Жаҳон адабиёти

18 июль —   улуғ рус шоири Евгений Евтушенко туғилган куни.


Marta o'qildi

18 июль — улуғ рус шоири Евгений Евтушенко туғилган куни.

Омон Матжон: Буюк рус шоирининг яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Евтушенко катта бир даврни қамраб олган гений бўлган. У ўз ортида жаҳон маданияти хазинасида кўплаб шеърлар, бадиий асарлар, фильмлар қолдирди.

Биз у билан кўп йилллар давомида дўст бўлганмиз. Мен Переделкинода унинг уйида, у Тошкентга меникига меҳмонга бир неча марта келган. У менинг дўстим эди ҳам шоир сифатида менга улкан таъсир кўрсатди”, — деб эслайди шоир. Омон Матжоннинг кўплаб шеърлари рус тилига таржима қилинган. Ўз навбатида у ҳам дўстининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Масалан, Евтушенконинг “Сантъяго кабутари” шеърий достони.

Евтушенко менга кўп маротаба Ўзбекистон қадимий шаҳарлари Бухоро, Самарқанд ва Хивани томоша қилмоқчи эканлигини, олим Мирзо Улуғбек ва унинг Самарқанддаги расадхонаси уни жуда қизиқтиришини айтарди. Бир кун биз қадимий ўзбек шаҳарари бўйлаб саёҳатга чиқдик. Кўплаб қизиқ жойларни томоша қилдик. Ижодкор сифатида унга ушбу жойлар ўта қизиқ эди

5105626.pngЕвтушенко ҳар бир маълумотни катта иштиёқ билан қабул қилиб оларди. У билан бирга бўлган биз ўзбек шоирлари эса ундан кўп нарса ўргандик. Баъзида ҳатто унга тақлид қилмоқчи ҳам бўлардик, дейди шоир.

— Евтушенконинг вафоти ҳақида эшитганимда, у совға қилган уч томлик асарлар тўпламини токчадан олиб, буюк шоир ёзиб қолдирган хотира сўзларини қайта ўқиб чиқдим, дейди Омон Матжон, — «Настоящему поэту и моему другу Аману Матчану от Евгения Евтушенко».

“БУ — МЕНИНГ АЁЛИМ”

Жуда тез севаман — тез сўнар ишқим,
Кўзни мафтун этар ҳусн-жамоли.
Оллоҳ шивирлади: “Кўзни оч, жоним,
Бу — Сенинг аёлинг”.

Турасан — қўлингда китобим ёнар —
Фақат дастхат олиш Сенинг хаёлинг.
Боладек юрагим уйғониб қолар —
“Бу — менинг аёлим”.

Мен эса қўлингга қарайман синчков,
Бетизгин юрагим уради дук-дук.
Бўғинингда ёниб тургандай олов —
Бармоғингда бўртиб турарди узук.

Нафасим қайтади. Овозим титрар,
Шу пайтда ўзимга аён аҳволим.
Худди очлик каби ичимни тирнар —
“Бу — менинг аёлим!”.

Отга қамчи солар шону шуҳратим,
Уни севишимга ундар ҳар тараф.
Дер, фақат уники бўлсин қудратинг:
“Менинг аёлимга бўлсин шон-шараф”.

Йиллар ҳам оғриниб ўқийди ҳукм,
Ҳеч қандай мағрурлик келмас хаёлга.
Дунёдан бор фақат учта ўтинчим —
“Раҳм қил, меники бўлган аёлга”.

Менинг ёзғиришим кетмасин хато,
Безабон бармоқлар чиқарганда сас.
Ахир Неандертал* эркаклар ҳатто —
Шу учта сўз билан олганлар нафас.
“Бу — менинг аёлим!”.

Жумлаю жаҳонга қасдма-қасд туриб,
Пул ва мол-дунёга оғмай хаёлим.
Жар солгум — томоғим кетгунча қуриб —
“Бу — менинг аёлим”.

* Неандертал — энг қадимги одам.

* * *

Жуда кўп ҳаётда бахт-йўқотишлар,
Иккиси баробар ташларкан қадам.
Кулгули туюлар. Баъзи кишилар —
Айбини ўзига қўймайди ҳечам.

Баъзан бахт қийнайди ўлчаб қадамни,
Баъзида озорлар бағишлайди шаън.
Улкан йўқотишлар чархлар одамни,
Ҳаётинг кўринар тип-тиниқ, равшан.

  Ҳосият Рутамова таржимаси

Манба: www.sputniknews-uz.com

- - -


< Orqaga qaytish