Ҳикоя, шеър

Дунёнинг сири.   Саломат Вафонинг шоир Муҳтор Комил хотирасига бағишлаган янги ҳикояси.


Marta o'qildi

Дунёнинг сири. Саломат Вафонинг шоир Муҳтор Комил хотирасига бағишлаган янги ҳикояси.

  

    Ортиқнинг...  босинқи тушдай туннинг  шовқин – суръони, эҳтирослар, шивирлашлар, қадаҳлар жаранги, юксак нотадаги қўшиқлар жунбуши  оҳанглари  ҳали ҳам миясида айланар, буларнинг чин ёки ёлғонлигини  билишга  пешонасининг қоқ ўртасига қўниб олган қип –қизил ёмби  ҳалақит берар, ёмби ўзи кичик бўлса ҳам жуда кучли нур таратиб кўзини очишга ҳалақит берарди. Кўп  заҳматлар билан  киприклари ажралди. Кўзини очганда қизил шафақдан кўзи қамашар,  атрофда уйилиб ётган қум тепаликлари ва қумлар устида мисоли шамшоддай қотиб қолган саксовулзор, тўронғилзорнинг боши узра осилиб турган ҳайбати   ҳайратини оширарди.

  Осмоннинг  номаълум  бурчларида  жуда паст овозда , гўё бешик устида ғинғиллаб ўтирган кампирнинг айтимларидай,  эрта тонгдан азага йиғилган элат хотинлари ҳасратидай , аллақандай ернингми, ёки кўкнинг оҳи  олис – олисларда..қизғиш уфқларнинг остидами тобора юксаларди.Кўкнинг мағриб тамонига йиғилган булутлар карвонининг  этаклари  осмонга туташиб, само юлдузлари  ва  кундузи хира тортган ойнинг рухсорини   ва осмоннинг катта кунботар тамонини  қора қўнғир ранглар босиб кетган эди.   Коинот  кенгликлари ... булутлар орасидаги қораликдан,  шамолларнинг тезлигида, жуфт қанотларнинг   бир – бирига  “пат - пат”  урилиш товуши, аллақандай чуғур – чуғур атрофга ёйиларди.

    Гўё осмонда булут карвонлари қўзғолиб, самода шундай    тўс –  тўпалон бошланиб, кўк  ўзи – ўзидан қасирлаб кетарди.  Қорақум сахросининг қоқ киндигида бўлаётган  тола – тумлардан худо ҳам ўз  меърожида ғазабга миниб,  “ким бўлди  бу,  эрта тонгда, эгангни  ёдлаган . Сен кимсан   сахронинг ўртасида   ётиб нола қиласан.  Қайси гўрдан келдинг бу ерга?. Ким сени бунга чақирди?..” ..дея  қаҳр этарди  худо.

   Сахро бағрига ёйилган   газеталар йиртиқларида Д.Трамп И.Каримов  ва Р.Эрдўғон каби давлат бошлиқларининг расмлари кўринарди. Маккажўхоридан бўшаган  қутиларда  “Vak Mak” деган сариқ ёзувлар , салқин Colla,  Pepsi  ичимликларининг пластик қутилари,  аёлларнинг қонга ботган “Bella ”  латталари, гўдакларнинг сичқон ва каламушлар кемирган  памперслари сочилиб ётарди.  Орол денгизи  кемалар қабристонига  айланиб қуриганидан сўнг,  Борса – келмас ороли  саҳролари, Қорақум ва Устюрт паст текисликларининг чўлларида тунлари оч шамоллар қутуриб тантана этарди. Шамоллар учирган афтидан  ҳар бир созоқ ва юлғун бутасининг  шохига илиниб қолган маҳаллий газеталарда  расмлар билан бир хил хабарларни босган эди. Газеталар;  “...ўн  минг эркакни  тоғнинг ортига.         Қирқ минг эркакнинг ойлаб денгизда  юрадиган арзон юк ташувчи кемаларда Япон   юртига юбордик..Бу шўрлик ватансиз эркаклар  асли қаерга  кетаяпти?” деб ёзади  байроқ ўрнида ҳилпираётган  йиртиқ  варақларда.  Қумларга кўмилиб қуш – қумурқанинг нажаси ва чанг – тўзон билан ифлосланган журнал муқоваларида   машҳур  ёзувчи хотиннинг   телбалар уйининг панжарали деразаси ортидаги кўзёшлари ювиб тушаётган сурати акс этган эди.  Унинг исми ёзилган жойга аллақандай ҳайвон сичиб қўйган. Ёзувчининг Вафо деган  номигина кўринарди.  Ёзувчи хотиннинг суврати остига  майда кўз илғамайдиган ҳарфлар билан  “..одамлар..мени  қутқаринг, мен телба..эмасман..Мен у сирни биламан” деган ёзувлар битилган эди.  Аммо..бу ёзувнида  энди ҳеч ким ўқимас, қағоздаги ҳасрат, ўтинч ва чақириқ  одамлардан олисда.. мовий осмон, сахронинг ёниқ бағри,  асрий қўшиқлар айтадиган созоқзор ва поёнсиз қумлар орасида тупроққа қорилиб ётарди..

  Сахрони иккига бўлиб ўтган  улкан   трасса йўлида   ташбақадай имиллаб юрадиган  сон – саноқсиз СамарқандАтойўл автобуслари   зардоли  рангли хизмат кийими кийган, бошини рўмол билан танғиб олган  йиғидан кўзлари шишган, уйқусизликдан юзлари  кўпчиган   мардикор хотинларни  номаълум тамонларга олиб кетишарди.  Аслида  Ўзбекистоннинг турли жойларидан   Қўйлиқ бозори ёнидаги кўприк остидаги  мардикорлар бозорига иш излаб келган  ёш чиройли қизлар, узун лозим кийган ҳаётда қийналган қари хотинлар, беш миллион  одам яшайдиган  орзулар, умидлар, бойлик, нурафшон деразали тунги ресторанлар, ёқимли ўзбек таомлари иси тарқайдиган миллий таомлар ошхоналари, оғир дарпардалар билан ёпилган саройлар ҳаёти,  саноқсиз армонли – армонсиз   тақдирлар қайнаб ётган улкан Тошкентнинг ёнида  тонгдан қаронғи кечгача қаққайиб туришарди.  Ёши ўтинқираб қолган хотинларни баъзан омади чопиб қоларди. Ҳаётнинг савдолари туфайли хотинидан айрилиб қолган ,  гоҳ яширин, гоҳ ошкор ,   эртадан – кечгача қовоқ аридай секс дардида  ғинғиллайдиган нақфақўр  чоллар мардикор хотинларни йўлдан урарди.  Баъзи мардикор хотинларга  ишнинг  бу  тури ёқиб қолиб,  чолларга эргашиб  даладаги қоравул чайласими,  чала қурилган қурилиш бинолари ёки, очиқ бийда  далага кетарди.  Чунки, шўрлик пенсионерларни мардикор хотинларни олиб борадиган алоҳида уйлари ҳам йўқ эди..       

  Бундан саккиз аср  илгари Чингизхон Хоразмшоҳ Маъмунни қувиб борганда... у шармандаларча қочиб Орол денгизининг ўртасидаги Борса – келмас  оролида.. ҳозир қаҳрамонимиз ётгандай авратини очиб чорасиз  ётганди. Балки, айнан    Қорақум саҳросининг  шу бўлгаларида қаҳрамонимиз ҳаётини бой берганидай, 1221 йил баҳорида 100 минг жанговор фили билан  Муҳаммад Хоразмшох Маъмун.. Хоразмни бой бергандир.

  Мухторнинг  кўзидан қизил ёмби сурилиб,  сахро  ва қумлар равшанроқ кўрина бошлади. Олисларда инкубатордан чиққандай сариқ кийим кийган рўмолли хотинларга тўла автобусларни кўриб, қақшаган қўллари аранг кўтарилиб, нелардир  ғулдиранди. Сахронинг жазирама иссиғидан ва чанқоқдан  фикрлари аралаш – қуралаш бўлиб кетарди.  Газета ва журнал варақлари ҳилпираётган созоқларга ишора қилди.  Афтидан у бу хотинлар ҳақида мақола ёзгани ва газетада босилаганини  эслагандир.Шундай асар ва мақолалари сабаб хотини билан уришиб қоларди. Хотини: “..осмондан  қачон тушасан, эй аҳмоқ шоир. Шеър болаларга  емак ёки  кийим бўладими, дерди..”. Мухтор барибир осмонга ..кенгликдар  сари  талпинаверади. У хотинига ҳазил  ва чин маънода “..хотин сен нени билардинг..”..

   “..сен нени билардинг..эллигига кириб ақл кирмаган одам” дерди хотин куйиб – ёниб.  Шоир гўё бу хузурбахш ва ўзининг буюклигини таъкидловчи лаҳзаларни чўзилишини истагандай, сал кам қўйқага айланган икки кунлик чойни ичиб олар,  йиртиқ чўнтакларини қоқиб топган сигаретини  топиб, тутатарди. Кўзларини хаз этиб юмиб очар ва  узун бармоқлари билан сомонга ишора этарди.

 “Мен дунёнинг сирини биламан..”.

  “Эй, худо, қай бахтсиз кун мени бу телба шойир билан дуч этдинг. Эй, одам, ҳой ақлсиз эркак, сен  эшикка чиққанда кийим кийишни..борган жойингда..ҳатто ичмасанг ҳам телефонингни олишни унутасан. Ўғилингнинг қизингнинг мактабда  неччинчи синфда  ўқишини билмайсан..Мен тугул онангнинг туғилган кунини унутасан.  Сен қайси дунёнинг сирини биласан.. Отангга наълат сени ..илоҳим, осмон кўтариб кетсин сени..”.  

   Мухторнинг бирдан дунёнинг ташвишлари, мол – сигир, дала юмушлари, олов қаланадиган тандирлар, оч қоладиган болалар, чўлга ҳайдаладиган қўйлар, пул талаб қиладиган ўзбекнинг  тўй – азалари гарданида қолган хотинига раҳми келар ва шунинг баробарида  ҳаётнинг тоғдай юмушларини кўтаришга чоғланган аёлга ихлос билан қарарди.

  Аммо сахронинг тиниқ осмони ва бағрига асрлар сир – синоатини гизлаб ётган сахро кенглиги  яна уни асл холига қайтарарди.   Яна ўзининг кир ва ғижим шеър ёзадиган блокнотига ёпишиб оларди.  Мухтор  энг гўзал шеърларини ..осмондаги..дунёнинг аллайқайси бурчидаги  номаълум малак учун ёзарди.  Машҳур шеърида..”..йиладим, йиладим..”  деган  нақорати бор эди. Ким учун  ва қачон,  қайси малак учун йиғлади. Дунёнинг ташвишлари...хотинининг  ўртанишларидан безиб..кенгликларга талпинарди. “..тақдирми бошимда учган арғамчи..”..ёзди у.  Юрагининг тубида болаларининг  соғинчи,  нашр этилмаган  шеър қораламалари,  хотинининг ҳасратлари..ўзининг шеър ҳақидаги ҳиссиётлари, туйғуларига қоришиб..ожиз вужудини сахро тузонида қолган қурқшаган созоқдай титратарди.

  Мухтор осмонга қараб ютинди, самода  нимадир  бор эди уни чорлайдиган.  Кечалари юлдузли осмонга боқиб, юраги аллақандай ҳиссиётлардан  орзиқиб кетарди. Ютиниш чоғида тамоғида, танасида   ёқимсиз оғриқ пайдо бўлди. Бутун оламни жизғанак этаётган  қуёш дунёни ёқиб, осмоннинг мангулик сахнларида  учиб юрган.. пастлаётган қора қушларлар,олайган кўзлар, шамолда елканлардай ҳилпираётган   ва совуқ нигоҳларни кўрди. Унинг   юраги шувиллаб, карахт ва иссиқдан лоҳас вужуди аранг бўйсуниб, ўринидан  туриб ўтирди.  Олис  йўлларда сариқ кийимли аёллар  билан лиқ тўлган  автобусларнинг энг сўнггиларининг  қораси кумушранг булут қоплаган уфққа кириб ўчарди.

  Эркак қўлини пешонасига қўйиб, яна осмонга тикилди.  Еру – осмон оралиғидаги сарғиш,  мовий кенглик ғалати эди. Бу ерда ҳамма нарса  ялтирар, ястланиб ётган қум, ўт – ўланлар, ўркачли булутлар, қанот лар.. жундиклар.. ёвуз нигоҳлар алланени  тараддутида ялтирарди. Кўк тоқидан қора  чигиртка булутларидай.. соноқсиз оёқлар, ўткир тирноқлар,  очлик тўла нигоҳлар, ҳавф – ҳатар.. ўлимлар ..қора учар кемалардай  учар ва  соллониб тушарди.  

  “Ҳой, осмон, ҳой булутлар. Булар не бўлди?.  Нега эрта тонгдан  осмоннинг ҳар бурчидаги макёнларини чорлаб, мени бошимга йиғади. Оҳ, булар қузғунлар, хумой дегани шуми..?.  Бу яқин ўртада жондорлар еган  кулон,  сарқитлари борми?.  Нега бу саҳрода кийиклар, оҳулар, сайғоқлар қирилган. Бу калхатлар қайси иблис деви подшолигининг  инкуубаторидан чиққан.. Буларнинг сонини ким билар.. минг, беш  минг донами.. фақат аллоҳ билар, буларнинг қанчалигини..”.     

  Очиққан калхатлар адашган қора булутлардай сассиз –садосиз  сирғалиб -  сирғалиб   сахрога оёқ ташлади.  Атрофни турли чуғурлар, у илгари сира эшитмаган тантановор ва қаҳрли  ғудурлашлар  ва   қанотини тап  - тап қоқиб бир -  бир  уришаётган қузғун,  тасқара қушларнинг очкўз  тапир -  тупури   қоплади.

  Қузғунлар саҳрода туғилиб сахрода ўлгани учунми, бутун жонзотни жизғанак этаётган қуёшнинг  ҳарорати таъсир қилмасди.  Улар  гўё жазирамадан куч олиб қутурарди.   Ўлаксахўр қушлар  японларнинг ўтда ёнмас, сувда чўкмас  самурайлари янғлиқ тирик ўлжани қуршаб олишди.  Тўданинг энг каттаси..уришқоқлигидан бўйин патлари тўкилган,  қўшниси  Пирим буванинг куркасидай келадиган, аланг –жаланг  ўткир кўзли, қайрилган жундикли  қора  калхат  довюраклик билан  Мухторнинг ялонғоч танида  бўртиб   турган  эмчагига  жундик солди..Унинг хуши бошидан учди: “аувғғ..” демиш ғалати саслар  чиқарди.  Умр бўйи китоблар ўқиб, табиат ва наботатни ўрганиб, қўшни тирик одамга ҳужумидан хабарсиз экан.

  “Воҳ, воҳ..” дерди ўлжа одамзод тилида.

  21 асрда  вайрон  қилинган табиат, чўллар, қумлар..қуриган дарёю – денгизлар, очликдан  шаҳар – қишлоқларга яқинроқ келган, чиқиндиларга ўрганган калхатлар,хумой,  қузғунлар ва тасқара қушлар одам боласига ҳужум қиларди. Бу ёвуз  қушлар  сахролар, қумлар, чексиз осмон аро чорасиз қолган ярадор одамнинг қон исини олиб мўр – малаҳдай ёприлиб келарди. Бу  иблис измидаги қушларга шоирнинг шеърлар, эҳтирослар, туйғулар , севги – муҳаббат, орзу – армонлар  жойлашган ғариб юраги бир парча гўшт, денгиз монанд  кўзлари..ялтираётган боши, эти кўпроқ оёқ – қўллари, қорни, сони...лаҳта гўштлардан иборат жазирама  хукмрон дашту – сахрода ётган..  ёлғиз қурбон эди.

  “Воҳ, кишт- кишта.. она..Нима бало..булар..”  ҳали ҳам атрофида йиғилиб турган улкан қушларнинг ҳужумини миясига сиғдира олмай. Қуёшда тарашадай  қотиб ётган танаси, атрофга бўрқсиётган  ожизлиги ва чорасизлиги сахродаги калхатларни бошига йиғаётганди.  Мухторнинг назарида  боши узра учиб мўр –малаҳдай  ёприлаётган  қушларнинг  учишида , қуёшнинг осмон тоқига чиқиб, бутун борлиқни мойли товада жазиллатиб қовураётгани орасида...  аллақандай  қонунят   бордек сезар, илгари дунёда шунча  ўлаксахўр қушлар  борлигини билмас экан. Барча ўлимтикхўрлар шоирнинг азасига йиғилдими?.  Саҳро  осмоннинг ўрасида катта баркашдек  қотиб қолган, бутун борлиқни, ердаги кичик ҳасдан то улкан барханлар  устида созоқзорларгача жизғанак қилиб куйдирарди.  Ҳаводан  куйган  асфальт,  аллақаёқда олис –олис  сахро элатларданми куйи хотинларининг куйдирган сариёғининг ислари тарқаларди.

  Мухтор жонҳолатда  осмонга боқди, шу он пешонасига ва кўзларига  аллақандай шилимшиқ нарсалар тушди.  Чап қўли билан юзини яшириб гўё Мухторни гўштларини бурда -  бурда узиб ейиш устида бошқа қузғунлар билан уришаётган сардорнинг алаҳсиганидан фойдаланиб ўрнидан қўзғолди. “Ёмғирмикан..”..осмонда қузғунларнинг   қанотларининг “хушт – хушт..” саси ва  улар аллақандай шовур кутариб учиб ўтиб боришарди. Мухтор..қора туманлараро  қонхўр қушларнинг  оқарган кўзларани кўрди. Улар осмоннинг Орол денгизи жойлашган тузли  шамоллар эсаётган  мағриб   тамони учиб боришарди.

 

“Худога шукур..” деди ачишаётган кўкрагига  кафтини босиб.  Қизил шафақдан кейин  равшанроқ кўраётган  кўзлари билан иссиқдан ҳаллослаб ётган чўлни ва  оқ булутлар сузиб юрган кўкни кўрди. Гаримсел шамолда эмчагининг жароҳатланган жойи ачишиб  оғриди. Нега бу жароҳат иг тутгандай оғрийди, қушлар вабоми, ўлат ташийди деб ўқиганди. Наҳотки, ўлатдан ўлиб кетса.. “Туришим..керак..туришим ....воҳ..” дея инқиллаб ўрнидан қўғзолди. Ўлатдан ўлмаслик учун яшаш керак,  олисларда  қум ва сахроларнинг аллақайси кўнжагида жойлашган Моноқ элатига етиб олмоғи керак.  

  Кеча,  Самандар ўкиз чўпоннинг  отаридаги тонг отардаги тўс – тўпалон қоришиқ шовурида  “Мухтор, Мухтор..” деган Самандар чўпон ҳирилдоқ овозини эшитарди.  Мухторнинг болалиги тоғларда  ўтгани учун  туннинг қай маҳали, бўриларнинг шамолга қарши тамонда пайдо бўлишини биларди. Кечаси рассомларми, бахшиларми билан тонготар..ўчоққа босилган арча хиди  гуркираб турган тандир эти  билан  ичишма қилишгани учун, тонготарда Самандар ҳам уҳлаб қолибди. Янги туғилган қўзи ва итларга қарайдиган Орзи деган болани қидириб топишолмади.  

  Мухтор шори ўзининг яҳши кўрган.

  “Юракнинг бир банди узилган кеча.

   Асрлар қадарли чўзилган кеча.

   Чимилдиқ ичинда, сенинг ўринингда

  Ўзга бир келинчак сузилган кеча..

  Йиғладим, йиғладим..”. шеърини ўқиди.

   Ҳали тун хукмрон вақтда қора уй олдидаги гулҳан ўчди. Овулдан   тоққа келган  бахши ва рассомлар молъбертларини елкалаб кетишди. Мухтор  Хожи бахши билан  овулга тушадиган бўлди. Унинг  эски  Опел Кадет машинасида  жой бор эди. 28  сентябрь   куни хотинининг туғилган куни эди.  Самандар чўпон икки – уч кило гўшт бераман, қолган  тандир кабобларни  бир тугун қилиб бериб  юбораман, деди.  Шуларга ишонибми ёки кайфи зўрлигиданми, Мухтор овулга  тушадиган машинадан айрилиб қолиб кетган эди.

   Қўйлар қамалган қўранинг движоки ҳам ўчиб қолгани учун, тонгга яқин Афғонистон тамонларда уруш бўлиб, дайдиб, аллақандай “Динго” деган ёввойи ит билан чатишган бўрилар тўдаси  пайдо бўлди. Улар  йилдан  йилга кўпайиб тўрт тараф..  Устюрт паст текистликларига  хавф соларди. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон мамлакатининг табиатни қўриқлаш қўмитаси  саноқсиз  кўпайган бўриларни отишга руҳсат берди. “ Княз“ лақабли қари бўри галаси  қутуриб овул молларига ҳам ҳужум қиладиган бўлди. Бу тутқуч бермас бўри тўдаси,  сахронинг гоҳ, у ери, гоҳ бу ерида пайдо бўлиб,  овул қўйлари, ҳатто йирик шохли молларига қирон келтирди.  Эрта баҳордаёқ ҳали сахрода бўрилар болалаган кунлардан бошлаб  расман  отишга руҳсат берилган эди.

  28 сентябрь   кунинг тонг отарида  тоғ  бўриларидан  йирикроқ ва вахшийлиги билан фарқланган ” Княз” қари бўри бошлиқ   бўрилар тўдаси отарга ҳужум қилганди.

    Мухторнинг боши ғувиллар,  кечаги ароқнинг кайфи тарқамаган эди. У қўлига   ўчоқдан ўчмаган таёқни  олиб, бошига маёқдай  тутиб, “Саманрдар, Самандар бува..” деб кетаверди. Мастлик билан қўрқинч туйғусини хис этмади.  Аллақаерда қаронғилик бағрида қўйларнинг  буғиқ маъраши,  қочди – қувди шовурлар эшитилиб турарди.  Аммо чўпондан дарак йўқ эди. Кўйлагининг қорин  қисмига солиб қўйган кичик блокнотига ёзилган янги шеърлари қалбига ҳарорат  солиб турарди.

  “Тақдирми, бошимда ўйнаган қамчи.....

    Сочларинг армоним учган ағамчи..

   Чорлагандай бўлар,  кимдир олисдан..

   Наҳотки, сен ўша, ўша аладамчи....”..

   Йиғладим, йиғладим..йиғладим” деган сатрлари  томирларида олов бўлиб оқарди. Зотан, бу шеърни  орадан беш йиллар ўтмасдан  Охунжон деган хофиз қўшиқ  этиб куйлаганди.

    

Самонинг у ер, бу ерида учаётган юлдузлар. “Шоир, сенга не бўлди?. Қани қаронғи жардан чиқчи, Усмон Носир  Колимага сургун қилинганда сендан йигирма ёшлар кичик эди. Улуғ Чўлпон 38 йил отилганида  ҳам сендан ёш эди.  Тўр, ўрнингдан қалқиётганингда инсон оёғи етмамиш жарликнинг бағрига қулоқ сол. Балки, дунёнинг энг катта қуҳи нур олмосини топиш учун, янги сўйилган совлиқнинг иссиққина  терисини арқонга боғлаб жарга ташлаб олмосларни терига ёпиштириб топишгандир. Сен ўшандай ғаройиб жойда, қутблар, манзиллар бирлашган жойда  ётгандирсан. Балки, сен умр бўйи излаб юрган дунёнинг сири ўша ердадир.  Қўзғол, шоир, балки сен-да ернинг киндигидан олмосми, олтин  топарсан..”.

   Шу он  қаронғиликда оёғи муаллақ  осилиб, унча чуқур бўлмаган чуқурликка қулади. Аллақаайда  қўлидаги оловли таёғи  отилиб кетди. Сўнг хушидан кетди. Атрофида ҳириллашлар,  иссиқ нафаслар,  ер остидан тошиб чиққандай  жуфт – жуфт чўғдай ёнган кўзлар  айланди, қорни,  ўнг оёғининг тиззадан пасти ачишди.  Қўли ва оёғини жон талвасасида силкитди. Хуштакми,  аллақандай  чорлов эшитилди. “Йўқол, кет бундан, эй оғриқлар”.  Сўнг яна хушидан кетди.... милтиқ отлгани,   ола – тасир қочаётган қўйларнинг ҳирқи саси ва Самандар чўпоннинг ҳайқириқларини  элас –элас эшитиб ётди.

  Қанча ётди, атрофида  аллақандай шарпалар юргандай бўлди. Дунёдан ўтиб кетган онасининг “Мухтор..Мухтор тур, болам.” деган товуши қалбининг  тубида  эшитилгандай бўлди.                                                                                                                                                                                            

  Калхатлар саҳронинг бошқа бир ҳудудларида чўпонлар сурувининг эрта баҳор ёмғир селида оқизиб кетган  қўй – қўзиларнинг ўликларини қумлар, ўт – лой кўчкиларнинг  остидан чуқалаб топиб,  шоқол ва тулкилар билан талашиб,   жами қондошларини чорлаган чоғи, бутун осмон қанотлар  шувиллаши, шитири ва шовури, “чағ-чағ” ларига тўлган эди.

  Саҳронинг олис  - олисларида ...тоғнинг ёввойи шамоллари. “Юракнинг бир банди узилган кеча, Асрлар қадарли чўзилган кеча ” дея куйларди  созоқзорлар чўлнинг мангу қўшиқлар тили билан.   

  201...йил 28 сентябрь  куни  саҳро устидан бундан 50 млн  йил аввал учиб ўтган  ўчар динозавр аргентавис кейинчалик  лотин америкасидан топилган, учар динозоврлар авлоди  калхатлар  ҳам ҳавога ожизлик, қуллик  тарқалаётган жойга мўр – малаҳдай ёприлиб келган бўлса ажабмас эди. Олимларнинг хабар беришича калхат – қузғунларнинг энг очкўз  ва ёввойилари       Хитойдан  суяклари топилган  патли динозавр ҳисобланар экан.

     Саҳронинг ёввойи ёсумани  қаҳ -  қаҳ урди: шоир гуноҳларинг учун томчи -  томчи қонларинг оқар...Учар динозаврларга нонушта бўларсан..

  Боши узра  енгил шамол кўтарилди:  бутун атрофни қаронғилик қоплади, яна оёлар, нигоҳлар, қанотлар пастлай  бошлади.  Қуёшнинг  акси қонталош шафақда  кўринди: қуёш  қачон оғди, қачон қушлар Хиндистон тамон  учди, қачон уфқдаги қўш ўркачли  туялар қонли рақсларини тўҳтатиб, овуллари сари отланди.

    Шеърларида яшаган Қашқа воҳаси, дунёнинг сири янғлиғ номаълум малакка  бағишланган биринчи китоби чиққан кун ҳам, қуёш мана шундай алвонранг бўлиб ботганди. “Ҳей олам, ҳей дунё..бу менинг китобим..” деб ҳайққирди шоир.  Юпқагина  китобини сахронинг шамоллари юлқиб.. варақлаб...учириб  туйғулари, қайғулари, ҳасратлари   атрофга сочилган  эди.

   Тунда чўпоннинг ўтовидан чойшабми, пўстакми  аллане судраб чиққани ёдида..бу ёвуз қушлар тахтадай қотиб қолган пустакка ҳам жундук солади, тасқара, қузғунлар  эт бўлаклари қотиб қолган пўстакни  талашиб - тортишишарди.  Дунё жойидан  қўзғолди..уни гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга судрашарди. Шоирнинг қалб тўридан чиққан фарёдлари сахронинг чанг – тўзонларига қўшилиб кўкка кўтариларди.  Буларни қуш деб бўлмасди,булар  тўдалашган ..ҳансираган, қаттол кучга айланган қотиллар эди.  Шоирнинг   туйғулар, ҳайратлар, эҳтирослар тўла юрагидан..”ииўўооё..худо..она..она..” демиш ноинсоний  товушлари  эшитиларди. Остидаги  пўстак  таранг тортилди, қадим шарқ эртакларидаги учар гиламлардай  ерга “тап –тап ” урилди..сўнг  чанг – тўзонлар бағрида судралди.  “Ааа..” дерди ҳеч нини англамаган шоир юраги.  Тўнкарилган осмоннинг аллақерларида  ёз бўйи уҳлаган  тўфонлар  қўзғолди.

   Дунё.. тоғ –денгизлари, дарё, сахро , осмон  сирлари, қайғулари, армонлари,  ойналардаги кўз ёш излари, миллионлаган оғир тақдирлари,  соғлар,  хасталар,  юрагида ишқ ёнган  ёшлар, емак ва ҳожат тақдири билан яшайдиган қариялар,  21 асрнинг  ноноқуролли қотиллари, табассум қилаётган гўзаллар, уҳлаб ётган гўдаклар мусаффо қисматини орқалаб қўзғолди.   Дунё  тезлашаётган учоқдай   даҳшатли парвоз олдидан титраб жазавага тушарди.  Кундузи барханлар ортига биқинган сахро    қуюнлари қўзғолди: шамол  минг йиллик кекса осмондан олов мой товали  қуёшни қувиб,  аллақандай оч нигоҳли улкан  асотирдаги ерга қўнмас қушлар билан  юлдуззор фалакда номаълум тарафга..балки дунёнинг сирлари тамон учиб боришарди. 

      

     31  июль - 3 августь . 2017 йил

   

- - -


< Orqaga qaytish