Мақола


Marta o'qildi

"Кимсиз, жаноб адвокат?". Саломат Вафо

  “Эзгулик ва иллатларни ўлчовчи умумий мезон фақат давлатда мавжуд бўлади. Ҳар бир давлатнинг қонунлари эса ана шу мезон вазифасини ўтайди” деган фикри бор эди Томас Гоббснинг. 
Бугун ҳаётимизда адвокатлар хизматидан фойдаланадиган одамлар кўплаб топилади. Оддий халқимиз адвокатни қандай танийди?. Нега суд жараёнлари, айтайлик аҳоли кўп дуч келадиган фуқаролик ишларида одамлар адвокат хизматидан файдаланишга шошилмайди. Бу уларнинг адвокат хизматини билмаслигими ёки уларнинг хизматига ишончи йўқлигидами?.
Афтидан юртдошларимиз шаҳримиздаги қонун асосида иш кўрадиган кўплаб адолатли адвокатлар фаолиятидан бехабар кўринади.
Икки – уч ой олдин бир қўшнимиз муаммо билан мурожаат қилиб қолди. У ишлаётган аллақайси ташкилот ёпилиб қолгани ва бу ташкилот очилганидан сўнг: "бу ер энди ҳусусий ташкилот"  деб ишга олишмабди. Мен қўшнимга “корхонани судга беринг, адвокат олсангиз сизнинг иш жойингиз ва ҳуқуқингизни тиклаб беради” дедим. Аммо ўрта ёшлараги аёл қўшним қатъиян бош тортди. “Адвокатлар судда ҳеч иш қилмайди. Улар тамонлар орасидаги воситачи, тўғри келса ҳар  иккала тамоннинг ҳам пулини олиб ишлайверади. Ана қудамнинг овсинини ўғли..” деб қариндошининг бошига тушган муаммолар ҳақида куйиниб гапира кетди. 
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқини судларда ҳимоя этадиган адвокатлар кимлар, улар қандай хизмат турларини амалга оширади?.
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин. 
Адвокатлар бириккан фирмалар адвокатлар палатасига кириб, мамлакатдаги барча адвокатларнинг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилот ҳисобланар экан. Булар “Адвокатура тўғрисида”ги ЎзРси Қонунинг 4 - модддасига мувофиқ адвокатнинг якка тартибдаги фаолиятини амалга оширишни ваколатлайди.
Мамлакатимиз мустақиллигидан сўнг адвокатларга қулай шароит яратилиб, Тошкент шаҳрининг ўзида 1770 нафар адвокат ва 600дан ошиқ адвокатура тузилмалари мавжуд экан. 
Адвокатлар масаласини ўрганиш жараёнида шуни аниқладимки, адвокатлик лицензиясига эга бўлган ҳуқуқшунос : Ўзбекистон конститутцияси ва адвокатура қонунлари моддаларига ҳиёнат этмаслик учун қасамиёд ҳам этар экан. 
Нега оддий фуқароларнинг орасида адвокатлар хизматига ишончсизлик жуда катта. Бу муносабатнинг пайдо бўлишига қандай факторлар сабаб бўлмоқда?.
Биринчидан: адвокатларнинг иш структура системаси, яъни маълум ҳуқуқий иш жараёнидан унга керакли фойизи моаш сифатида тўланиши,
Иккинчидан: ўтган 15 йил ..20 йил мабойнида қабул қилинган баъзи қонунларнинг ҳаётга тадбиқ этилмагани.. жойларда ишласа ҳам қонун тартибига риоя этилмаслиги, 
Учинчидан: адвокатлар фирмаларининг иш шароити, офес хоналари, мебел жиҳозлари, кабинет жиҳозларининг ночорлиги келувчи одамларда ишончсизлик туғилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Улуғларнинг бу борада айтилган “..камбағал бўлсанг, доно гапингни ҳам тинглашмайди” деган ҳаётий ҳикмати мавжуд.
Ва энг асосийси адвокатларнинг маоши озлиги... маълум этиқоди мустаҳкам бўлмаган ва диёнат туйғусидан узоқ адвокатлар.. тамонлар орасида воситачи даллолларга айланиб қолади. Бу соҳада соф виждон билан ишлаб келаётган ҳалол адвокатлар шаънига ҳам доғ тушираёганини таъкидлашимиз мумкин.
Адвокатура соҳасида юзага келган муаммо ва ечилиши лозим бўлган масалалар ҳақида мамлакатимиз президенти Ш.М.Мирзиёев ўз сайлов олди дастурида жуда долзарб муаммоларни кўтариб чиққан эди:” Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, адвокат энг нуфузли, обрўли ва ишончли касб эгаси ҳисобланади. Миллий қонунчилигимизда ҳам адвокатларнинг самарали фаолият юритиши учун барча асослар яратилган бўлса-да, амалиётда бу нормалар мутлақо ишламаётганини афсус билан қайд этишимиз лозим” деб таъкидлаган эди. 
Президентимиз кўтариб чиққан: “суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда одил судлов фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, адвокатлар мавқеини кўтариш тўғрисидаги” дозарб муаммоларга эътибор фуқароларда ишонч уйғотди.


Менинг ўзим 2016 йил давомида: тўртинчи марта суд жараёнида қатнашаяпман деб айтишим мумкин. Аслида ушбу мақоланинг ёзилишига ҳам президентимиз таъкидлагандай суд ва адвокатура соҳасида юзага келган баъзи муаммолар сабаб бўлди десам бўлади..Ва ўз тақдирим мисолида..
Масалан: никоҳ бекор қилингангач .. мол – мулкни умумий мулк сифатида бўлиш ҳақида суд қароридан сўнг.. иккинчи марта судга беришга мажбур бўлдим. Чунки, 2016 йил  13 окябрда бўлиб ўтган суд жараёни муаммони аниқ ва конкрет ҳал қилмаганди. Бу жараёнда масаланинг конкерет ҳал бўлмаганига адвокатнинг “билибми ёки билмай” аризани нотўғри ёзгани сабаб бўлди. Бу жараёнлар.. учун қимматли вақтим ва бир йил давомида “гап” йиғинларида йиққан маблағим сарф бўлди. 
Яқинда... адвокат тамонидан .. 21 декабрда бўлиб ўтган,  суд жараёнига ёзилган ариза учун айбдорлик ҳиссини.. бутун умр унутолмасам керак.
Негаки, профессионал журналист сифатида 10 йил давомида “Сиёсат” студиясида Олий Мажлис депутатлари билан қонунларнинг яратилиши ва ижроси ҳақида кўрсатувлар қилганман. Студияда мендаги сиёсий иқтидор ва билим учун давлат аҳамиятига молик кўрсатувларни раҳбаримиз Бобур Алихонов ишониб топширарди. Нокамтарик бўлса.. узр-ку, маълум қонунларнинг қабул қилиниши жараёнида баъзи депутатларга қонунга ўзгартиришларни, шарҳларни ёзиб берардим. 
   Энди ўзимнинг ишим тўғрисида .. 2016 йил 21 декабрда бўлиб ўтган... яшаш тартибини белгилаш суд жараёни учун суд биноси яқинида жойлашган адвокатуранинг бирида ариза ёздиргандим. Бирон зиён – заҳматим тегмаслиги учун манзили ва адвокат номини ёзмайман. Адвокатлар аризани қонун моддалари ва ҳуқуқий савод билан ёзганлари учун.. ҳақ тўлаб ёздирдим. Негадир, адвокат “билиб –билмай” аризани бир нусҳада ёзган экан. Ўша куни ҳужжатлар тўпламини судга топшириш учун вақт тиғиз бўлгани боис, суд маҳкамасининг 1 чи биносида аризадан нусҳа олмагунча матн билан таниша олмадим. Назаримда ариза билан таниша олмаслигим ва шу ҳолича топширилиб кетиши учун ҳужжат бир нусҳада ёзилган эди. Ҳуллас, аризачининг яъни менинг.. мақсадим.. мавжуд қонунлар моддаси билан аралашиб кетган ва маълум жумлалар тугамай қолган ариза билан танишиб кайфиятим бузилди. Ўша куни ҳужжатларни қабул қилаётган судья:  оғир вазмин ва мулоҳазали инсон экан. “Ҳафа бўлманг, аризани суд жараёнида ўзгартиришингиз мумкин,” деди. 
Ҳуллас, аризанинг нега бундай ёзилганини адвокатдан сўрадим. “Бўлмаса..ўзингиз ёзиб “Telegrаm” дан ташланг деди. Аризани телефон монитори кичик бўлгани учун қийналиб ёзиб, Телеграмдан жўнатиб.. 2 кун кутдимки, жавоб келмади. Сўнг ўзим ариза  ёзиб, судьянинг ёрдамчисига олиб бордим. Ёрдамчи йигит: "опа, делода “резолюция” қўйилгани бор экан"  деб олмади. Суд делосида менга "айбнома" сифатида тайёрланган ариза сақланмоқда эди. 
Бу аризани ёзиш жараёнида..2016 йил 20 октябрь куни.. янги адвокат олиш учун.. ўша ердаги яна бир адвокатлар идорасига кирдим. Адвокатлар бюросининг масъул ходими шартнома тузиб, ҳамма ҳужжатларимдан нусҳа олиб, “ адвокат бир соат ичида қўнғироқ қилади ва эртага ишда қатнашади..” деб жўнатиб юборди. Адвокатура расмий идора бўлгани ва инсон тақдирига бефарқ бўлмаслик ишончи ваколатига киргани учун уларнинг қўнғироғини кутдим. Аммо..бир соат ва икки соатдан кейин ҳам қўнғироқ қилишмади. 
Бу идора ходимларининг қўнғироқ қилмагани ва кейинчалик  учрашганимизда  ҳам ҳатто кечирим сўрамагани..навбатдаги ҳулосани чиқаришимга сабаб бўлди.
Шундан сўнг... сўнг юқорида айтганим адвокат.. менинг номимдан пала – партиш, жумлалари тугамаган аризани атайлабдан ёзди деб ҳисобладим. Ҳақи тўлансада.. адвокат, мендай жабрланган аёлни ҳимоя қилиш ўрнига.. кимларнингдир топшириғи билан мени.. судьяларга “ақли ва ҳаёли жойида бўлмаган аризани тўғри ёзолмаган..аёл” сифатида тақдим қилмоқда эди. Агар шундай бўлмаганида, менга расмий жиҳатдан нусҳаси тақдим қилиниши лозим бўлган аризани бир нусҳада ёзмаган бўларди. 


Энди, бир ҳолат борки, мақолани ёза бошлаганимдан бери бу ҳақида ёзайми, ёки йўқми дея ўйланаяпман. Тўғриси ёзишга ҳижолат бўлаяпман. Жўръат тўплаб айтадиган бўлсам...адвокат ёзган аризанинг мен қўл қўядиган жойи..узр, памадами ва яна алланарсалар билан чапланган эди. Бу очиқ ҳолатда менга қарши узоқни кўзлаб қилинган “заговор”эди. Акс ҳолда ..сарсонгарчилик, югур - югур, оворагарчилик...чалкашлик ва бўялган аризалардан кимга.. қандай манфаат?. 
Балки, 2016 йил 13 октябрда бўлиб ўтган суддаги чалкашликлар ҳам айни шу мақсадда уюштирилган эди. Яшнабод уй – жой кадастри бўлимидан келган вакил ҳам ўз фикри билан бу чалкашликка ҳисса қўшди. Айнан мана шу сабаблар туфайли..бир йилдан бери... суд ишида қийналиб қатнашиб юрибман. 
Шу йил июнь ойларида биз яшаб турган уйнинг барча ҳужжатлари тусатдан йўқолиб қолди. Бу ҳужжатларнинг тиклаш учун Яшнабод “БТИ”дагилар мени уч маротаба Черняевка тамонда жойлашган (Қозоғистон чегараси тамонда) Зангиота архивига юборишгани... Яшнабод паспорт бўлимидаги рахбар йигит эса сал кам беш марта Тошкент шаҳар маълумотлар бюросига жўнатганди.Қизим Юлдузхоннинг номи маълумотлар бюросидан чиқмади деб прописка қилмаганди. Ва аксинча паспорти бўлмаган собиқ эримни уйимизга прописка қилгани жуда ажабланарли эди. Паспорт бўлимига қатнай – қатнай Юлдузхонни прописка қилдиролмаганим учун аҳири тақдирга тан бергандим. Чунки.. Яшнабод паспорт бўлимида .. 87чи ёки 112 чи навбатга ёзилиб кирардим. 


Ҳуллас, адвокатлар ҳақидаги фикримга хулоса қилсам. Юқоридаги мисоллардан бугунги баъзи адвокатларнинг маънавий аҳволи ташвишланарли аҳволда эди. Ўзим шу ҳаётий фактларга дуч келганим учун.. мақола бошида келтирганим, ишхонасида адолатсизликка учраган қўшнимнинг фикрида ҳам мантиқ борлигига ишонч ҳосил қилдим. 
Аммо.. суд ва адвокатура тизимида,  асосан ҳалол ва диёнатли одамлар ишлагани учун, яқинда бошқа адвакатура идорасидан янгича дунёқарашга эга бўлган адвокат билан шартнома туздим. 
Иншаллоҳ, ўз касб қасамига содиқ бўлган ҳуқуқшунослар..мени ва менга ўҳшаган юзлаб оддий хотин – қизларнинг ҳуқуқини адолатли ҳимоя қиладилар деган умиддаман.

- - -


< Orqaga qaytish