Хабар

Ўзбекистон халқ шоири унвонини ким олади?.  Саломат ВАФО


Marta o'qildi

Ўзбекистон халқ шоири унвонини ким олади?. Саломат ВАФО

   Мустақиллик байрами муносабати  билан мукофотланганларнинг орасида  "Тафаккур" журналининг бош муҳаррири, устоз   Эркин Аъзам ва эл севган шоира, сенатор Энахон Сиддиқованинг номлари борлиги биз адабиёт мухлисларини жуда қувонтирди. Эркин ака учун бу йил жуда унутилмас йил бўлди, десам янглишмайман. Ёзувчининг  ҳикоялари ва  "Жаннат ўзи қайдадир?" асари Аъзам Обидов таржимасида АҚШда чоп этилди. Э.Аъзамнинг янги китобларини  Америка ва Францияда тақдимот маросими ўтказилди. Асарлари дунёвий  шуҳратга эга бўлаётган устозимизга  яна "Ўзбекистон халқ ёзувчиси" унвонини берилиши барчамизни қувонтирди. 

   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлимининг масъул котиби устоз Энахон Сиддиқованинг яхши ҳикояларини ва "Сўз устидаги дунё"  сайланмаларидаги гўзал Фарғона  тараннум этилган, Ватан,  дўстлик ва инсоний қадриятлар ҳақидаги шеърларини ўқиганман. Энахон опанинг ўзлари жуда хушмуомила, инсонни англайдиган рахбарлардан бу фазилатларига  Ўзбекистон Сенатидаги чиқишларида ҳам гувоҳ бўлганман. . Ва куни кеча  шоира Э. Сиддиқова "Ўзбекистон халқ шоири" унвонига лойиқ топилдилар. Ушбу унвон билан устоз шоирани табриклаймиз.   

  Ўзбек ижодкорларига  бериладиган "Ўзбекистон халқ шоири" унвони ҳақида мулоҳазам бор эди.

  Бу мукофот қайси шоирларга, қандай мезонлар асосида  ва ижодида қандай ғояларни тараннум этгани учун берилади?. Ва нега барча мукофотларга  фақат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номзод кўрсатади?.  Нега ЁУсига муқобил ҳолатда бошқа ижодий уюшмалар, масалан  Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон хотин -  қизлар қўмитаси (агар, бунга ваколати бўлмаса, нега Зулфия мукофоти... таъсисчиларидан бири) , "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", "Китоб дунёси" газеталари жамоаси  номзод кўрсатиши мумкин эмас.

 Халқаро адабий мукофотлар ҳақида фикрлайдиган бўлсак, ўтган асрнинг  1898 йили  ташкил топган  швейцариянинг   Рамбер, Франциянинг  1903 йили  Гонкуров ва Фемин, 1905 йилда Германиянинг Шиллер номидаги халқ  мукофоти, 1909 йилда испан мукофоти Фастенрата ва  1909 йилда вужудга келган  Американинг Пулитцеров мукофотларига яширин овоз билан муқобил номзодлар кўрсатилган, сўнг кўпчилик овоз олган номзодга мукофот топширилган. Ва ушбу мукофотлар юз йиллардан буён яшаб келмоқда.   

  Энди..Мен айни шу онда ўзимни адабиёт ва  замон шахслари  ҳақида билимдонлигимни кўз -  кўз этиш ниятим йўқ.Шунинг учун  фикримни қисқароқ баён  этмоқчиман.

    Айтайлик, ижодкорнинг чоп этган китоблари салмоғи, талъанти ва китобларининг рейтинги, дўконларда сотилиш шкаласи, мухлислар орасида машҳурлиги, миллат манфаати истиқболига қўшадиган ҳиссаси  шартларидан келиб чиқадиган бўлинса,  бу мукофотга   бошқа ижодкорлар ҳам тавсия этилиши  мумкин эди. Булар  шоира Ҳалима Аҳмедова, Фароғат Камол, Фарида Афрўз  ва Зебо Мирзолар ҳам адабиётимизда Энахон Сиддиқовадан кам ижод қилишмаяпти. Фақат уларнинг юксак сенатор деган мақоми йўқ.   Ижодкорларнинг  кўпчилиги ўзимизга ўҳшаган пиёда шоира ва ёзувчилар.

  Агар..Фарғона вилоятидан номзод кўрсатилиши лозим бўлса, унда бу мукофотни миллион - миллион мухлисларига эга, дадил сўз ва ўткир қалам эгаси булган, устоз Турсуной Содиқова ва шоира Марҳабо Каримовага ҳам  тақдим қилиш лозим эди.   

    Ҳурматли адабиётшунослар, танқидчилар нега ўз  фикрини айтишмайди?. Нима учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг номзод ҳақидаги ғояси, жамият учун  гегемон ғоя ҳисобланиши лозим. Балки, бу мезонларни янги қарашлар билан кўриб чиқиш лозимдир.  Аҳир, биз демократик давлатда, дунё технологиялари ва инсон  феномени юқори даражага чиққан 21 асрда яшамоқдамиз.

   Мени  устоз шоира Энахон Сиддиқовага  нисбатан ғараз ниятим ва ҳусуматим  йўқ, опани яқиндан танимайман ҳам, фақат асарлари орқали биламан. Ва жамиятнинг  ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганларини биламиз.  Улар, бу йил 2016 йил Ўзбекистон халқ шоири унвонини олганлари учун ижодлари ҳақида фикримни ёзмоқмоқдаман.

   Ҳўш, ҳурматли Сўзни қадрлаган инсонлар, марҳамат фикрингизни ёзинг. Юқорида  номлари саналган шоираларнинг ҳар бири Энахон Сиддиқовадан кам ёзмаслигини   ва адабиётда ўз  мавқеига эга эканлигини   кўпчилик билади.

  Сўзимнинг оҳирида шуни таъкидламоқчи эдимки, ўзбек халқининг 30 миллиондан ошиқ аҳолиси бор.  Азалдан халқимиз адабиётга ва шеъриятга яқин бўлгани учун минг - минглаб талъантли ижодкор   фарзандлари бор. Демоқчи эдикки, яҳши ният билан келажакда  ҳар йили  беш - олти нафар шоирга Ўзбекистон халқ шоири унвони берилса зарар қилмайди. Халқимиз бунга муносиб. Назаримда, бу йил Энахон опанинг ўзлари  бу мукофотни олганлари уларнинг толеи порлоқлигидан..Улуғларимиз айтганидек, "..карвон кўп..ризқи бўлак".. 

   Менимча, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг  бундай танлови халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ва  Яйпаннинг олис чўлларида ва қорақалпоқнинг Орол ташлаб кетган Мўйноқ овулида шеър ёзадиган орзуманд болакай ёки ёш шоир -  ёзувчиларнинг дунёда адолат ва ҳақиқат йўқ экан деган  нотуғри хулосага келишига сабаб бўлади. 

  Бу бизнинг шахсий мулохазаларимиз. Биз демократик жамиятда яшаётганимиз учун ҳаётимиздаги ҳар бир ўзгариш ва воқеаларга ўз фикримизни билдиришимиз мумкин.

- - -


< Orqaga qaytish