Marta o'qildi
Абдулла Орифнинг Дўрмон боғларидаги сўнгги қўшиғи
Бугун, 10 ноябрь куни Ёзувчилар уюшмаси олдида соат 9 да жўнаган автобусимиз Дўрмонга Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов маъракасига етиб борганида, машиналар кўплигидан бизни боғлар бошланадиган жойда туширишди. Дўрмон атрофи обонлаштирилган, йўллар асфальт қилинган эди. Эрта тонгдан милиция ходимлари машиналарни керакли жойга қўйдириб тартиб сақлашга хизмат этишарди. Тумонат одам билан юриб шоирнинг уйига бордик. Биз шоиралар Гўзалбегим ва Ойдиннисо билан бирга эдик. Мен автобусда бўйнимдаги қадимий хоразмча рўмолни ўраб олган эдим. Бу рўмолда расмга ҳам тушган эдим. Автобусдан тушган жойда мени шоиралар кутиб турган экан. Улар рўмол ўрамагани учун мен ҳам рўмолимни олиб қўйдим. Аммо маъракага бориб келгунимча рўмол ўрамаганимга ҳижолат бўлдим.
Шоирнинг уйида ҳам одам кўп эди. “Юқорига чиқинглар қизлар..” деб зинадан чиқиладиган айвончага чиқаришади. Юқорида икки – уч аёлдан бошқа одам йўқ экан. Кўп ўтмай қайтиб тушамиз. Андижондан келган шоира Бибисора Туропова ва ёзувчи Маҳсума Аҳмедова, “Олтин қалам” газетасининг муҳаррири Назира ас Саломни кўрдим. “Бибисора опа, машҳур “Жанозамни булбул ўқисин..” шеърини ўқиса бўлар экан деб ўйладим...
Эшикдан кираверишда Абдулла аканинг ёш ва навқирон ҳолатдаги кичик портрети осилган эди. Тувакдаги гуллар, манзарали бута гулларнинг кўплиги ижодкорнинг уйи эканлиги кўрсатарди. Ичкарилардан йиғи – сиғи эшитилади, оқ рўмол ўраган оналар, жиззахдан келган Бибисора опалар, ёш келинларнинг бошлари эгилган. Умрининг сўнгги кунларида шоир синглиси Бибисорага кўп бора шеър бағишлаганди. Шоирнинг мотам кийимидаги қизлари, янглишмасам Шоирахон ва Юлдузхон овозсиз йиғлашади. Айрилиқ содир бўлган оддий мотамдаги ўзбек хонадони.
Бу уй эгасининг вафоти.. энди атрофдаги кўп нарсаларни ўзгартиради. Унга нисбатан қарашлар, гиналар, кудратлар ва ёзғиришларни..ҳаммасини супириб олиб кетади. Ўша аламлар ўрнида буюк шоирга нисбатан меҳрли, нурли ва ёрқин хотира бунёд бўлади.
Ўлим ана шундай ёвуз қудратга эга бўлган совуқ ҳодисот эди..Биз ҳам қўръон суръалари тиловат қилаётган аёллар тўпига қўшиламиз. Отинойилар ҳазин овозда тиловат қилишади:”Худойим, Абдуллажонни элда азиз айлаб, ёшу – қарига танитдинг..Энди жаннат жойларингдан ато этгин. Ё..Муҳаммад..ё муҳаммад..”..Мен ҳам “..ё Муҳаммад алайҳиссалом..” дея умумий хорга қўшилиб тиловат айтаман. Овозим йиғидан буғилади.
Жой йўқлигидан бўсағага чўккалаймиз. Хотин – қизлар кириб чиқиб туради. Бир маҳал “қочинглар, йўл беринглар..” дейишади аста..аранг чекиниб қоламиз.. Катта –кичик амалдор.. ҳозирда нафақада бўлган хонимлар, ялтироқ кийинган тадбиркорлар ва жамоат жойларда ўралашиб юрадиган фаол опаларни тўрга олиб ўтишади. Уларнинг баъзилари туфлисини ҳам ечмаганди. Биз шоирнинг ва Ҳанифа опаларнинг мехмонхонасида ўтирган эдик.
Ҳуллас, меҳмонхонада одам кўплигидан ҳаво оғир эди. Бу ерга келган ҳар бир инсон элимизнинг улуғ шоирини дуо қилишга интиларди. Ичкаридан чиқиб Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқарилмасимдан олдин ҳар баҳор Навруз байрамида стол атрофида сумалак, палов неъматларидан баҳраманд бўлиб ўйин – кулгу қиладиган Дўрмон дам олиш жойи асосий биноси олдидаги майдон тамон юрамиз. “Абдулла аканинг ўзи ..неча бор табрик сўзлаган жойда..энди уни энг сўнгги йўлга кузатишмоқда..” дея фикрлайман. Дўрмоннинг юз йиллик қайрағочлари, не – не улуғ устозлар Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқуб, Саидахоним ва Саид Аҳмадлар ва Зулфияхоним яшаган суратли бино деворлари сукут билан тикилади. Фақат Дўрмон боғлари осмонида учиб юрган уч юз йиллик қарғаларгина ҳеч қандай қонунга бўйсунмасдан тинмай қағиллаб учарди. Тумонат эркакларнинг ёнидан бир чеккароқдан жой олиш учун чоғланганимизда, бир амалдор йигит бизни огоҳлантирди.
“Бу ерда турманглар, одат бўйича жанозада аёллар қатнашмайди. Тез бинонинг ортига ўтинглар..” дейди. Аёллар дупурлашиб бино орқасига юра бошлаймиз. Ҳали дўрмон боғига кираверишда “бу ердан аёллар ўтмайди..” деб бизни тўҳтатмоқчи бўлишганда, “биз аёл эмасмиз, биз ёзувчимиз.. устоз билан хайрлашишга келганмиз..” деб айтганим учун энди одоб сақлаб турардим. Шу вақт ёши улуғ опаларимиз “Биз шийпон тамонда турамиз..” дейишди. Ҳамма ижодкор хотин – қизлар шийпонга йиғилиб, бошланажак тадбирга қулоқ тутамиз.
Улуғ шоир Абдулла Ориф маъракасида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, жаноб Ш.М.Мирзиёев қатнашдилар. Шоир ҳақида устозлар Муҳаммад Али, Ҳайриддин Султонов, Бахтиёр Назаров ва Сирожиддин Сайидлар гапиришди. Уларнинг шоир босиб ўтган умр йўли ва ижоди ҳақидаги чин юракдан айтилган сўзларини..шийпондаги хотин – қизлар кўзда ёш билан тинглашарди. Элимиз таниган баъзи машҳур опалар мотам издеҳомини тинмай сурат ва видеога олишади. Балки..мени ҳам...ҳали рўмолсиз шоираларни кўриб рўмолимни ечганимдай..ўзларининг қаторида туриб суратга олишимни ва батамом ёмон отлиқ бўлишимни исташаётгандир.
Бу аёллар ўзига ўшаган ижодкорни чоҳга қулашига ҳисса қўшиб, яна у баҳил юраги билан қандай қилиб ..ҳаёт..муҳаббат..садоқат, она ҳақида шеър ёзади.
Мендай бошига ҳаётнинг оғир синовлари тушган ёзувчи аёлни..балки ўз ҳолича айблаш..қайтадан рухий касалликлар шифохонасига ташлаш..ёки бошқа балоларга йўқлиқтириш асосли бўлиши учун...менга яқин ижодкорлар танланлашади. Улар “сиз зўрсиз..Саломат опа.. Сиз вертуал порталга яна тўрт – беш маротаба шикоят аризаси ёзинг..” каби ўнлаб таклифларни бажаришга ундашади мени...Агар..яна ёзадиган бўлсам..юқори ҳуқуқий органдаги ходимларда “..бу аёл ҳақиқатдан касал экан” деган фикр пайдо бўладику.
Атрофдаги “дўстларим ”.. табассум билан мендай ижодкор ва ишонувчан аёлни фалокат сари юришга ундашар..”сиз энди.. уюшмани ёзинг..сиз ҳақиқатпаварсиз..”.. дейишади.
Балки, бу фитналар қариндошларимнинг фалокатга учрагани ҳақида ёзганим учун такрор -такрор уюштирилаётгандир..
Умуман, мен улар билан "дўст" бўламан, бир дастурхондан туз ейман, аммо..ФБ саҳифасига туғилган кунлар муносабати билан ёзган барча табрикларим ўчади.. Ёзган табрик ва фотоларим нега ўчирилишини ва келажакда мени.. нано технологияларга оид.. кўчиришми...алмашишми..нелар кутаётганини билмайман.
Мана шундай ўзидан чиққан балоларнинг дастидан буюк шоир Абдулла Ориф “..сенга инсоф берсин, учинчи одам.” деганди ва ”..дунёни қизғанма, мендан азизим” дея армон билан такрор ва такрор ёзганди.
Улуғ миллатпараст шоирларимиз Чўлпон, Абдулла Қодирий ва навқирон шоир Усмон Носирни ёвуз Сталин танимаган эди. Бугунги 21 асрда халқ ва эрк учун сўз айтадиган (балки, 7 қариндошларини ёзгани учун) одамларни тириклайин гўрга тиқиш учун..жамиятдаги Абдулла ака ҳасрат билан айтган учинчи одам тамонидан... Сталин даврининг стратегиялари ўзгартирилган эди.. Жамиятга турли психологик интригалар орқали, масалан рухий касал аёл сифатида кўрсатилишим ва бу портретга аҳлоқсиз, иймонсиз ва тўй ҳашамда эркаклар билан ўпишиб кўришадиган.. сўнг бошлашиб, ҳаммага кўринадиган жойда давранинг тўридаги креслода ўтириши ҳолатлари..деталлари сингдирилади.
Бошқа кийим сотиб олишга пули бўлмаган ёзувчининг кўйлаклари тикувчи тамонидан калта қилиб қирқиб ташланади...у ўз ҳақини талаб қилолмайди..чунки у аллақачон “тамғаланиб бўлинган..”..
Мана шу матнни, сўзларни ўқиётган азиз дўстим. Сиз мени йиллар давомида кузатиб келаяпсиз..Хонадонимда бўлаётган воқеалардан ҳам хабардорсиз.. Аммо..менда.. айтайлик 2016 йил 11 ноябрь санъаси..кунида туриб.. бирор марта рухий касаллик белгиларини сезганмисиз, бирор марта фикрим, сўзимдан янглишганманми?..Бирон инсонни ҳақоратлаб, маънавий зарар етказганманми?.. Менинг характеримда эркакларга қизиқадиган (баъзан аёллар масаласида . 2015 йил 4 апрелда бир ёзувчининг уйида ..маломат қилишганини ёзганим эсингиздадир)енгил табиат иймонсиз аёл ҳатти – ҳаракатини сезганмисиз?.
Мендай ҳаётнинг тўфонли қийинчиликларга дуч келган ижодкор одам, тирик қолганлиги, ҳаётлиги учун ёши улуғ мамолардай шукр этадиган бўлиб қолади. Бу ҳақида аввал ҳам ёзганман.
Мен ҳар кун бамдод намозимда авволо хоразмдаги улуғларимни, дунёдан ўтган амма, аналаримни ва ўқитувчи хожи онамни дуо қиламан. Сўнг Ўзбекистонимизга тинчлик- омонлик тилайман.
Хуллас, халқимиз “азага келган ўз дардини айтиб йиғлайди..” деганларидек, ўзбекнинг буюк шоири марсияси сабаб, Сизга устознинг кичик қаламкаш шогирди сифатида ўз дардларимни айтдим. Ана шундай...буюк инсонлар ўз ўлими биланда.. ҳаёт йўлларида йиқилган..туртилган ва яна Сўзга ва халққа муҳаббати туфайли қаддини ростлаган мендай ёзувчига ҳаёт ато этади..
Энди ..”Аёл”, “Биринчи муҳаббатим”, ”..Учинчи одам..” ва “Мен нечун севаман Ўзбекистон”ни дея ҳайқирган ва такрорланмас, бадъиа, гўзал шеърлари билан ўзбек халқининг бутун – бутун авлодларини ватанпарварлик, чин инсонлик, одамийлик ва курашувчанлик рухида тарбиялаган туркий халқларнинг буюк шоири Абдулла Орифга муносиб издош бўлиш учун..не –не ўзбекнинг улуғ ёзувчиларини кўрган Дўрмон боғларининг юз йиллик қайрағоч ва чинор дарахтларидай мустаҳкам туриб, курашларда енгилмаслигим лозим. Менга яна бир марта халқимнинг буюклигини англатганингиз ва эгилмаслик, енгилмаслик ҳақида ҳаёт дарсини англатганингиз учун ташаккур.
Ётган жойларингиз яратганнинг нурларга тўлсин, устоз.
10 ноябрь куни миллатнинг улуғ шоири ўз номига муносиб ардоқли кузатилди. Дўрмон боғининг кузги сокин боғлари шоирнинг минг – минглаб мухлислари, ўқувчилари билан тўлди. Ўзбекнинг улуғ санъаткори.. дўпписи ўзига ярашган Шер ака..ўзининг “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи шоирини сўнгги йўлга кузатишга ҳаммадан эрта келганди. Хофизнинг қалб оғриқлари ўйчан кўзларидан билиниб турарди.
Абдулла аканинг дўппи - чапон кийган ва белини боғлаб олган қариндошлари ва шогирдлари, қолаверса юзлаб.. минглаб ижодкорни..шеъриятни севган ўзбек ўғлонлари..Абдулла Ориф тобутини қўлма – қўл кўтариб катта йўлгача..Чиғатой қабристонига олиб кетадиган автобусгача олиб боришди. Чиндан ҳам халқ ўз ўғлини кузатишга юзлаб..минглаб..нуфузда дарё тўлқинларидай тошиб келганди.
Тадбирга келган давлат вакиллари ҳам масъулиятли ва эътиборли бўлиб, маърака жуда тартибли ва эҳтиромли ўтди.
- - -