Энг сара асарлар

Президент фармони ҳақида: болалар ўнта китоб сотиб ола оладими?.


Marta o'qildi

Президент фармони ҳақида: болалар ўнта китоб сотиб ола оладими?.

    Яқинда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этиш” фармони эълон қилинди.

  Бу фармонни тарихий, ўз вақтида эълон қилингани  информацион технологиялар  ва  глобализациянинг информацион бўрони  ҳаётимизга кириб келаётганда эълон қилингани, миллатимиз маданияти, адабиёти,  маънавияти  ва  она тилимизнинг мусаффолигини сақлаш  йўлида қўйилган катта қадамлардан бири бўлди деб ҳисоблайман.

  Сўзга меҳр қўйган бир қаламкаш сифатида бу  фармоннинг эълон қилиниши мени ҳам бехад қувонтирди.

  Президентимизнинг  фармони   ер юзида  Навоий даҳосига қизиқиш, шоир ижодига янгича ёндашиш танденциялари кучайган вақт дунёга келди. Улуғ мутафаккирнинг  575 йиллиги юбилейи кунларида  Навоий  ижодига эътибор  янада  кучайди.Буни халқаро майдонда ҳам кузатиш мумкин.

 Америкалик   ёзувчи, график рассом Лаура Сноу Уиттон Навоий ижоди ҳақида тадқиқотлар олиб бориб Тошкентга келди ва янги маълумотларга эга бўлди.    

  Яна АҚШлик  бир олим Саййид Абдулали Ахрорий адабий тадқиқотлари Алишер Навоий ижоди ҳақидаги  мақолалари АҚШ матбуотида эълон қилинди.

  Ўзбек олимаси Зулҳумор Мирзаева  Нью Йорк университети профессори Анна Олдфилд билан ҳамкорликда  ХХ аср ва замонавий ўзбек адабиёти намуналарини инглиз тилига   таржима этиб, АҚШда нашр этиш борасидаги олиб бораётган ишларини ҳам мисол этиб кўрсатиш мумкин.

2016 йил март ойида  Германиянинг  Берлин шаҳрида Навоий ижоди ҳақида   нуфузли халқаро конфиренция ташкил этилди. Дунёнинг дахолари қаторида ҳазрат   Алишер Навоий ижоди ҳақидаги маълумотлар   немис қомусларидан жой олди.

  Француз олимларидан С.Де Саси, Э.Катремер,  Ф. Белен ва айниқса Луи  Арагон,  Навоий ҳаёти ва  ижодини ўрганиш борасида катта тадқиқотлар олиб бориб,  китоблар, библиографиялар ташкил этишди.

     Буюк Алишер Навоий  ижоди Марказий Осиё халқлари,ҳусусан, Афғонистон, Эрон, Хиндистон, Покистон ва Хитой мамлакатлари олим ва изланувчилари тамонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

  Ҳусусан,  улуғ шоир қабри жойлашган Афғонистон  ҳудудида шоир мақбарасини таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

  Ўзбекистоннинг Бобур халқаро жамоат фонди  ва ЮНЕСКО хамкорлигида  Алишер Навоий абадий оромгохи жойлашган  Хирот шаҳрининг машхур Мусалло майдонида ва Мозори Шариф шаҳрида “Равзаи шариф”  мажмуаси қўрилди.  Алишер Навоийнинг мақбараси қайтадан тикланди.  Энг эътиборли тамони, Навойи боғига экиш учун Ўзбекистондан, Андижондан икки  минг бир юз эллик туп қарағай, эман, каштан, сада қайрағоч каби дарахтлар кўчатлари экилди.   

  Қўшни Афғонистон хукумати,  Ўзбекистон республикасининг    Алишер Навоий хотирасини абадийлаштириш борасидаги анъанасини давом эттириб, 2016 йил апрель ойида Алишер Навоий орденини ташкил қилди.

  Юқорида таъкидлаганимиздек, хукуматимизнинг    Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этиш фармони,  шоир ижодига дунё миқиёсида қизиқиш ва эътибор катта бўлиб турган вақтда эълон қилингани , дунёнинг илғор мамлакати сифатида Навоий дахросига яна бир марта эҳтироми   бўлди...

   Фармоннинг “  Айни вақтда бу соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз даркор. Энг аввало, она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айланмоқда”  деган фикрлар жамланмаси ҳусусида маълум мулохазаларни баён қилмоқчи эдик.

  Назаримда, ўз она тилимизга муҳаббат фарзандларимиз қалбида энг аввало китоб билан пайдо бўлади. Шунинг учун илк вазифалардан бири, бугунги кунда чоп этилаётган китобларни бадиий ва грамматик жиҳатдан қай даражада  мукаммаллиги, китоблар савияси ва тил бойлиги имкониятлари ҳақида маълумотлар бериш ва йиғишни талабаларга юклаш лозим.  Ва бу вазифаларни,  бевосита Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг маълум  комиссияси ва гуруҳларини масъул этиш лозим. Янги чоп этилаётган китоблар адабий  тили, имлоси, янги сўзлари ёки адабий тил меъёрларини бузилиши  ҳақида маълумотлари ҳақида, университет ўқитувчиларидан тортиб то талабаларгача муносабат ва фикр билдириб, балки,  ўзларининг газета, веб сайтида эълон қилиб боришлари мумкин.

  Ёшларнинг ўз она тилини чуқур ўрганишига  қизиқишларидан келиб чиқиб ёндошмоқ керак. Уларнинг  ёшига қараб, ҳар йили  5 синфгача бўлганлар 5та, ундан юқори синфлар 10та китоб сотиб олиш мажбуриятини ташкил қилиш лозим. Мактаб ўқитувчиларини  китоб сотиб олиш ва ўқитиш бўйича  ўйин ва ютуқли   воситалар ташкил қилиб, болаларга китоб ўқитишнинг  самарали йўлларини  излаб топиш  масалаларини ўртага қўйиш лозим.

  Бевосита  ёшларларнинг истеъмол – мулоқот  луғатини бойитиш учун ҳар бир босиладиган бадиий асарда ўзбек тилининг изоҳли луғатининг маълум қисмлари бериб борилиши керак .

  Фарзандларимизнинг психологиясига салбий тасир қиладиган  факторлардан яна бири.. болаларимиз, талаба ўғил қизларимиз  ҳар кун мактаб ва  коллеж ва универитетларга қатнайдиган кўча ва майдонлардаги ўзбек тилининг криллча ҳато  ёзилиши ёки   лотин ёзувида ҳатоларнинг такрорланиши, ҳусусан, кўча ва майдонларда жой ва  ташкилот номларини хорижий тилларда  нотўғри  ёзилгани фактини  расмга тушириб, интернет сайтларига, масалан,  www.my.gow.uz,  ziyouz.com  ёки  www.nurzamon.uz  каби  адабиёт   ва маданият сайтларида  чоп этиб бориш лозим.  Ўқувчиларнинг назоратидан ташкилот, интерет  кафелар,  маиший хизмат кўрсатиш жойлари, овқатланиш  тизимларидаги номлар ҳам назоратдан четда қолмаслиги лозим.  Бу ҳаракатларда университетнинг барча талабаси кўнгилли равишда қатнашиши, лозим бўлса, ўқувчи ва талабаларнинг бу ташаббусларини моддий рағбатлантирилса,  ҳаракатнинг  қамрови кенгаяди.

  Ўзбекистон Республикаси президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этиш” фармони жамиятда она –тилимизни мустаҳкамлашга ва  хориж халқларини ўзбек тили жилоси  ва адабиётимиз дурдоналари билан таништириш учун катта имконият яратди.  

- - -


< Orqaga qaytish