, топган ҳар инсон,

Онажон шу билан хатим ҳам тамом.

Илойим тинч, омон яшаб юринглар,

Сизларга  йўллайман  дуойи  салом...

 *           *          *ИШҚ

Тонгга қадар меҳрдош бўлдик,

Сирдош бўлдик, то тонгга қадар.

Тонгга қадар хўб дилкаш бўлдик,

Ишқдош бўлдик то тонгга қадар.

 

Тонгга қадар ишвалар бўлди,

Не карашма, ришталар бўлди.

Тонгга қадар оқармади тонг,

Сўнг ажойиб муждалар бўлди.

  *       *           *

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ – ДОНО СИЁСАТ

“Одами эрсанг, демагил одами,

Ониким, йўқ халқ ғамидан ғами”

Алишер НАВОИЙ

Хоҳиш ва истаклар чиқди рўёбга,

Президент сайланди очиқ ва ошкор,

Юртбошимиз қалбин очиб баралла,

 Халқнинг дардин айтди такрор ва такрор.

 

– Халқ билан мулоқот – доно сиёсат,

Инсон манфаати устувор йўруғ.

Меҳр кўрсатмоқлик шарқона одат,

Дунёда нима бор меҳрдан улуғ.

 

Ҳар куни ишга бор тиниқиб, шошиб,

Байрамга боргандай, тўйга боргандай,

Ишлагин изланиб, халқ учун жўшиб,

Яшариб, оламга қайта келгандай.

 

Оғирнинг устидан, енгилнинг остидан,

Амал-тақал қилиб юрганлар қанча.

Халқ озор чекмасин, ажратиш лозим,

Саракни –сакракка, пучни –пучакка.

 

Ҳали сафимизда олғирлар кўпдир,

Ҳали феълимизда қусурлар яшар.

Улар киприкларга илашган чўпдир,

Бизлар бирлашмасак, улар бирлашар.

 

Ким ўзарга уйлар қурганлар қанча,

Данғиллама тўйлар қилганлар қанча.

Халқнинг ҳисобидан, халқнинг ҳаққидан,

Қўра-қўра қўйлар қилганлар қанча.

 

Донолар китобни офтоб деб, суйган,

Ҳар битта сатрдан минг маъно туйган.

Китобга дўст бўлсин навқирон ёшлар,

Ватанга кўз бўлсин билимдон ёшлар...

 

II

Бир дўстим беш юз туп ёнғоқ экибди.

Бошпана  тиклабди  Оқтов  боғрида

Икки  гектар  ерга  нўҳот  сепибди

Унга бу “касаллик” теккан йўргакда

 

Яна “Халқ банк”дан узоқ муддатли,

Қарз олиб чорвани йўлга  қўйганмиш.

-Қарилик гаштини сур энди, бўлди,

Десалар, тағин бир “юриш”қилганмиш

 

“Етти ҳазинанинг бири”деб аввал,

Товуқ парваришин тез қилибди ҳал.

Оила аъзолар кенгашиб бу гал,

Қуён боқишни ҳам бошлабди, дангал.

 

Яна бир фармойиш, китоб ҳақида,

Ўзбеклар азалдан китобхон халқдир.

Аввал илим олиб  сўнгра халқинга,

Илим тарқатувчи зиёкор Шарқдир.

 

Беш ёшли болакай булбулдай сайраб,

Ҳазрат Навоидан ўқийди ашъор.

Шахмат оламида юлдуздай чақнаб,

Жахон чемпиони бўлди у такрор.

 

 

Ота ҳам китобхон, она ҳам зукко,

Бобонинг қўлидан тушмайди китоб.

“Китоб байрами”да яйради барча,

Мўл-кўл нурин сочди шу куни офтоб.

 

Офтобли юрт узра Оққушлар учар,

Тинчлик қуши учар Ғарбу Шарқ қадар.

Юртбоши вақт топиб такрор ва такрор,

Захматкаш халқ билан мулоқат қилар.

 

Мулоқат ҳам оддий, халқчил, шарқона

Ечими  топилар ҳар мушкулотнинг.

Аста секин равон йўллар солингай,

Донғи шундай чиқар ҳар яхши отнинг.

 

У бургут шиддатли, Шердай келбатли,

Жўмарт, шижоатли, Алпдай ғайратли.

Темурдай доно ва Бобурдай танти,

Толмос, заковатли юрт Президенти.

 

Адолатпешалик ҳўб фазилати,

Саҳоватпешалик хулқ ва зийнати.

Халқпарварлик қонда жўшган ҳислати,

Толмас, заковатли юрт Президенти.

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish