Энг сара асарлар

..бу Юлдуз Усмановами?...янги версия..


Marta o'qildi

..бу Юлдуз Усмановами?...янги версия..

    Дунёда содда ўзбек билмайдиган, ёки Ўзбекистонга етиб келмаган воқеа – ҳодисалар, криминал жараёнлар хиллари   мавжуд. Бу хил жиноят турларидан одамни двойникка алмаштириш фактини..мен ҳам хорижий фильмларда кўриб  ва китобларда ўқиганман. Аммо..интернетдан қидирсангиз бу мудхиш ҳаракатга юзлаб тарихий ва замонавий мисоллар топишингиз мумкин экан.

  Мен, 2015 йилдан бери қариндошларим  акам Саъдулла Вапаев, Турсуной, нотариус синглим Ёрқиной Вапаева ва Даврон, Ҳумоюн Авезовлар, жияним юридик институтнинг талабаси Искандар Ганжаевларнинг двойникларга алмаштирилган деган, бугунги Ўзбекистон одами учун  тушунарсиз фикрларни ёзиб келаяпман. Ёзганларимга  қанча одам ишонди, қанчаси ишонмади. Аммо, мен  дунё фалсафаси, психология соҳаси  ва нонотехнология жараёни билан таниш одам сифатида ўз сўзимга ўзим жавоб бера оламан. Ва баён қилган  фикрларимни асосли ва ҳақиқат эканлигига ишонаман.  Ва шулар ҳақида ёзганим учун бошимга нелар тушганидан ҳам хабарингиз бор.

  Сизнинг  эътиборингизга.. яқинда.. номини айтишни истамаган одам берган қуйидаги рўйхатни ҳавола этмоқчимиз. Бу рўйхатни нашр этиш билан ўз қариндошларим ҳақидаги фикримни, яъни  алмаштириш операцияси дунёда, ҳусусан Ўзбекистонда ҳам қўлланилганини   исботлайман. Ва бу жараёнлар 2016 йил  декабридан олдин юз берганини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.

   Шу ўринда савол туғилади. Нима учун Ўзбекистонда машҳур шахслар ва зиёлилар қиёфадошларга алмаштирилди?. Нима учун бундай мудхиш жараёнлар учун Ўзбекистон танланди?. Бошқа Марказий Осиё мамлакатларида аҳвол қандай?. Бунга.. турли сабаблар келтирилади.

  Халқаро гуруҳлар Ўзбекистонда система, давлат рахбарлари алмашаётганидан фойдаланиб ва ўз одамларини ўзбек жамиятига киритиш учун жамият идеологиясига таъсир қилиши ва миллатнинг яхлитлигини белгилаши  мумкин бўлган  интеллигенция,  олимлар,  ёзувчилар, давлат арбоблари, сиёсий рахбарлар, ҳусусан, бой одамларни двойникларга алмаштирмоқда.

  Ўзбекистон Марказий Осиёда геополитик муҳим нуқта  ёки мамлакат, бошқа қардош мамлакатларга қараганда тарихи, маданияти, қазилма бойликлари,  аҳолиси сони кўплиги билан ажралиб туради. Бу ҳудуд қулай оби - ҳавоси ва содда, ишонувчан, қолаверса меҳнаткаш халқи билан ажралиб туради.   Яна бир сабаби, зиёлилар қатламини йўқотилиб, номдор зиёлиларнинг 55 ёшдан 68 ёшгача гўё ўз тақдири билан вафот этаётиши,    жамият сиёсати  ва генафонини ўзгартириш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин..аммо..биз бу ҳолатларни ҳозирча шархлай олмаймиз.  

  Бу ҳужжатни тавсия қилган одамларнинг шахсини  ва манзилини ҳам айта олмаймиз.   Ушбу  рўйҳатни..ҳаётимни ҳавф остига қўйсам ҳам, миллат ва халқим келажагини ўйлаб, фақат аллоҳнинг қудрати ва хизбу –ҳимоясига инониб эълон қилмоқдаман.

  Ўзбекистонда қиёфадошларга алмаштирилган машҳур шахслар рўйхати:

  1. 1964 йилда туғилган,Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова,  2016 йилнинг оҳирларида  двойник хотинга алмаштирилган. Қиёфадош хотиннинг бўйи Юлдуз Усмоновадан  15 см баланд. Шунинг учун у саҳнага  узун кўйлак, юбка кийиб, паст пошна туфлида  чиқади. Двойник хотиннинг юзи жуда катта, адабиётда буни ойтовоқдай юз дейилади. Умуман, у қўшиқ айтиши, монера ва ҳаракатлари  билан ҳам фарқ қилади. Унда асл Юлдуздаги ҳақиқий  темп ва шижоат йўқ.

    2.Нилуфар Усмонова  2016 йил навбатдаги  ўғлини дунёга келтирганидан сўнг алмаштирилган дейилади. Астафрулло, бундай ишни амалга ошириш учун .. одам нақадар ёзув ва шафқатсиз бўлиши керак. Аммо, бизда Н.Усмонованинг ҳаёти  ва тақдири ҳақида бошқа маълумот йўқ. Шуни  таъкидлашимиз мумкин, Нилуфар Усмонова онаси Юлдуз фожеаси туфайли, конфеденциаллик сақланиши учун   қиёфадош аёлга алмаштирилган ҳолати   ҳақиқатдан узоқ эмас.

  3. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ёзувчи, 1942 йил 1 мартда туғилган   Муҳаммад Али.  2016 йил баҳорида устоз ёзувчи Муҳаммад Алининг  рафиқаси М.Аҳмедова дунёдан ўтди. Одатда халқаро тажрибада..давойникка алмаштирилаётган одамнинг оиласида уни яқиндан биладиган одамлар йўқотилади. Ёш ўғил – қизлар турмуш қуриш маъносида уйдан узоқлаштирилади. Ва бу фожеага махкум этилган одамнинг атрофида шов –шув кўтарилади: ТВи чиқишлари, тўйлар, азалар, мукофотлар уюштирилади.

  Ёзувчи Муҳаммад Али 2016 йил ёз ойида  рафиқаси маъракаларидан кейин двойник одамга алмаштирилган.

  4. Шоир Муҳаммад Исмоил, 2016 йил   августида  Рео де Жанейрода ўтказилган олимпиадани кўришга, ўзбекистонлик спортчиларни қўллаб – қувватлашга  борганда алмаштирилган. Бу воқеалардан олдин М.Исмоилнинг икки нафар қизи  икки - уч йил  оралиғида турмушга узатилган эди. Муҳаммад давойник одамга алмаштирилганидан сўнг, унинг китоблари студентлигидаги расмлари билан чоп этила бошлади. 

  Ҳужжатга қўшимча равишда М.Исмоилни яқиндан таниганим учун шу фактларни ёзмоқчиман.

  Мен, Саломат Вафонинг “Оворанинг кўрган кечирганлари” романим ва Муҳаммад Исмоилнинг кейинги даврда чиққан иккита китоби “Шарқ зиёкори” ва “Китоб олами” дўконларида арзонлаштирилган ҳолда  2 минг сўм атрофида сотилди. Арзонлаштирилган китоблар қаторида  дунёдан ўтган  барча шоирлар:  Рауф Парфи, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким.. китоблари бор эди. Дунёдан ўтганлар ва фалокатга маҳкум қилинганарнинг  китоблари арзонлаштирилган, ўзларига керакли қора ғоялар билан тахрир этилган  ва жамият назаридан четга сурилган.

  Яна бир факт, мен М.Исмоил билан 2006 йилдан ЎзТВ “Ёшлар” канали “Мунаваар тонг” студиясида бирга ишлаганман. У барча қишлоқдан келган ижодкорлар қатори рус тилида гапира олса ҳам,  рус тили грамматик қоидалари асосида тўғри ёза олмасди. Ҳозир унинг Файсбук саҳифаси тўла ҳолатда рус - тилида олиб борилмоқда.

  Бизга тақдим қилинган, ушбу рўйхат ҳужжатда  “Китоб дунёси” ва “Жаҳон адабиёти” журнали рахбарлари,  ижодкор журналистлар ва бошқа рахбар  шахсларнинг исм, фамилялари бор.Аммо, бу ҳақида бизда етарли факт ва маълумотлар бўлмагани учун буни  эълон қилишга журъат топмадик. 

   Шундай фактни аниқ биламанки, ўзим қатнайдиган "Neo" гўзаллик салонида..менга алоқадор маълум операцияларда қатнашгани учун икки нафар аёллар: манюкерчи Б.  ва косметолог М.ини   Қозоғистон сафарида алмаштирилгани ва бу аёлларни ўзгариб қолганини  кўпчилик билади.   

  Бу рўйхатда исм ва фамилялари мавжуд бўлмаган инсонларнинг исм ва фамиляларини қўшиб қўйишни истардим. Бу менинг болаликдан дўстим хоразмлик шоир Баҳром Рўзимуҳаммад ва   яқин дугонам, журналист Муҳаббат Хўжамуродовалар. Двойник Баҳромнинг бўйи  5 - 10 см паст,  Баҳромнинг ижоддаги файласуфона қараши, юксак интеллектини яшириш учун муаллифдошлар билан мақола ёзади, ёки унинг ўрнига баъзи журналистлар Б.Рўзимухаммад қўллайдиган ибораларни ишлатиб мақола ёзиб бермоқда. Баҳром алмаштирилишдан олдин беш - олти ой олдин рафиқасининг устига шкаф тушиб қулаб, бели синиб тўшакка михланиб қолади. 

    Мен уларни бошқаларга нисбатан ҳам  физиологик  ва психологик жиҳатдан яхши танирдим ва яхши билардим. 

  Азиз дўстларим. Зиёли инсонларга насиҳат қилиш ва уларни бирор йўлга йўналтириш жуда қийин.. Бу фактларнинг ҳақиқатлигига ишонишдан, ишонмаслик ҳолати кўчли бўлиши мумкин. Чунки, инсоннинг психологияси шундай шакллангандир. Аммо...ушбу буюк ва ғариб халқнинг  кичик ёзувчи фарзанди сифатида, шуни таъкидлашни истардимки,  Файсбукдаги ҳамду – санъо ва мақтов шеърларни  ўқиб..умримизни, вақтимизни йўқотмасдан  жамият ва халқ аҳволидан хабардор бўлиш лозим. Улуғ халқимиз..ҳатто ҳазилда ҳам ҳақиқат бор деган..Яқин тархимизда жадид боболармиз "..зиёлилар уйғонмаса халқ уйғонмайди.." деган.

  Умуман, мамлакатда бўлаётган ушбу воқеалардан ҳукуматимиз хабардормикан?. Бу фактларни юқори органларга ким етказади?.

   Кейинги даврда ЎЗТВ каналларида, баъзи фильмларда ва ижтимоий рекламаларда  ўзбек миллатига ўҳшамаган Самарқанд шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё тоғлари, чўлларида яшовчи одамларга ўҳшаган қорача  одамлар профили намойиш этилмоқда. Бу одамлар қиёфасига нисбатан дунёда ва жамиятда  “ўзбек шу..” деган ижтимоий иммунитет пайдо этилмоқдами?. Зиёлилар ўлса, алмаштирилса, халқнинг миллий манфаатлари, тили, тарихи, маданияти ва динини ким ҳимоя қилади?.  Бу  жараён..таҳминан  ўн йилдан сўнг Ўзбекистонни  бошқа миллатлар бошқаради. Ўзбекистоннинг фақат номи қолади.. деган ҳолатни кўрсатадими?. Биз бу ҳолатларни аниқлашдан ожизмиз, чунки,  қўлимизда на ҳукумат ваколати  ва на матбуот имконияти  бор.

    Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл санъаткори ва ёши улуғ ёзувчилар, янги туққан аёл Нилуфарга  раҳм – шафқат қилмаган кучлар бизга шафқат қиладими?. Бирлашмасак, журъат топиб ҳеч бўлмаса ўқиган материалимизга лайк қўймасак, жамият миллийлигининг таянч кучлари бўлган зиёлиларни бир – бир.. номсиз-нишонсиз ҳолатда суғуриб олиб кетишадими?.  Уларнинг ўрнини  номаълум инкубатордан чиққандай..ҳиссиз, эмоциясиз, маълум ғояларга хизмат этадиган одамлар эгаллайдими?.

  Бу мақоладаги фактларга шубҳа билдирадиган бўлсангиз, марҳамат, интернетдан  рус тилида қидирув беринг. Ва Google сизга двойниклар ҳақида юзлаган маълумот ва фактларни тўплаб беради.

  Афсуски, одамни одамга алмаштириш, тирик одамни номсиз қабрга айлантириш...бу жиноят тури Ўзбекистон ЖК да ҳам акс этмаган.  Бу юртнинг 21 аср ноно ва рақамли технологиялар асрида яшаётган фуқаролари..умуман   идентификацион қоидалари асосида  ҳимояланмаган.   Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  инсон шахсини идентификация қилиш ва ҳимоялаш ҳақида  ҳақида қонун ишлаб чиқиши керак. Идентификация ҳақидаги қонун  аллақачон дунёда, Россия ва Қозоғистонда мавжуд ва амалиётга тадбиқ этилган.  Мен 2016  йили Файсбук саҳифамда Қозоғистонда ҳатто чорва ҳайвонларининг ҳам идентификация паспорти борлиги ҳақида ёзгандим.

  Хуллас, азиз дўстларим. Бу материални ёзган ва эълон қилган, мен ёзувчи Саломат Вафонинг келажакда  тақдири қандай бўлади. Уни ..яна қандай негатив ҳодисалар кутади?. Нима ҳам дейман, дўстларим. Аллоҳдан ўзга суянчим йўқ, не бўлса пешонамдан кўраман.

  Зотан, дунёнинг  демократик  мамлакатларида журналистлар пллюрализм нуқтаи – назаридан  барча мавзулар ҳақида ёза олади. Биз ҳам ушбу кичик мақолада.. бирон ҳуқуқий даъво қилмадик. Ўзимизда бор ҳужжатлар асосида, жонимизни гаровга қўйиб бўлса - да, машҳур шахслар ҳақида реал ҳақиқатларни  ёздик.

  Зеро, муқаддас  китобларда “..ўзингиз билган ҳолат ва ишлар  ҳақида гувоҳ бермаслик, энг оғир гуноҳ..” деб ёзилган.

  Ҳурмат билан Саломат Вафо

   ..мени унутманглар..  

- - -


< Orqaga qaytish