Ҳикоя, шеър

Хоразмча шеър.   Матназар Абдулҳаким


Marta o'qildi

Хоразмча шеър. Матназар Абдулҳаким

 

Ийдала гуллапти... Тейиннан ўтип,
Юр, гулим, бир жилли вўлип галамиз.
Гетканда бир дулли вўлип гетамиз,
Галянда бир дулли вўлип галамиз.

Ҳозир ийдалани узлари мажнун,
Бир гун галип мева дуймак тамаси.
Оқли етканинда бўғон гаплара
Қизорип гетади ҳали ҳаммаси...

- - -


< Orqaga qaytish