Маданият, санъат

Бу тасоддифми?.  эссе.   Саломат Вафо


Marta o'qildi

Бу тасоддифми?. эссе. Саломат Вафо

        

  Аммо,  2017 йил 2 июнь куни  мен ҳеч нарсани сезмадим. Уйда ифтор қилаётгандим.  Кичик жияним Моҳларойим  келди. У опаларини йўлда келаётганини айтди. Айни шу вақтда уйда судлашиб  ва судда мени ҳақоратлаган одам келиб, столнинг ёнида ётиб олди.  У илгари ҳеч ҳам холда мен ўтирган жойда ўтирмасди. Улар қишин -  ёзин, гўё  бировдан беркингандай  катта хол яъни айвон қолиб, ошхонада  овқатланишарди.

  Сал ўтмай туриб, жияним айтган опалари ҳам етиб келишди. Давра атрофида бола – бақра билан сал кам 10 нафарга  яқин одам йиғилди. Шу маҳал гўзаллик салонидаги қизларнинг.. ҳар кун ифторликдан  сўнг кўчаларни сайр қиламиз. “Биз асосан Анҳор бўйларида юрамиз..” дейишганди.  Яҳши ҳам  кечки салқинда айланиб келамиз деб Ўрда тамонга кетмабман. Балки, Анҳор тўлқинларига қўшилиб оқармидик...

  Ўн.. ўн бир ёшидаги жиянимни олиб, соат 15 та кам 21ларда музқаймоқ  олиб,   катта йўлнинг у ёғидаги “Соҳил” кафесида ўтирдик. Кафе инсонни кайфиятини кўтарадиган ҳолда  ёруғ, говжум ва столлар,  супаларнинг турган майдонда фонтан отилиб  турарди.  Фонтаннинг ёнида расмга тушиб, кафедан чиқиб кетдик.

  Катта йўлнинг машиналар Роҳат кўли тамондан келадиган  жойида пиёдалар йўлакчаси бор эди. Биз Моҳлоройим билан йўлдан ўта бошлаганимизда машиналар биздан 30  метрлар узоқда  эди.  Жияним қўлида очилган Pepsi билан   икки қадамча олдинда борарди.

  Шу маҳал..янглишмасам оч жигарранг жигули машинаси ўқдай  ўчиб келди.  Мен қандайдир  инстинктив  туйғу билан Моҳлоройимни, гўё қутқариш учун ўзимга тортиб олдим. Биз иккаламиз йўлнинг ўртасида қотиб қолганмиз. Жигули эса қўй сурувини айланиб, ўнғай қўйни кўзлаган бўридай ёки акула ўлжаси  атрофини айланиб қулай моментни пойлагандай рулни у ёқ бу ёққа бурарди.  Бу жараёнлар секунтларда бўлиб ўтаётганди. Шу  вақтда орқада келаётган машиналар ҳам етиб келиб секинлашди. Буни  ҳолатни шундай ифодалашим мумкин.

  Биринчидан,  энг сўнгги моментларда Моҳлоройимни ўзимга тортиб олганим. Агар у  машина  иккаламизни катта тезлик билан уриб юборганда, балки  икки – уч метр учиб, қаттиқ жароҳатланардим. Астафрулло деб айтай, у кичик қиз жиянимнинг ҳаёти ҳақида ҳеч нарса дея олмасдим.

 Иккинчидан: орқадаги машиналар етиб келиб секинлашди. Сафнинг бошида турган машиналар ҳайдовчилар барча жараёнларни  аниқ кўриб турарди.  Балки, маълум бирларининг камераси ишлаётган бўлиши керак эди.

  Назаримда   машина билан уриб юбориб жароҳатлаш бош режа бўлган бўлса, юқоридаги икки фактор туфайли омон қолган эдим.

  Энди шу йўл ҳодисасигача бўлган воқеалар ва вазият  ҳақида тўҳталсам.

    Хоразмга кетган ва мен билан судлашаётган тараф, 2 июнь куни  эрталаб шошилинч ҳолатда “ишимиз бор” деб Тошкентга учиб келишди.

-         Бу воқеадан бир ҳафта олдин машҳур хорижий радиодан  ЎзТВнинг “Аборот”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари  ёпилиши ҳақида фикримни ёзиб беришимни  сўрашди. Мен 2013 йилдан бери хорижий радиоларга чиқмаётгандим. Шунга “мен овозли интервью юеришим мумкин. Ёзма фикр билдиролмайман” дедим.

-           Мен бошидан кўп қийинчиликлар ўтган ижодкор сифатида камтар бир одам бўлиб,  Файсбукда туғилган кунини нишонлайдиган  дўстлармизни табрик ёзар эдим. Аммо, сўнгги даврда ўзбек бўлмаган баъзи ёзувчилар  ёзган   табригимни ўчириб ташлашарди. 

-           Бу воқеадан тўрт – беш кун олдин  бир ёзувчимиз шеър ўқишимни илтимос қилди.  Шеърни  видео тасвирга олиб, унинг саҳифасига жойлаштириб қўйдим. 

  Ҳали таъкидлаганимдай шу вақтгача оддий табрикларим ҳам ўчириларди. 

  Май ойиинг оҳирларида  ишхонадаги хонамдан “эгасига керак бўлиб қолди”, деб, уч – тўрт йилга берилган китоб жавонларини  олиб чиқиб кетишди. Бу  ишга келмаслигим учун қилинган бир иш  эди.

Қўшни журналда ишлайдиган рўзадан олдин мен билан овқатланишга чиқиб турадиган аёл, аввал “больничний”га чиқди. Сўнг 1 июндан бошлаб меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳам менинг ишхонага бормаслигимни таъминлаши керак эди. 

  Мен 2 июнда бўлиб ўтган воқеани бевосита менинг ҳаётимга қилинган суиқасд деб айтолмайман. Суиқасдда одамнинг ҳаётдан маҳрум қилиш мақсади  кўзда тутилади. Бу йўл ҳодисасида эса менинг  жароҳатланишим  керак эди. Аммо жароҳатларни тузатиб, касалхонадан қандай қиёфада чиқардим. Ва кимнинг қиёфасида?. Энди, бу суиқасддан ҳам баландроқ жараёнми?.

  Балки ёзган асарларим туфайли элнинг дуоси, оддий ижтимоий тармоқ Файсбук саҳифаларидаги  маълум бир мавзулар ҳақидаги  like лар ҳам бизни бало - қазолардан асрагандир. 

  Кейинги даврда ҳикояларим  расмий матбуотда, масалан “Хуррият” газетасида чиқа бошлагани  ва яқин орада жамиятга қайтишим аниқ бўлгани учун бу ишни  тезликда бажаришга киришилдими?.

   Файсбук саҳифасида  эълон қилинган "Адолатнинг эълон қилинмаган асари" постида ёзилганидек,..ҳали "21 март операция"сига кўп бўлгани йўқ эди.  

  Масалага мантиқан ёндошганда: балки, бу ҳатти - ҳаракатлар  мени қўрқитиш, жим юришим учун қилингандир деб таҳмин қилиш мумкин. .  Бундай бўлганда айни рамазон ойи ва тунги вақт белгиланмасди деб ўйлайман.

  Ўша 2 июнь куни..машина босиб келаяпти..биз йўлнинг  ўртасида қотиб қолдик. Машина тормоз бергач ғилдираклари остидан ўт чиқариб, чап ёнбошимиздан шувиллаб ўтиб кетди. Шунда биз йўлнинг ўртасига келиб қолганимизни  ва ҳар қандай машина ҳам бизни четлаб ўтиб кетиши мумкин бўлган йўл борлигини кўрдик. Тажавузкор машина ҳайдовчиси бизнинг ёнимиздан ўтиб кетгандан сўнг ҳам, маҳаллий халқ "Крестик" дейдиган светафорда ҳам чийиллаб тармоз берди. У гўё бизнинг олдимизда қилган "жон тамошасини.." ҳақиқат эканлигини кўрсатиш учун светафорда ҳам чийиллатиб тормоз берарди.

 Айни бу жараён.. тажавузкор машинанинг йўлимизда  тасоддифий  пайдо бўлиб қолмаганини  кўрсатарди.  

  Ҳар қандай ҳолатда...2  июнь куни устимизга бало - қазодай  бостириб келган машина ..бизни аллақандай балолардан огоҳлантираётгандир..балки..

  Раҳматли ўқитувчи онам ҳаёт пайтида; "йўлда - изда юрганингда..аллоҳнинг паноҳида бўл..болам"  деб дуо қилардилар.. 

         Онажонимнинг, дўстларнинг  ва ўзимнинг ҳар саҳар қиладиган дуоларим ижобат бўлсин, дейман. 

   

- - -


< Orqaga qaytish